• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Мусиқа Шоу-бизнес

    “Иссиқхонада оилавий ишлаганмиз” — Абдурашид Йўлдошев қассоблик, заргарлик қилгани ва омади келиб санъаткор бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Оҳ, мани Ватаним бу” қўшиғи билан севимли бўлган хонанда Абдурашид Йўлдошев “Дарё”га интервью берди. Интервью давомида оиласини нега оммага кўрсатмаслиги, эл севган қўшиғининг яратилиш жараёни ва марҳум санъаткор Мусахон Нурматов ҳақида гапирди.

    “Камерани уйимга олиб кирмайман”

    Фото: “Дарё”

    — Ота-онам туғилмасимданоқ санъаткор бўлишимни хоҳлашган. Отам бошқа соҳа вакили бўлса ҳам, иккинчи мутахассислиги хонанда, исмлари Абдуваҳоб Йўлдошев. Санъаткор бўлишимни мендан-да кўп истаган инсон отам бўлади. Уйимда интервью бермаслигимнинг сабаби ҳам отам “Оила алоҳида бўлиши керак, уни кўрсатмаган маъқул. Мухлислар ижодингга қизиқсин, оилани санъатга аралаштириш керакмас” дейди. Устозлар ҳам шундай қилган-ку, улардан ҳам ўрнак олганмиз. Камерани шунинг учун уйга олиб кирмайман (кулиб). Ўзимнинг тўрт қиз, бир ўғлим бор, яқинда яна бир бор набирали бўлдим, бешинчи набирам дунёга келди. Барчага шундай хурсандчиликлар насиб эцин, дейди хонанда.

    Ҳит қўшиқнинг ўзгача яратилиш тарихи

    Фото: “Дарё”

    — Яхши қўшиқ яратиш олдиндан билиб бўлмайдиган нарса. Худо ол қулим, деса ажаб эмас, аммо ҳадеб яхши қўшиқ чиқавермас экан. “Оҳ, мани Ватаним бу” қўшиғининг яратилиш тарихи ҳам ажойиб бўлган. Биласиз, спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов шоир ҳамдир. Хайрулла акага шундай шеър ёзиб берингки, сўзлари самимий бўлсин, она Ватанимиз ҳақида гўзал шеър бўлсин, деганман. Шу ҳақда телефонда гаплашаётганимизда бирдан алоқа узилиб қолган, сабаби Хайрулла ака бу вақтда Қамчиқ довонида йўлда бўлган. Билсангиз, аввал ўша ерда алоқа узиларди. Шу билан алоқа тиклангунча орадан камида 2-3 соат вақт ўтган, шеър эса тайёр бўлган. Ишонасизми, табиатдан, она юртимизнинг гўзаллигидан илҳомланиб дарҳол шеър ҳам ёзилган. Энди шеърга куй басталатиш вақти келганда, у ҳам ҳайратланарли даражада тез бўлган. Одатда ўша вақтлар куй ҳам тез деганда бир ойда тайёр бўларди. Лекин бир бастакор акам икки кунда тайёрлаб берган ва қачон ёзамиз, ҳаммаси тайёр деб қўнғироқ қилган. У пайтда Озодбек Назарбековнинг “Озод шоу” дастури бўларди, Конституция кунига бағишланган сонига тўғри келиб қолган, қўшиқ тўлиқ тайёр бўлмаса-да, хомаки вариантини ижро қилиб, сўнг охирига етказиб қўйганмиз, дея эслади Абдурашид Йўлдошев.

    Фото: “Дарё”
    Ёшлигимда кўп соҳаларда ўзимни синаб кўрганман. Заргарлик ҳам, қассоблик ҳам, иссиқхонада деҳқончилик ҳам қилганман. Иссиқхонадаги ишларни оилавий ўзимиз ёқтириб қилардик, дейди хонанда.

    “Мусахон Нурматов билан 20 йиллик ижодий ҳамкор бўлганмиз”

    Фото: “Дарё”

    — Мусахон ака билан 2004 йилнинг охирларида танишиб, 20 йил бирга ижод қилдик. Ноёб инсон эди, кўп нарсани у киши билан маслаҳатлашардим, танқиднинг зўрини ҳам ўзлари қилардилар. Нотўғри қилинаётган ҳаракатнинг ҳеч бири эътиборидан четда қолмасди, шу ишни қилманг, ота, деб қўярди. Жуда кўп китоб ўқирди, оиласи ҳам ўқимишли, зиёли оила эди. Бир куни уйимга келиб қолди, таъмирлаш ишларини бошлагандик. Уйнинг мана бу жойини бундай қиламан, бу жойини шундай қиламан деб гапириб турсам, “Отам, қиламан, қиламан, деб гапирманг. Аллоҳ Қуръони Каримда биз, деб мурожаат қилади. Мен деб гапириш жуда хунук. Бу қурилишнинг ортида нечта одамнинг хизмати бор-ку, аввало, ота-онанинг, кейин қурувчи-ю усталарнинг. Мен деб гапириш мумкин эмас”, дея танбеҳлар ҳам бериб кетарди. Ўша воқеагача мен бу нарса эътибор бермас эканман, бу атиги бир донаси, дейди санъаткор.

    Интервьюни тўлиқ ҳолда “Дарё” Lifestyle YouTube каналида томоша қилинг.

    27 январ, 16:58   Изоҳ (0)   9026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Абдурашид Йўлдошев#Мусахон Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35

    Ўзбекистон ерларининг ярмидан кўп қисми қишлоқ хўжалигига тегишли — Кадастр агентлиги

    Ўзбекистон | 25 июл, 20:30

    ТАСС агентлиги раҳбар ўринбосари Озарбайжонга ташрифидан сўнг лавозимидан озод этилди 

    Дунё | 25 июл, 20:09

    АҚШда IT мутахассиси қамоқхонадан бевосита венчур стартапида иш бошлади

    Дунё | 25 июл, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.