• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Овқатнинг ҳидига қорин тўйдирганмиз” —  “Қаҳқаҳа” кулги жамоаси телеканаллар берган гонорар ўзини қопламаслиги ва қийинчиликда ўтган кунлари ҳақида (видео)

    Ўзбек қизиқчилигида яккахон ижод қиладиганлар ҳам, гуруҳ бўлиб саҳнага чиқадиганлар ҳам талайгина. Аммо “ота-ўғил” бир жамоа бўлиб ижод қилишини фақат “Қаҳқаҳа”да кўриш мумкин. “Дарё” яқин кунларда “Халқлар дўстлиги” саройида концерт бериши кутилаётган ушбу гуруҳ билан уларнинг 30 йиллик ижодий ҳамкорлиги сири, пулсиз кунлар ва бачканаликдан йироқ ҳазиллари ҳақида суҳбатлашди.

    Кулги жамоларининг барча ҳазилларини ҳам оила даврасида томоша қилиб бўлмайди. Билмайсизки, лоп этиб бирор нўжоя саҳна кўриниши чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Тоҳир ака ва Соҳиб ака бу борада ўз фикрларини билдирди: 

    Фото: “Дарё”

    — Бизнинг дастуримизда ҳазиллар тоза ўзбекона бўлади, бемалол, уялмай опа-сингил, ота-онанинг ёнида томоша қилса бўлади. Энди ҳамма ҳам ўзини мақтайди-ю, лекин бизнинг концертларимиз, кўрсатадиган томошаларимизда қўпол ёки уятли нарса йўқ. Ҳозир айрим кулги жамолари уятсиз ҳазиллар қилишга, шу билан томошабин йиғишга ўтиб кетган, уларнинг мухлисини қарасангиз ҳам 80-90 фоизи ёш йигитлар. Мухлислар ҳам шундай нарсага ўч бўлиб қолдими, билмайман. Бизга ҳам “бузуқ” ҳазиллардан қўшинглар, одам кўп келади, деганлар бўлган. Йўқ, биз бузилмаймиз, майли, кам бўлса ҳам, ўзимизнинг мухлисларимиз келсин, дейди Соҳиб Ҳасанов.

    — Ижодимизга ҳам 30 йил тўлибди, сочига оқ тушган эркаклар тўй-ҳашамдаги хизматларимизда сизларни кўриб катта бўлганмиз, деб қолишади, дейди Тоҳир Раҳимов.

    Фото: “Дарё”

    “Қаҳқаҳа” илгарига нисбатан ҳозир эфирда кўринмай қолди, авваллари жамоани телеканаллар орқали ҳар ҳафта кўришга одамлар ўрганганди. Бунинг сабаби сўралганда ижодкорлар шундай жавоб берди:

    — Биз 2002 йилдан 2016 йилгача “Ёшлар” телеканали учун кўрсатув тайёрлаган бўлсак, доим бир оила ўз ҳовлисини сёмка учун бўшатиб бериб, овқатларимизгача қилиб берарди, бир сўм пул олмасди. Улар ҳам раҳматли бўлиб кетди. Ҳозир кўрсатув қиламан десангиз, фалон сўмга оператор чақирасиз, монтажчи гаплашасиз, камида 300-400 долларга, сёмка учун жойга пул тўлайсиз —  бу ҳам пул, декорация — пул, ижодий гуруҳнинг тушлигини қилиб берасиз — 500-600 минг сўм ҳар куни. Канал берадиган пулни ижодий гуруҳга тарқатайликми ёки бола-чақа боқайликми? Ўзимизга нима қолади? Энг қийини — сценарий ёзиш. Асабни кетказиб ёзилган сценарий ва бошқа нарсалар учун бериладиган ҳақ ўзини оқламайди. Ундан кўра тинчгина тўйга чиқиб, концерт бериб юраверганимиз маъқул. Биров ёзган саёз сценарийда обрўмизга путур етказиб рол ўйнагандан кўра, шунча йиллик ҳурматимизни сақлаб қолиб ўйнамаганимиз яхши.

