• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 9 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 9 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Муҳокамаларга сабаб бўлган Эрон камикадзе дронлари энди Россиянинг ўзида ишлаб чиқариладими?

    Россия ўз армияси томонидан Украинада фаол қўлланилаётган Эрон камикадзе-дронларини ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов маълум қилди.

    «Улар бу ишни амалга оширмоқчи бўлаётган шаҳарлардан бири — Толятти, бошқа шаҳарлар ҳам бор. Шу билан бирга, Россия зарур таркибий қисмлар танқислиги шароитида дронларини нимадан йиғиши катта савол бўлиб турибди», — дея қўшимча қилган котиб.

    Россиянинг ўз ҳудудида Эрон дронларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш режалари ҳақида аввалроқ The Washington Post газетаси хабар берганди. Нашр маълумотларига кўра, Россия ва Эрон расмий шахслари ишлаб чиқариш бўйича 2022 йил ноябрида келишувга эришган.

    2023 йил январида CNN телеканали Shahed-136 нинг 52 та деталидан 40 таси Американинг 13 хил компанияси томонидан тайёрланганини маълум қилганди. Қолган 12 та деталь Канада, Швейцария, Япония, Тайван ва Хитойда ишлаб чиқарилган.

    Европа давлатларининг Россия-Украина можаросига нисбатан ўзгариб бораётган позициялари

    АҚШ ҳукумати Украинага қурол-яроғларни улардан Россия ҳудудларига зарбалар беришда фойдаланмаслик шарти билан етказиб беришда давом этмоқда. Бу ҳақда америкалик шарҳловчи Андреас Клут Bloomberg учун ёзган мақоласида айтиб ўтди.

    Шарҳловчининг фикрича, АҚШ Россияга зарбалар берилишига имконият яратиш орқали «қизил чизиқ»ни босиб ўтишни истамайди, чунки бу Россия ҳукуматини ядро қуролидан фойдаланишга гижгижлаши мумкин.

    Германия Украинага ваъда қилган 40 та жанговар машинани армия захирасидан олиб бермоқчи. Айни жараёнда Франциянинг Россия-Украина можаросига позицияси ўзгармоқда. Дастлаб Франция президенти Москва ва шахсан Путин билан музокараларни давом эттиришнинг асосий тарафдорларидан бири эди.

    Аммо сўнгги ҳафталарда Париж сиёсати ўзгариб кетди. Франция Украинага Ғарбда ишлаб чиқарилган танкларни етказиб берган биринчи мамлакатга айланди. Ҳозирда Германия Украинага ваъда қилган 40 та жанговар машинани армия захирасидан олиб бермоқчилигини билдирмоқда.

    Тобора авж олаётган Хитой-Тайван можаросида «Украина модели» қўл келмайди

    Агар Хитой 2026 йилда Тайванга бостириб кирса, бу ҳарбийлар орасида минглаб қурбонларга олиб келади, аммо Пекин ғалаба қозониши амри маҳол. Бу ҳақда ҳарбий низонинг катта кўламли симуляциясини амалга оширган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIС) ҳисоботида айтилади, деб ёзади CNN ҳужжат нусхасига таяниб. Ҳисобот «Кейинги урушнинг биринчи жангги» деб ном олди.

    Экспертлар таъкидлашича, Тайванга ҳужум қилинган тақдирда, қурол-яроғ етказиб бериш бўйича «украин модели»ни амалга ошириш мумкин бўлмайди. «Уруш бошланганидан кейин Тайванга қўшинлар ёки ўқ-дориларни етказиш мумкин бўлмайди, шунинг учун вазият Украинадаги ҳолатдан тубдан фарқ қилади. Тайванликлар уруш олиб боришда нималардан фойдаланмоқчи бўлса, уруш бошланган вақтда улар қўл остида бўлиши керак», — деди лойиҳанинг уч раҳбаридан бири Марк Канчиан.

    Шу билан бирга, марказ Хитой ва Тайван уруши «муқаррар ёки ҳатто эҳтимолий» эканини айтмаяпти. «Хитой ҳукумати Тайванга қарши дипломатик изоляция, босим ёки иқтисодий мажбурлаш стратегиясини қабул қилиши мумкин», — дея аниқлик киритилади ҳисоботда.

    Эслатиб ўтамиз, Тайван кўрфазидаги вазият 2022 йил августида АҚШ Конгресси спикери Нэнси Пелоси Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайванга ташриф буюрганидан кейин кескинлашган.Айни вазиятда, Тайван оролга бир суткада Хитойнинг 50 дан ортиқ самолёт ва кемалари яқинлашганини маълум қилди

    Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасига қандай ўзгартиришлар киритиш керак? Фожиага сабаб бўлган омиллар билан танишамиз

    Ўзбекистонда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ фожиа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммоларни яққол кўрсатди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида бир неча таклифлар билан чиқди.

    Биринчидан, дори воситаларини назоратсиз қўллаш амалиётини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки биз қайси дорини ичиш бўйича кўпинча шифокор рецептисиз, дорихона сотувчилари билан маслаҳатлашамиз.

    Маълум қилинишича, 2008—2018 йилларда Ўзбекистонда дори воситалари билан ўзини ўзи даволаш натижасида соғлиқнинг ёмонлашганлиги билан боғлиқ 2 300 та ҳолат рўйхатга олинган. ЖССТ маълумотларига кўра, дори воситаларини назоратсиз қўллаш ва ўзини ўзи даволаш даражасининг ошиши айнан реклама билан боғлиқдир.

    Шунинг учун аввало, оммавий ахборот воситаларида дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш ва  дори воситаларининг рекламасига оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

    Кейинги масала, дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сертификатлаш ташкилотлари масъулиятини кучайтириш. Хабар берилганидек, «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари, текширувларда аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» томонидан белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган. Натижада сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

    Шу мақсадда Жиноят кодексининг 186-3-моддаси субъектлари қаторига сифатсиз, қалбакилаштирилган ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган дори воситаларини тарқатишга йўл қўйган шахсларни ҳам киритиш таклиф этилмоқда.

    Шунингдек, кенг аҳоли манфаатларига дахлдор бўлган фармацевтика саноатига оид ахборотларни етказувчи очиқ маълумотлар базасини шакллантириш, Сотиладиган барча турдаги дори-дармонларни мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнини тезлаштириш таъкидланди. Харидорлар айнан маркировка орқали дорининг ҳақиқийлигини текшириши мумкин.

    09.01.2023, 23:27   Изоҳ (0)   17047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аномал совуқ: Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 43 даражагача совиши кутилмоқда

    09.01.2023, 23:11

    Финляндия НАТОга қўшилгандан кейин ҳудудига ядро қуроли жойлаштирмаслигини маълум қилди

    09.01.2023, 22:57

    Исроил Эрондан ҳимояланиш учун космик кучлар яратади

    09.01.2023, 22:21

    Путиннинг атрофидаги «актёрлар». Россия президенти одамларни алдаяптими? — BBC суриштируви

    09.01.2023, 21:54

    Россияда бортида 12 киши бўлган самолёт музлаши туфайли қулаб тушди. Қурбонлар бор (фото ва видео)

    09.01.2023, 20:55

    Россияда ҳарбий сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланадими?

    09.01.2023, 20:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.