Ер аҳолиси 28 мартда бир вақтнинг ўзида Қуёш тизимининг бешта сайёраси: Юпитер, Меркурий, Венера, Уран ва Марснинг бир сафга тизилишини кузатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Буюк Британиянинг Эдинбург университети ходими Бет Биллернинг сўзларига кўра, бешта сайёранинг бир сафга тизилиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Сайёраларнинг бундай парадини 2022, 2020 ва 2016 йилларда кузатиш мумкин бўлган. 2022 йил Ернинг шимолий ярим шари аҳолиси Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурннинг бир чизиқда саф тортганини кузатган.
Биллернинг сўзларига кўра, осмонда Венера ва Юпитерни кўриш осонроқ бўлади. Сўнгги бир неча ҳафта ичида бу икки сайёра аллақачон бир-бирига яқин масофада кузатилган. Марс унчалик ёрқин бўлмаса-да, уни кузатиш мумкин. Бироқ Меркурий осмон тиниқ бўлсагина кўринади, Уранни эса дурбин ёки телескопсиз кузатиш қийин.
2023 йил давомида яна бир нечта сайёралар паради кузатилиши кутилмоқда. Мисол учун, апрель ойида Меркурий, Уран, Венера ва Марсни бир сафда кўриш мумкин.
Изоҳ (0)