NASA James Webb космик телескопи томонидан олинган Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёранинг биринчи суратини эълон қилди.
«Астрономлар биринчи марта NASA’нинг James Webb телескопидан Қуёш системамиздан ташқаридаги сайёрани тўғридан-тўғри суратга олиш учун фойдаланишди. Экзосайёра газ гиганти бўлиб, тошли юзага эга эмас ва яшаш учун яроқсиз ҳисобланади», — дейилади NASA сайтида.
Агентлик томонидан эълон қилинган тўртта суратда космик обсерваториянинг турли асбоблари томонидан олинган HIP 65426 b сайёраси акс этган. Фотосуратларни яратиш бўйича тадқиқот Буюк Британиянинг Эхетер университети томонидан олиб борилмоқда. Айтилишича, HIP 65426 b Юпитер массасидан 6-12 баравар катта ва тахминан 15-20 миллион ёшда.
Мавзуга доир:
- James Webb Юпитердаги қутб ёғдуларини суратга олди — улар Ерникидан минг марта ёрқинроқ (фото)
- NASA James Webb телескопи ёрдамида олинган коинотнинг энг аниқ тасвирини чоп этди (фото)
- Астрономлар қуёш системасидан ташқарида жойлашган энг ёш сайёралардан бирини тўғридан-тўғри суратга олишга муваффақ бўлди (фото)
Изоҳ (0)