YouTube’даги энг йирик канал эгаси MrBeast (асл исми Жимми Дональдсон) яқин кунларда ўзининг тўйини ўтказиш учун онасидан қарз олишга мажбур бўлганини айтди. Бу ҳақда блогер Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Унинг сўзлари Дехерто томонидан ёзилган постга жавобан билдирилган. Нашрда ерда MrBeast “30 ёшгача ўз бойлигини мерос қилиб олмаган ягона миллиардер” деб аталган эди. Блогер эса жавобан шундай деди:
“Қизиғи, мен тўйимни ўтказиш учун онамдан пул олишга мажбур бўлдим”.
MrBeast’нинг таъкидлашича, унинг шахсий ҳисобида катта миқдорда маблағ йўқ, чунки влогер барча пулларини янги лойиҳаларга сармоя қилади. Жорий йилда у янги контент ишлаб чиқаришга 250 миллион доллар сарфлашни режалаштирган.

Фото: Essential Sports
“Албатта, ҳужжатларда менга тегишли бизнес жуда катта қийматга эга”, дея қўшимча қилди у.
Февраль ойида Bloomberg агентлиги MrBeast’нинг Beast Industries компанияси 5 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Business Insider эса блогернинг 2023 йилдаги даромади 473 миллион долларни ташкил қилганини маълум қилган.

Фото: Rolling Stone
Маълумот ўрнида: Жимми Дональдсон 1998 йил 7 майда АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Гринвил шаҳрида туғилган. У болалигидан видео ўйинлар ва Интернетга қизиқиб келган, бу эса уни 2012 йилда ўзининг YouTube каналини яратишга олиб келди. Канални очганда Жимми атиги 13 ёшда эди. Аввалига Дональдсон турли жанрларда ва мавзуларда видеолар яратишга ҳаракат қилган: блогер видео ўйинлар, турли маҳсулотга тавсиф ва шарҳ берди, шахсий ҳаёти ҳақида влоглар олган.
2024 йилнинг июнида MrBeast YouTube’даги энг кўп обуначига эга канал эгасига айланган, ўша пайтда унинг аудиторияси 268 миллион кишидан иборат эди. Бугунга келиб эса бу рақам 400 миллиондан ошган.
Изоҳ (0)