Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 сентябридан тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик йиғим жорий этилади.
“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига кўра, мазкур савдони амалга оширишга ойига БҲМнинг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўловлар ундирилади.
Пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади.
Февраль ойида имзолаган президент қарорига кўра Ўзбекистонда 2025 йилдан чет элда ишлаб чиқарилган пиволарни реклама қилишга рухсат берилади.
Изоҳ (0)