Американинг NASA космик агентлиги металлга бой Психия астероидига узоқ кутилган космик миссияни 5-октябрга белгилади. Бу ҳақда NASA хабарида айтилади.
Дастлаб, миссия 2022 йил августига белгиланган эди, бироқ лойиҳалаштириш ва ташкилий муаммолар туфайли у қолдирилди.
280 миллион мил масофада жойлашган Психия астероиди 1852 йилда италиялик астроном Аннибале де Гаспарис томонидан кашф этилган. У Қуёш атрофида Марс ва Юпитер орбиталари орасида айланади.
Ушбу астероид, асосан, темир, никел, олтин ва бошқа нодир металлардан ташкил топган ва диаметри тахминан 225 километр.
Астрономларнинг фикрига кўра, Психия Қуёш тизимининг дастлабки ривожланиши даврида кучли тўқнашувлар сабаб тошли қобиқларини йўқотган сайёранинг металл ядроси ўзида намоён қилиши мумкин.
Психиянинг баҳоси 10 минг квадриллион долларга етиши мумкин, бу сайёрамизнинг умумий иқтисодиётидан ошиб кетади, деб ишонмоқда олимлар.
Аввалроқ NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи Юпитер ва Марс ўртасидаги астероид камарида жойлашган комета атрофидаги сув буғини суратга олганди.
Шунингдек, олимлар Рюгу астероиди Ер билан тўқнашса, қандай оқибатга олиб келишини прогноз қилган.
Изоҳ (0)