• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Санъатдан кетаман, дедим”. Сурайё Қосимова нега кўринмай қолганди? (видео)

    “Арзанда жоним” қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган хонанда Сурайё Қосимова YouTube’даги Daryo Lifestyle каналига берган интервьюсида ижодидаги танаффус сабаблари, руҳий тушкунликка тушгани ва онасининг бевақт ўлими ҳақида гапирди.

    “Фарзандларимни бировга ишонмадим”

    Фото: Сурайё Қосимованинг шахсий архивидан

    — Уч йил оралиғида кетма-кет фарзандли бўлдим. Уларни бировга ишонмай, ўзим катта қилишга қарор қилдим. Аёл санъаткорга жуда қийин экан, оилани танлагандан кейин ижодда барибир узилиш бўларкан. Фарзандларим улғайиб, ўзини эплай олганидан кейин яна бор эътиборимни санъатга қаратдим. Аслида менда ижодий узилиш бўлгани йўқ, қўшиқлар яратдим. Фақатгина уларни оммага тақдим этмадим, бунинг ўзига хос сабаблари жуда кўп.

    Ҳозир қизим 15, ўғлим эса 12 ёшда. Қизим расм чизишга қизиқади. Ўғлим эса қизиқишлари борасида аниқ қарорга келгани йўқ. Аммо иккисининг ҳам санъаткор бўлишини истамайман, уларнинг ўзида ҳам хоҳиш йўқ. “Санъаткор бўлсак, сиздек қийналиб, гастролларда юрамизми?”, дейишади. Айтганча, бу орада ўқишга ҳам кирдим. Юнус Ражабий номидаги Мақом миллий мусиқа институтининг анъанавий хонандалик бўйича магистратура босқичида таҳсил оляпман. Насиб қилса, бу йил ўқишни тамомлайман. Олдинда мени илмий изланишлар, давлат имтиҳонлари ва диплом ҳимояси кутиб турибди, дейди Сурайё Қосимова.

    Хонанда руҳий тушкунликка тушгани ва негатив фикрлардан узоқ юришга ҳаракат қилиши ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Кўп марта санъатдан кетаман, дедим. Чунки санъат узун зинадан иборат. Қанча ижод қилсангиз ҳам унинг поғоналари тугамайди. Чарчадим деган ижодкор давом этолмай қолади. Аёл кишига жуда қийин экан. “Бўлди, санъатдан кетаман. АҚШга кетаман”, деб бир неча бор қарор қилдим. Аммо санъат ҳам ўзининг одамини қўйиб юбормас экан. Кучли депрессияга ҳам тушдим, ҳаммаси тамом деган вақтларим ҳам кўп бўлди. Ўша вазиятларда атрофимдаги инсонлар мотивация бериб, ижод қилишга ундашади.

    Шу кунгача яккахон концерт беришни орзу қилардим. Октябрь ойида концерт қилишимни таклиф қилишди. Тўғри, концерт борасидаги барча орзуларимга эришолганим йўқ, аммо мухлислар соғинчини ва меҳрини ҳис қилдим. Бу ҳам менга катта куч бағишлади. Ҳамиша ўзимдан камчилик излайман, ижодимдан ҳеч кўнглим тўлмайди. Менимча, шу ҳам депрессияга сабаб бўлса керак, дейди Сурайё Қосимова.

    Хонанда онасидан айрилгач, улғайганини ҳис қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Онамдан айрилган кун улғайганимни ҳис қилдим. Онам қандли диабет касаллиги билан оғрирди, ёз чилласида комага тушиб қолди. 10 кун ҳушсиз ётган бўлса, “Йўқ, аям тузалади”, деб ишондим. Илгари “Мен бахтли бўлсам, онамнинг кўнгли тўқ бўлади”, деб ўйларканман. Ўйлаб қарасам, мен ҳамиша идеал бўлишга, уй-рўзғор ишларини уддалаш ва болаларимга меҳрибон она бўлишга ҳаракат қилибман. Аммо Сурайё Қосимова бўлиб шаклланишимга катта ҳисса қўшган инсонларга эътибор бермабман. Онам комага тушгандан кейин ёнида кўп бўлишга ҳаракат қилдим, аммо ўшанда кўп нарсага кечикканимни англадим.

    3 июль туғилган куним, бир кун аввал кўргани келганимда “Туғилган кунингни Фарғонада ўтказиб, кейин бир ҳафта ёнимда бўлгин”, деди. Аммо мен ношудлик қилиб, гапларидан ҳеч нарсани англамабман. Ҳар йили ёзда болаларим қишлоққа онамнинг ёнига боришарди. Аммо ўша йили онам “Бу йил кучим йўқ, хафа бўлма, болаларингга қаролмайман”, деди. Мен ақлсиз бола сингари онамнинг нега бундай деётганини, аслида бу гапи билан болаларни ўзидан узишга интилаётганини ҳам пайқамабман, дейди Сурайё Қосимова.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

    18 январ, 10:26   Изоҳ (0)   12067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сурайё Қосимова#хонанда#қўшиқчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Иззат Шукуров «асал ойи»да, Лиил Хуррамов дўкон очди, Муниса Ризаева янги квартирасини кўрсатди, Рашид Холиқов хонадонида байрам

    04.07.2022, 22:19

    Instagram: Даврон Асқаров никоҳ тўйидан репортаж, яна бир қизни асраб олган Диёра Усмонова, кўзойнагини Нилуфар Усмоновага совға қилган Мурод Назаров

    26.09.2022, 22:48

    “Сетора” дан “Саҳар”гача: Тошкентда кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади? 

    21.11.2024, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.