Қуёш тизимига A11pl3Z (3I/ATLAS) номли юлдузлараро объект кириб келди. Бу ҳақда Европа космик агентлигига асосланиб EarthSky портали хабар бермоқда.
“Ҳозирда бизга бошқа қуёш тизимидан кометага ўхшаш жисм ташриф буюрмоқда”, дея таъкидланади хабарда.

Портал маълумотларига кўра, объектнинг Қуёшга энг яқин келиши октябрь ойида, A11pl3Z Марс орбитаси ичига кирганида содир бўлади. Нашр муаллифларининг таъкидлашича, бу самовий жисм Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Объектнинг келиб чиқиши унинг ҳаракат йўналишидан маълум бўлмоқда. Мутахассислар фикрича, объект ядроси диаметри 20 километргача бўлган кометадан иборат. A11pl3Z Қуёш тизимидаги учинчи юлдузлараро объект ҳисобланади.

Бундан олдин халқаро астрономлар гуруҳи ўлчамлари, ҳарорати ва зичлиги жиҳатидан Ерга ўхшаш GJ 12 b экзосайёрасини кашф этган эди. Бу дунё сайёрамиздан атиги 40 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, Қуёш тизимидан ташқаридаги ҳаётни излаш учун муҳим нуқта бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)