Америка космик агентлиги NASA’нинг Жеймс Уэбб космик телескопи Юпитер ва Марс ўртасидаги астероид камарида жойлашган комета атрофидаги сув буғини суратга олди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Мутахассислар бу кашфиётни Ердаги сувнинг келиб чиқишини ўрганишда “узоқ кутилган илмий ютуқ” деб атади. Uebb NIRSpec (инфрақизил диапазондаги спектрограф) қурилмаси ёрдамида астрономлар биринчи марта 238P/Read кометаси атрофида сув буғи борлигини тасдиқлади.
Бироқ бу мутахассислар олдига янги жумбоқни қўйди, сабаби кометада карбонат ангидрид йўқ эди.
Read кометаси — асосий астероид камарида жойлашган объект. Ушбу кашфиётдан олдин бундай кометаларда музлар Қуёшдан узоқроқда сақланиши мумкинлигига ишонилган. Олимлар узоқ вақт сув музини Юпитер орбитаси ичидаги иссиқроқ астероид камарида сақлаш мумкинлигини тахмин қилган, аммо ўша пайтда ҳеч қандай далил бўлмаган.
“Ўтмишда биз асосий камарда кометаларнинг барча хусусиятларини кўрганмиз, бироқ ҳозир Уэббнинг аниқ спектрал маълумотларига асосланиб, айнан сув музи бу эффектни яратаётганини айтишимиз мумкин”, — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Мериленд университети астрономи Майкл Келли.
Изоҳ (0)