• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилади

    Ўзбекистонда маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун 2026 йилдан жарималар жорий этилади. Бу ҳақда “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

    Фото: Digital Тах Technologies

    Ҳужжатдан асосий мақсад — маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш. Тадбиркорлик субъектларига қўшимча имконият яратиш. 

    Унга кўра, тадбиркорлар томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 кунлик муддат бекор қилинади. Бунда фойдаланилмасдан турган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар янги кодларни сотиб олишда ҳисобга олинади.

    Маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўлов амалга оширилади. CRPT Турон маркировкалаш тизими оператори маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган кодларни бепул тақдим этади. Тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини тезкор ҳал қилиш учун тун-у кун ишловчи Call-марказ йўлга қўйилади.

    2025 йилнинг 1 июлидан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

    Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади. Инспекция маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаши керак.

    2025 йил 1 сентябрдан хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади. Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни сотишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

    Чакана сотишда маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади. Бунда олдин фойдаланилган маркировка кодлари мустасно.

    2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ҳуқуқбузарликлар солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқланади. Текширув учун махсус гувоҳнома талаб этилмайди ҳамда қоидабузарликлар аниқланса, бартараф этиш бўйича огоҳлантириш берилади. Иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик яна содир этилганда эса, реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган тушумнинг маълум фоизи миқдорида жарима қўлланилади.

    Жарима миқдори қуйидагича бўлади:

    • бир ой давомида биринчи марта — соф тушумнинг 0,2 фоизи;
    • бир йил ичида иккинчи марта — соф тушумнинг 0,4 фоизи;
    • бир йил ичида учинчи марта — соф тушумнинг 1 фоизи;
    • бир йил ичида тўртинчи марта ва ундан кейинги ҳолатлар — соф тушумнинг 2 фоизи.

    Жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.

    26 май, 16:50   Изоҳ (0)   2348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #маркировкалаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлик учун пул тўлаш тартиби белгиланди

    14.05.2022, 14:09

    ОАВ USM Holding’нинг Ўзбекистондаги товарларни маркировкалашдан оладиган фойдасини ҳисоблаб чиқди

    23.05.2022, 21:09

    Ўзбекистонда сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалаш бошланади

    04.11.2022, 20:53

    Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади

    08.11.2022, 16:47

    Ноқонуний тамаки маҳсулотлари сотганларга қандай чора кўрилади? Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари жавоб берди

    08.11.2022, 19:11

    Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг кўп улгуржи савдо амалга оширилгани маълум қилинди

    29.11.2022, 19:04

    ОАВда дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш зарур — «Юксалиш»

    09.01.2023, 11:19

    «Дарё» кундалигида 9 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    09.01.2023, 23:27

    Ҳайрон қоласиз: Севимли егуликларимиз аслида нимадан тайёрланишини биласизми?

    20.01.2023, 10:53

    Ўзбекистонда импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировкалаш 2024 йилгача тўхтатилди

    24.03.2023, 11:25

    Ўзбекистонда сув ва ичимликларни босқичма-босқич маркировкалаш бошланади

    31.05.2023, 12:15

    Ўзбекистонда сув ва ичимликларни мажбурий маркировкалаш яна кечиктирилди

    03.07.2023, 14:12

    Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси ташкил этилди

    12.09.2023, 11:15

    Бизнес учун маркетплейс: муваффақиятли сотувлар учун янги маҳсулот!

    24.11.2023, 19:30

    Фармацевтикада олти йилда 640 млн долларлик 224 та лойиҳа ишга туширилди

    28.11.2023, 20:36

    Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жарима миқдори кескин камайтирилади

    13.02.2024, 18:17

    Ўзбекистонда фискал тартиб-қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

    28.02.2024, 09:31

    Ўзбекистонда фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жарима миқдорини кескин камайтириш кодексда мустаҳкамланади

    02.04.2024, 12:20

    Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    18.05.2024, 10:45

    Ўзбекистонда фискал ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдори камайтирилди

    30.05.2024, 10:15

    Ўзбекистонда маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади  

    01.06.2024, 21:10

    Ўзбекистонда тамаки ва пиво маҳсулотлари чакана савдоси учун ойлик йиғим жорий этилади

    03.06.2024, 15:30

    Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади

    05.06.2024, 10:11

    Ўзбекистонда маркировкалаш назорати кучайтирилади

    07.08.2024, 09:10

    Ўзбекистонда дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади 

    19.09.2024, 21:56

    Тадбиркорлик фаолиятини ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади

    04.11.2024, 18:17

    Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади

    24.11.2024, 13:37

    Ўзбекистонда тадбиркорларга уч босқичли жарима қўллаш бекор қилинмоқда 

    20 феврал, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41

    Машина бошқарувини 13 ёшли ўғлига топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:27

    Хорижлик дипломатлар Дональд Трамп даврида қонун устуворлиги сусайишидан хавотирда

    Дунё | 25 август, 22:05

    Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали билан мукофотланди

    Дунё | 25 август, 21:50

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35

    Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

    Дунё | 25 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.