• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    “Миршакарларга концертга кириш текин” — Миршакар Файзуллоев адашларини излаётгани ҳақида (видео)

    Стендап комик, юморист Миршакар Файзуллоев яқин кунларда катта синов олдида турибди. У 12 мингдан зиёд мухлисни сиғдира оладиган Humo Arena муз саройида “Чемпион” номли стендап концерт дастурини тақдим этади. Юморист “Дарё”га берган интервьюсида концерт тайёргарлиги, ўз соҳасидан нон тополмай қўшиқ айтаётгани ҳақидаги миш-мишлар ва шифокор бўлиш орзусидан нега кечгани ҳақида гапирди.

    Чипталар нима учун қиммат?

    Фото: “Дарё”

    — Очиғини айтиш керак, чипталар қиммат эмас. Доим биринчи қатор мисол қилиб олинади-да, нега бунча қиммат, дейилади. Биринчи қаторнинг нархи нега бунча қиммат, дейдиган одам учун қиммат эмас. Лекин сизнинг пулингизга яраша жойлар ҳам бор — ҳамма жойда бир хил овоз ва кўриниш таъминланади. Ҳар бир лойиҳанинг умумий нархи бўлади, бозор нархи шундан келиб чиқади. Ундан ташқари, маълум вақтда бирор нарсага шароитингиз бўлмаслиги нормал ҳолат. Бир сафар бўлмаса, кейингисида ўхшайди, албатта. Яна алоҳида ҳолатларда промокодлар берилади, масалан, “Саҳна” стендап клубига келиб турган томошабинлар чегирма билан харид қилиши мумкин. “Алпомиш”даги концертда талабалар учун чегирма берилганди, дейди юморист.

    Концертга кириш кимлар учун текин? Миршакарнинг энг катта орзуларидан бири концертда кимни кўриш?

    Фото: “Дарё”

    — Исмимни раҳматли бобом қўйган. У киши адабиётшунос бўлган, 11 фарзанднинг отаси эди. Бобом кўп адиб ва шоирларнинг исмини бизга қўйган — буни беркитадиган жойи йўқ. Шоир Мирсаид Миршакар сабабли менга Миршакар, акамга Мирсаид деб исм қўйилган. Бошқа оила аъзоларимга ҳам адибларнинг исми қўйилган, масалан, дадамнинг исми Шуҳрат, Алишер ва Бобур эса амакиларимнинг исми. Аммаларимда ҳам шундай. Айтганча, “Чемпион” концертимда Миршакар исмли барчага кириш текин, менга ёзишсин, улар учун алоҳида жой тайёрланган. Бу жойлар ҳатто сотувда йўқ. Тахминим бўйича, Ўзбекистонда мингга яқин Миршакар исмли эркаклар бор. Бир неча йил аввал дастурчи бўлиб ишлаб юрганимда 18 ёшдан катта 650 дан ортиқ Миршакар аниқ бор эди. Исмимни айтсам иккинчи марта “Миршакар?” дея қайта сўрашади. Баъзилар билан танишганимда эса исмимни тўрт марта айтишга мажбур бўламан. Ҳаётда кимнидир адаш деб чақиришни орзу қиламан. Умид қиламанки, концертимда бу орзум амалга ошади — кимгадир адаш дейман. Миршакарлар, келинглар, ҳаммамиз йиғилишимиз керак, гуруҳ очиб, чойхона қилиб турамиз (кулиб), дейди Миршакар Файзуллоев.

    “Стендапдан нон тополмай, энди қўшиқчиликка ўтдими?”

    Мухлислар орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган яна бир ҳолат — Миршакар Файзуллоев концертида қўшиқ айтаётгани. Айрим мухлислар “Миршакар ҳам айнибди” деган фикрда. Хўш, юмористнинг ўзи бу гап-сўзларга нима дейди?

    Фото: “Дарё”

    — Стендапдан нон топишим зўр, нолимайман. Қўшиқ нега керак эди? Баъзи фикрларни қўшиқда етказиш осонроқ. Сабаби у фикрларни тўлиқ тушуниш учун концертни бир-бир ярим соат давомида узмай кўриш керак. Концерт видеоси чиққанда доим бир ўтиришда кўринглар, бўлиб-бўлиб кўрган бўлсангиз ҳам, бошқатдан тўхтатмай кўриб қўйинг, бошқача таъсир қилади, деб кўп айтаман. Қўшиқ уч дақиқа давом этади, уни бир ўзим куйлаётганим йўқ. Жуда истеъдодли мусиқачилар бор, халқаро даражада ишлайдиган инсонлар билан қилинаётган ижод намунаси. Бирортасининг мақсади гонорар эмас. Менинг мақсадим — ўйланган ғояни исталган кўринишда етказиб бериш, у хоҳ қўшиқ бўлсин, хоҳ стендап, аҳамияти йўқ. Ижодкор сифатида биргина ниятим — мен қўл урган мавзу кўпроқ одамга етиб борсин, деди стендап комик.

    Миршакар Файзуллоев бир вақтлар юрист, актёр, қўшиқчи бўлишни орзу қилгани ҳақида кўп бора айтиб ўтган. Лекин санъатни орзу қилган йигит нега дастурчи бўлиб кетган?

    Фото: “Дарё”

    — Бир пайтлар юрист бўламан, деган гап мода эди. Лекин ҳеч қачон жиддий тарзда юрист бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Аммо ҳаётда шундай давр бўладики, ким бўласан, деб сўрашганда тинчгина, эл қатори юрист бўламан, деб қўйиш осонроқ. Шифокор ҳам бўлиш ниятим бўлган, бу учун ҳатто биологияни чуқур ўрганганман ҳам. Актёрликка ҳам қизиқиш мактаб давридан бўлган, аммо бу тадбирлардаги кичик роллар билангина чекланган, холос. Оиламизда ким бўлишингдан қатъи назар, энг зўри бўлишинг керак, косибчилик қилсанг ҳам, энг яхшиси бўлсанг, тирикчилигинг ҳам зўр бўлади, мижозинг ҳам кўп бўлади, дейишарди. Эрталаб ишга кетаётганингда хурсанд бўлиб кетсанг ва хурсанд бўлиб ишдан қайтсанг, демак, ҳаётда сен ютдинг, дейди юморист.

    Видеони тўлиқ ҳолда “Дарё” Lifestyle YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

    7 феврал, 19:50   Изоҳ (0)   5736
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Миршакар Файзуллоев#станд-уп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.