• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Мусиқа Шоу-бизнес

    “Дўстим, дўстим” қўшиғи билан танилган Осман Наврузовнинг концерт дастури қандай ўтди? (видео)

    15 январь куни Тошкентдаги муҳташам “Халқлар дўстлиги” санъат саройида қорақалпоқ элининг фарзанди, “Дўстим, дўстим”, “Любимая” қўшиқлари билан танилган истеъдодли хонанда Осман Наврузовнинг иккинчи яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Ёрқин лаҳзаларга бой бўлган кечада хонанда ўзининг энг сара ва хит қўшиқлари билан барча мухлисларини “оёққа турғазди”. “Дарё” мухбири концертга бориб, хонанданинг ўзи, яқинлари билан суҳбатлашди ҳамда кечадан махсус репортаж тайёрлади.

    Ёш хонандани қўллаб-қувватлаш учун Воҳиджон Исоқов, хоразмлик қўшиқчилар Севинч Исмоилова ва Гулинур ҳамда озарбайжонлик юлдуз Нефес ўз юртидан ташриф буюрди. Улар билан куйланган дуэтлар гулдастаси эса концертнинг яна файзли ўтишига сабаб бўлди. Севинч Исмоилова ҳамкасбини иккинчи концерти билан табриклаб, кеча файзли ўтишини тилади.

    Севинч Исмоилова, хонанда
    Фото: “Дарё”

    Концертда актриса Шаҳло Темирова бошловчилик масъулиятини ўз зиммасига олди. Қизиқчи Элмурод Ҳақназаров эса доимгидек ўз вазифасида — ҳар бир блок сўнгида, яъни хонанда танаффусга кирганда у томошабинларни зериктирмади.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    “Ўзбекконцерт” томонидан Осман Наврузовга “Мазмунли ва ёрқин қўшиқлари учун” мукофот тақдим этилди. Аслида тақдирлаш маросими 2024 йилнинг 24 декабрида бўлиб ўтган бўлса-да, хонанда бу вақтда Туркманистонда гастрол сафарида эди. Шу боис ўз мукофотини олиш унга ўз концертида насиб этди. Бу эса, аввало, Османнинг ота-онаси, қолаверса, чин мухлислари ва ўзи учун ҳам икки карра хурсандчилик олиб келди.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    — Барча санъаткорлар, устозлар орзу қиладиган санъат саройида концерт бериш менга ҳам насиб этяпти, бундан беҳад хурсандман. Бу сафарги концерт ўзгача бўлади, сабаби кутилган ва кутилмаган дуэтлар билан мухлисларимни хурсанд қиламан. Концерт фонограмма бўлишига қарамай, орада жонли ижрода ҳам қўшиқлар бўлади, дейди Осман Наврузов концерт бошланишидан аввал “Дарё” журналистига берган интервьюсида.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    — “Дўстим-дўстим” қўшиғи менинг “Тўйлар муборак”им (таҳ. — “ташриф қоғози”) бўлиб қолган. Уни концертнинг бошида куйласам дастур тугаб қолади, униям, албатта, ижро этаман, фақат энг охирида, дейди хонанда.

    Озарбайжонлик гўзал хонанда Нефес билан куйланган “Осиёда, Европада бир донасан, бир дона, ай, жоним, Нефес хоним олди менинг ақлима” қўшиғи концертнинг кулминацион нуқтаси бўлди. Мухлислар хорижлик хонанда билар бараварига куйлаб, уни тўхтовсиз олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

    Османнинг яқин дўсти Воҳиджон Исоқов шундай деди:

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    — Бугун меҳмон сифатида ташриф буюрдим, томошабинлар қаторида бўламан. Османнинг ижодига омад тилайман, менинг концертларимда ҳам Хоразмдан учиб етиб келган пайтлари бўлган, унга ҳурматим баланд. Бир-биримизни қўллаб қувватлаймиз, ёш санъаткорларнинг ичида ўз ўрнига эга, деди у.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Хонанда ўзининг ижодида қандай янгиликлар борлиги ҳақида ҳам сўзлаб ўтди:

    — Бу йил ўзгаришлар катта бўлади, катта шижоат билан концертга тайёргарлик кўряпман, январь ойида Севинч Мўминова билан янги дуэт чиқади. Нега яна у билан куйлаётганимнинг сабаби бизнинг овоз темпимиз бир-биримизга мос тушади. Менинг ҳам, Севинчнинг оиласидагилар ҳам сизнинг овозингиз жуда мос, фақат бирга куйланглар дейишади (кулиб), деди Воҳиджон Исоқов.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Концерт Осман Наврузовнинг тўйи бўлди десак ҳам муболаға бўлмайди, буни хонанданинг ўзи ҳам тасдиқлади. “Она, ўйнанг, рақсга тушинг. Бугун менинг тўйим” дея волидасини саҳнага таклиф қилиб, “Бугун тўйим, ўйнанг, она” номли қўшиғини ижро этди. Концертдаги деярли барча қўшиқлар рақсбоп бўлди, зал воҳа ва қорақалпоқ элининг одамлари билан тўлди.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Концертдан репортажни тўлиқ ҳолда Daryo Lifestyle YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

    17 январ, 19:45   Изоҳ (0)   15750
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Осман Наврузов#Севинч Исмоилова#Гулинур#Воҳиджон Исоқов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.