• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАВда дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш зарур — «Юксалиш»

    Ўзбекистонда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ фожиа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммоларни яққол кўрсатди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фақатгина барча томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқалигина келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлигини билдирди ва бу борада бир неча таклифлар билан чиқди. Қуйида ушбу таклифлар тўлиғича ҳавола қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биринчидан, дори воситаларини назоратсиз қўллаш амалиётини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки биз қайси дорини ичиш бўйича кўпинча шифокор билан эмас, дорихона сотувчилари билан маслаҳатлашамиз. Кўплаб дори воситаларини шифокор рецептисиз осонгина аптекадан харид қилишимиз мумкин ва бу дорилардан нотўғри фойдаланиш хавфини яратмоқда.

    Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, шифохоналарга ётқизилган беморларнинг ўртача 10-20 фоизида дорилар ножўя таъсир қилганлик ҳолати кузатилади, қизиғи, ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич икки баравар юқорини ташкил қилади.

    2008—2018 йилларда Ўзбекистонда дори воситалари билан ўзини ўзи даволаш натижасида соғлиқнинг ёмонлашганлиги билан боғлиқ 2 300 та ҳолат рўйхатга олинган.

    Шунинг учун, аввало, оммавий ахборот воситаларида дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, дори воситалари рекламасини фақат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рухсати билан амалга ошириш. Келгусида ОАВларда дориларининг бевосита рекламасини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиш. Шу мақсадда Туркия, Швейцария, Канада каби мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш.

    ЖССТ маълумотларига кўра, дори воситаларини назоратсиз қўллаш ва ўзини ўзи даволаш даражасининг ошиши айнан реклама билан боғлиқдир. Бундай даволаниш натижасидаги ўлим ҳолатлари жароҳатлар, қон айланиш касалликлари, онкологик ва пулмонологик касалликлардан кейин 5-ўринда туради. Албатта, истеъмолчилар дори-дармонларни қўллашдан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар, уларнинг мувофиқлиги ва организмнинг индивидуал реакцияси хавфини баҳолай олмайди.

    Ҳақиқатан биз дори-дармонларга оддий истеъмол товари сифатида қараймиз ва бу – вазиятни янада оғирлаштиради. Шунинг учун мазкур масала ҳар 100 минг аҳолига ўртача 25—27 та дорихона тўғри келадиган Ўзбекистон учун долзарбдир.

    Иккинчидан, дори воситаларининг рекламасига оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қиламиз. Ўтган йили «Реклама тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унда дори воситаларининг рекламасига оид аниқ тартиблар белгиланган бўлса-да, биз ҳар куни телевидение, радио ва бошқа турдаги рекламаларда қонун талабларининг бузилишини кузатяпмиз. Фармкомпаниялар қонун талабларига беписандлик билан ёндашаётганларини кўряпмиз.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача маъмурий жарима кўзда тутилган. Бироқ айнан дори воситаларининг рекламаси билан боғлиқ тартиб ва қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас. Шу сабабли, дори воситаларининг рекламасига оид тартиб ва қонунчиликни бузганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик ва бундай ҳолатлар оғир оқибатларга олиб келган тақдирда, жиноий жавобгарлик бегилаш лозим, деб ҳисоблаймиз. Италия, Швейцария, Канада, Япония, Финляндия, Германия, Венгрия, Буюк Британия ва бошқа давлатлар ўзини ўзини даволаш муаммоларини ҳал этиш учун айнан қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтирганликларини кўришимиз мумкин.

    Учинчидан, дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сертификатлаш ташкилотлари масъулиятини кучайтириш ниҳоятда муҳим. Хабар берилганидек, «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари, текширувларда аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» томонидан белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган. Натижада сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган. Шу мақсадда, Жиноят кодексининг 186-3-моддаси субъектлари қаторига сифатсиз, қалбакилаштирилган ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган дори воситаларини тарқатишга йўл қўйган шахсларни ҳам киритиш таклиф этилмоқда.

    Тўртинчидан, фуқароларни замонавий ташхис имкониятларидан фойдаланишини, даволашнинг ягона стандартларига асосланган тиббий суғурта тизимига ўтишни тезлаштириш зарур. Одамлар кўпинча ўзини-ўзи даволашга уринмоқда, аниқ ташхисни билмасдан, рекламага ишониб, турли дориларни қабул қилмоқда. Бу каби хатолар, шунингдек, шифокорлар томонидан дориларни буюриш жараёнида ҳам юз беряпти. Афсуски, уларнинг баъзилари алоҳида препаратларни тарғиб қилишдан молиявий манфаат кўзламоқдалар. Шунинг учун ҳам тиббий суғурталаш тизимига имкон қадар тезроқ ўтишимиз керак.

    Бешинчидан, фармацевтика соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш зарур. Аҳоли қайси дори воситалари импорт қилинаётгани, ишлаб чиқарувчилар кимлиги, уларнинг хориждаги нуфузи, сертификатлаштириш жараёни қандай олиб борилаётганини билишга ҳақли. Шунингдек, кенг аҳоли манфаатларига дахлдор бўлган фармацевтика саноатига оид ахборотларни бериб борувчи очиқ маълумотлар базасини шакллантириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Сотиладиган барча турдаги дори-дармонларни мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнини тезлаштириш муҳимдир. Харидор маркировка орқали дорининг ҳақиқийлигини текшириши мумкин.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати парламент, масъул вазирлик ва идораларни тезкор чораларни кўришга, тиббиёт муассасалари ва фармацевтика соҳаси институтларини, аввало, тижорий эмас, балки ижтимоий манфаатларни устувор қўйишга чақирди.

    09.01.2023, 11:19   Изоҳ (0)   19333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 10 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    09.01.2023, 11:07

    Фарғонада трансформатор ёниб кетди (видео)

    08.01.2023, 21:22

    Наманганда Янги йил кечаси рўй берган ва эр-хотиннинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин қотиллик билан боғланмоқда

    08.01.2023, 21:02

    Жиззахда сув бочкаси ичидан номаълум эркакнинг мурдаси топилди

    08.01.2023, 18:28

    Наманганда 8 ёшли бола шифохонада вафот этди

    08.01.2023, 17:51

    Ўзбекистонда чиқинди полигонлари қуришга 28 млрд сўм ажратилади

    08.01.2023, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.