ТESС телескопи ғайриоддий орбитага эга бўлган Юпитер синфидаги иссиқ экзосайёрани аниқлади.
Пенсилвания университети олимлари бошчилигидаги астрономлар ТОI-1859 b иссиқ Юпитер синфига мансуб ғайриоддий экзосайёра топилганини эълон қилишди, у юлдуз атрофида чўзилган бўлиб, қия орбита бўйлаб айланади.
Кузатиш натижалари АҚШнинг Корнелл университетига тегиши ArXiv сайтида чоп этилган дастлабки хулосаларда хабар қилинди.
Қуёшдан 30 фоизга каттароқ бўлган ТОI-1859 юлдузини кузатиш ТESС космик телескопи ёрдамида амалга оширилди, у экзосайёраларни "ота-она" юлдузларнинг ёрқинлигини ўзгартиришига қараб қидиради. Ушбу ёндашув транзит усули деб аталади ва ҳозиргача космик кема 6600 га яқин номзод объектни аниқлади, улардан 333 таси экзосайёралар эканлиги тасдиқланган.
Изоҳ (0)