• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Давлат раҳбарлари ҳам инсон, уларнинг ҳам ҳиссиёти бор” — Маҳмуд Намозов тадбирларда президент санъаткорларга нималар дейиши ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Маҳмуд Намозов “Дарё” учун махсус интервью берди. Интервью давомида у ёш ва профессионал хонандаларнинг хатоси, интернетда уруш қилаётган санъаткорлар, еётган овқатини деб негатив эшитгани ҳамда президент байрамларда санъаткорларнинг шахсан ўзига нималар дейиши ҳақида гапирди.

    “Ёшларнинг хатоси кечиримли, катта санъаткорларники эмас”

    Фото: “Дарё”

    — Мен демократ одамман, ёш қўшиқчиларга имкон бериш керак, деб ҳисоблайман. Катта-катта санъаткорлар, профессионал қўшиқчилар фолклор жанрини бузиб айтса, хафа бўлиш мумкин, аммо ёшларники кечиримли. Улар ҳозир юртимизда куйлаб, кейин чет давлатларга чиққанда, хатоси нимада бўлаётганини англайди ва дарров тузатади.

    Оддий мисол, Севара Назархон бутун дунё бўйлаб юрибди. Севара Назархон эстрада хонандасими? “Наманганнинг олмаси, анори бордурей” дея фолклордан шундай чиройли фойдаланиб, дунёни лол қолдириб юрибди. Шундай санъат, шундай оҳанг дунёга кераклигини у биляпти. Четдагилар эса бу қандай қўшиқ экан, Назархоннинг ижодимикан деб ўйлайди. Миллатнинг қўшиғи бу! Севара Назархон бундан чиройли фойдаланиб юргани ўзининг ҳам, миллатнинг ҳам ютуғи, дейди хонанда.

    “Еган овқатимни интернетга жойлаганим учун негативга дуч келганман”

    Фото: “Дарё”

    — Бир куни Абдурашид Йўлдошев ва бошқа санъаткорлар билан Жиззахга концерт бериш учун бордик. Бизни кутиб олган инсонлар аввал тамадди қилиб олинглар, дея яхши жойга олиб борди. Хурсанд бўлиб, елиб-югуриб хизмат қилишди, турли ноз-неъматлардан олдимизга қўйишди. Шуни Instagram’га жойлагандим. Мен Instagram’да пост жойласам, Facebook’да ҳам автоматик тарзда чиқади.

    Эсимдан ҳам чиқиб кетганди, бир йигит халқ артистлари, санъаткорларгаям беш кетмайман, еган дастурхонию овқатини оммага мақтанади, шуям ишми, одам озроқ уялиши керак, дея роса ёзибди. Нима қилишни билмай аста шахсий саҳифасига ўтдим-да, саломлашиб ёздим. Кейин “Биласизми, ўша овқатларни мақтаб едигу, аслида яхши эмас экан. Жон куйдириб хизмат қилгани учун зўр деб қўйгандик-да” десам ҳалиги одам “Э, ака, бизга ҳам жавоб ёзаркансиз-ку. Доим мақтаб изоҳ қолдирсам, ҳеч жавоб қайтармайсиз, негатив ёзганимда дарҳол жавоб ёзяпсиз. Сиз билан суҳбатлашишга ҳам эришдим” дея хурсанд бўлганди. У жавоб қайтараманми, йўқми, шуни синаб кўрмоқчи бўлган экан.

    Санъаткор фақат саҳнада қўшиқ айтади дегани эмас, биз ҳам инсонмиз, бир пиёла чой ичамиз, ким биландир танишамиз — шуларни эътироф қилгимиз келади-да. Қўшиқ айтишимиздан кўра шундай самимий суҳбатлар баъзиларга кўпроқ ёқади, дея кулиб эслайди Маҳмуд Намозов.

    “Антиреклама ҳам реклама дейдиган санъаткорлар бор”

    Фото: “Дарё”

    — Ҳозир баъзи санъаткорлар учун антиреклама ҳам реклама бўлиб қолган. Уруш-жанжалли муносабатини интернетга олиб чиқади, мен бундай нарсага мутлақ қаршиман. Нафақат санъаткорлар, балки бошқаларга ҳам тегишли бу. Агар ўзимнинг кимдадир гапим бўлса, шу одамни топиб, шахсан гаплашаман.

    Ижтимоий тармоқ жуда катта майдон — уни бутун дунё кўради. Бизда нима бўлаётганини Америкадагилар, Европадагилар жуда яхши билади. Қаерда бензин йўқлигини, қаерда автоҳалокат бўлганини, “свет” ўчиб қолганини, дейди халқ артисти.

    Давлат тадбирларида президент баъзи санъаткорларнинг ёнида узоқроқ суҳбатлашиб қолади, шундай пайтда юртбоши ижодкорларга нима дейди?

    Фото: “Дарё”

     — Давлат раҳбарлари ҳам инсон, уларнинг ҳам ҳиссиёти бор. Давлат тадбирларида юртбошимиз билан кўришиб қолганимизда самимий салом-алик бўлган. Яхшимисан, ишларинг яхшими, соғлиғинг яхшими, деган гаплар бўлади. Президент санъатга нисбатан, бизга нисбатан самимий — кўришиб қолсак мотивация берадилар. Кузатиб бораман, яхши ишлашинг керак, дейдилар.

    Тўлиқ суҳбатни Daryo Lifestyle YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

    18 феврал, 20:11   Изоҳ (0)   6111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Маҳмуд Намозов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.