• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Бобом билан қўшиқ куйлаш армон бўлиб қолди” — Севинч Исмоилованинг бу йилги концерти қандай ўтди? (видео)

    “Қашқадарё”, “Қорақалпоғим” ҳамда ҳитмейкер Ҳамдам Собиров билан куйлаган “Кара гўзим” тароналари билан машҳурликка эришган хонанда Севинч Исмоилова 28 январь куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бир кунлик концерт дастурини мухлислари эътиборига ҳавола этди. Ёш қўшиқчи Севинч Исмоилованинг концертида “Дарё” мухбири қатнашиб, хонанда, унинг яқинлари ва дуэтдошлари билан суҳбатлашди.

    Хонанданинг мухлиси қанчалик кўплигини тўрт мингдан зиёд томошабинни сиғдирадиган концерт залида бирорта бўш ўриндиқ йўқлигидан билиб олиш қийин бўлмади.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Бир неча йилдан бери концерт берадиган хонандалар ҳам дастур бошланишидан аввал қаттиқ ҳаяжонланишига қарамай, эндигина иккинчи яккахон концертини бераётган Севинч яқинлари ва дўстлари билан ўзини эркин ҳис қилди. Фурсатдан фойдаланиб уни суҳбатга чорладик.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    — Бу сафар ичимда озгина тинчлик бор рости, ўтган йили роса ҳаяжонда эдим. Шуни тушундимки, ҳаяжонни енгиб, хотиржам бўлсам, концерт ҳам яхши, тинч ўтади. Олдимдаги одамларга ҳам босиб бўлмайди. Ўтган йили уларнинг барчасига ҳаяжондан босим ўтказиб қўйгандим. Шунинг учун бу сафар жим турибман, дейди кулиб Севинч.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    — Бу йил саҳнада, рэпертуар ва сценарийда янгиликлар талайгина. Концертимда ўзимга ҳам сюрпризлар кўп бўлди. Янги клипимни саҳнада катта экранда премера қиламиз. Ўтган йили ҳам янги қўшиқ ва клипни мухлисларимга тақдим этгандим — бу бизга ҳар йиллик анъана бўлиб боряпти. Келгуси йиллар ҳам бу анъанани чиройли давом эттириш ниятидамиз, деди у.

    Концертга меҳмон сифатида Воҳиджон Исоқов, Осман Наврузов, клипмейкер Икром Али ва кўплаб хонандалар ташриф буюрди. Ҳамдам Собиров, Алишер Байниязов билан куйланган дуэтлар эса зални рақс тушишга мажбур қилди.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    — Бугун концертга меҳмон сифатида келдим, дуэт бўлмаётганининг сабаби менинг концертимда ҳам дуэт кўп бўлди. Агар меникида айтсак уникида ҳам айтишимизга тўғри келиб, такрорланиш бўлиб қоларди. Иккимизнинг концертимиз ораси яқин бўлгани сабабли бир нарсага қараб қолишни хоҳламадик, насиб этса концертдан сўнг янги таронамизни тақдим этамиз.

    Аввало Аллоҳдан берилган куч ва омад туфайли, бундан ташқари ўзи ҳам Севинч тинмасдан меҳнат қиляпти, халқнинг қўллаб-қувватлаши билан бирга шундай даргоҳда концерт бериш даражасига етиб келди. Севинчга келгусида 10-15 кунлаб концерт беришини тилайман, дейди Осман Наврузов.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Ҳамдам Собиров билан куйланган “Кара гўзим” қўшиғи YouTubeъда 74 миллион марта кўрилган. Бу тарона ҳар икки хонанда учун ҳам, шубҳасиз, ёрқин коллаборация бўлди. Ҳамдам Собиров Севинчни концерт билан табриклаб, саҳнада унга қип-қизил атиргуллар совға қилди.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    — Концерт ажойиб атмосферада ўтмоқда. Бошқа санъаткорларга қараганда Севинч ўзининг тарбияси, ижоддаги ўзгача йўналиши билан ажралиб туради. Гаплашса ҳам самимий гаплашади, юраги тоза. Ўзига ҳам келаси йилларда 10 кунлаб концерт бериш насиб қилсин, деб айтдим. Севинчнинг концертида янги дуэт куйлашга улгурмай қолдик, Худо хоҳласа 24 майда ўзимнинг концертимда у билан дуэт бўлади, албатта, дейди у.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Концертда “кичкина табиб” Дилшодбек Каттабеков, қизиқчи Нодир “лўли”, шоумен Аҳрор Қўшматов бошловчилик қилиб, ҳар бир блок орасида томошабинларга хуш кайфият улашиб турди.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Севинч билан бир неча кун хонанда Осман Наврузовнинг концерт дастурида суҳбатлашилганда, “Бу йилги концертим бир кун бўлади, келаси йил 2-3 кун қилмоқчиман” деганини эслаб, бир кун мухлислар учун камлик қилишини айтиб, режалар ўзгаргани ҳақида сўрадик:

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    — Бир неча кундан буён айнан шу ҳақида гаплашяпмиз, насиб қилса, келаси йил 2-3 кун концерт бермоқчиман. Устоз санъаткорлар билан ҳам дуэт куйлаш фикри бор, аммо ўзимнинг бобом ҳам катта санъаткор, хонанда эдилар. Устоз санъаткорларнинг кўпи раҳматли бобомни яхши танийди. Концертимда бобомни кўриш менга армон бўлиб қолди.

    Севинч Исмоиловадан мухлислар, асосан, севги-муҳаббат ҳақидаги ва шўх тароналар эшитиб ўрганган. Аммо хонанда юки бор, оғирроқ мавзуларда ҳам куйлайдими? Бу саволга Севинчнинг ўзи шундай жавоб берди:

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    — “Омад” номли қўшиғимни бугун премера қиламиз, шу ва шунга яқин воқеалар 99 фоиз инсоннинг бошида ўтган, деёламан. Ўзимнинг ҳам ҳаётимда бундай воқеалар кўп бўлган. Клип тайёр бўлгач, яқинларимга кўрсатганимда кўпчилик кўзига ёш олиб, ҳаётим эсимга тушди, деди.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Концертдан репортажни тўлиқ ҳолда Дарё Lifestyle YouTube каналида томоша қилинг.

    29 январ, 18:45   Изоҳ (0)   60051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Севинч Исмоилова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.