    Камига кўрсатувларни ҳар ҳафта қилиб беришимизни сўрашади. Бошқа хизматларга чиқмай қилган меҳнатимиз, кетган харажатга уларнинг берадиган пули умуман ўзини оқламайди. Шу сабабли ҳамма телефонда ўз ижодини кўрсатяпти, дейди Соҳиб Ҳасанов.
    Фото: “Дарё”

    30 йил давомида бирга ижод қилиш осон эмас. Гуруҳ бўлиб ижодни бошлаганлар ҳам кўп ўтмай молиявий тарафлама, чиқишолмаслик, буёғига бирга ижод қилишни хоҳламаслик кабилар туфайли ажралиб кетади. “Қаҳқаҳа”да ҳам шундай вазиятлар бўлганми?

    — Одамзотнинг ичида алоҳида “мен”и бор, айниқса, ижодкорларда кучли. Ўша “мен”нинг бошига болта билан уриб, пасайтириб қўйиш керак. Шу сабабли ҳам ажралиб кетишади. Бизнинг ҳали ҳам биргалигимиз сабаби балки оилавий муносабатлардир, балки “мен”имизни уриб-уриб, тарбиялаб турганимиздандир. Хафагарчилик, келишолмай қолиш бўлади, албатта, аммо 2-3 кунда яна телефонлашиб, гаплашиб кетаверамиз.

    Фото: “Дарё”
    Яқинда қўяётган концертимизда ҳам аввал мен саҳнага чиқиб, Тешавойнинг ҳазилларини эшитаман деб келибсизлар-да, Болтавой санъатдан кетди, деб энди ўзим ижод қилишимни айтаман, деди Тоҳир Раҳимов.

    — Биз пулни тийин-тийинигача тенг бўлишиб оламиз, 500 сўм тушса, униям бўламиз. 500 сўм, 1000 сўм ҳам уёқ-буёққа адашиб ўтиб кетмайди, шунда одамнинг ичида унга кўпроқ кетиб қолди, деган гумон ҳам бўлмайди. “Отам” ҳам пулга жуда пишиқ, дейди Соҳиб Ҳасанов.

    “Ота-бола” қийинчиликда ўтган кунлари кўп бўлганини, уларни тез-тез эслаб туриш кераклиги ва пулсизликдан овқатнинг ҳидигагина қорин тўйдиришгани ҳақида эслашди.

    Фото: “Дарё”

    — Вилоятда қизиқчилар фестивали бўлган, муваффақиятли чиқишимиздан сўнг устозлар энди ижодни бошлайверинглар, деб Тошкентга боришни маслаҳат беришган. Қиш фаслида Тошкентга келганмиз. Автобусда узоқ йўл юрганмиз, ҳамма ўзи билан нон, колбаса, сомса олиб чиққан экан. Биз автобусга йўлкирага тўлаганмиз ва адашмасам 1000 сўмгина пулимиз қолганди. Энди ҳамма колбасанинг ҳидини чиқариб еб кетяпти, автобус салони иссиқ, ойналар парланиб кетган. Бизнинг ҳам қорнимиз жуда оч, уйдан ҳеч нима олмагандик. Автобуснинг деразасига Соҳиб н ҳарфини ёзган. Мен о ҳарфини ёзганман, яна н ҳарфини ёзолмай роса кулганмиз. Нон егимиз келган-да. Кечки овқат қилиш учун автобус Жиззахда тўхтаган, ҳамма чойхонага кириб кетганда, биз кўчада кабоб пишираётган кабобчининг олдига бориб, ўша ерда туриб “қорин тўйдирганмиз”. Фақат ҳидига! Кейин Каттақўрғонга етиб боргач тўйида хизмат қилган бир укамизнинг олдига бориб пул сўраб, олганмиз. Ўша кундан кейин иситмалаб 20 кун ётиб қолганман. Қийин кунлар кўп бўлган, дейди Тоҳир  Раҳимов.

    Қизиқарли ўтган суҳбатни тўлиқ ҳолда “Дарё” Lifestyle YouTube каналида томоша қилинг.

    22 январ, 14:50   Изоҳ (0)   14420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қаҳқаҳа#Соҳиб Ҳасанов#Тоҳир Раҳимов#кулги жамоаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.