• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушди

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги таҳлил қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, 2025 йил апрелида пойтахтда уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги 6,2 фоизгача тушди (2024 йил апрелда — 27,8 фоиз). Бунда, мазкур даврда ижарадан келадиган ўртача даромад 10,9 фоиздан 8,5 фоизгача камайган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 2,4 фоиз арзонлади.

    Лекин уй-жойга инвестициялар даромадлилиги кўчмас мулкнинг жойлашган ҳудуди ва хоналар сонига қараб бир-биридан сезиларли фарқланади:

    • 1 хонали: Шайхонтоҳур — 25,1 фоиз (2024 йил апрель — 41,4 фоиз), Миробод — 0,4 фоиз (24,7 фоиз);
    • 2 хонали: Яккасарой — 16,2 фоиз (12,1 фоиз), Учтепа — -2,0 фоиз (27,1 фоиз);
    • 3 хонали: Яккасарой — 16,8 фоиз (27,0 фоиз), Учтепа — 1,6 фоиз (23,6 фоиз);
    • 4 хонали: Яккасарой — 15,6 фоиз (25,2 фоиз), Олмазор — -2,5 фоиз (21,3 фоиз).

    Уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган даромад

    2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жой харид қилиб, жорий йил апрель ойида ушбу уйни сотишга тўғри келган инвесторлар бир йил ичида уй-жойлар бозор қийматининг пасайиши сабабли уйни харид нархидан ўртача 2,4 фоиз камига реализация қилишга мажбур бўлди. Хусусан, ушбу кўрсаткич Учтепа туманида 7,4 фоизни, Юнусобод туманида 4,4 фоизни, Олмазор туманида 4,2 фоизни ташкил қилди.  Лекин Тошкент шаҳрида нисбатан қиммат уй-жойлар жойлашган туманлардан Шайхонтоҳур ва Яккасаройда уй-жой нархи ўзгаришидан кўрилган фойда ўртача 6 фоизни ташкил этди.

    Уй-жойларни ижарага беришдан олинадиган даромад

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    2025 йилнинг апрелида Тошкент шаҳрида уй-жойлар ижарасидан олинадиган ўртача даромад пасайишда давом этди. 2024 йилнинг апрель ойида ўртача даромадлилик 10,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилнинг апрель ойига келиб ушбу кўрсаткич 8,1 фоизгача пасайди.  Мазкур даврда, ушбу кўрсаткич бўйича энг юқори ўртача даромадлилик Мирободда 9,2 фоиз (2024 йил апрель ойида — 11,2 фоиз) ва Шайхонтоҳурда 8,9 фоиз (12,6  фоиз) қайд этилди.

    Даромадлилик даражаси бўйича инвестицион жозибадорлиги юқорироқ бўлган 1 ва 2 хонали хонадонлар учун даромадлилик даражаси мос равишда 8,5 фоиз ва 6,3 фоизгача тушди. 2025 йил январь ойида ушбу кўрсаткичлар 14,3 фоиз ва 7,5 фоизни ташкил этиб, 2024 йилнинг апрель ойига (мос равишда 30,2 фоиз ва 25,5 фоиз) нисбатан сезиларли даражада камайган эди. Шунингдек, жорий йил апрель ойида 3 ва 4 хонали хонадонлар учун даромадлилик кўрсаткичи 6,7 фоиз ва 3,3 фоизгача камайди (2024 йил апрелда — 24,9 фоиз ва 30,6 фоиз).

    Банк депозитлари даромадлилик даражаси

    2024 йил апрелидан 2025 йилнинг апрель ойигача бўлган даврда жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,1 фоиз атрофида тебраниб турган бўлса, миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача ставка 22  фоизни ташкил этган. Ушбу рақамлар, бир томондан, уй-жойнинг инвестициявий даромадлилиги жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитларидан олинадиган ўртача даромадлиликка яқинлашаётганидан далолат берса, бошқа томондан, миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкалари жозибадорлиги ошиб бораётганини кўрсатади.

    2025 йил бошларида ҳам Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги пасайганди.

    Таҳлилларга кўра, 2017 йилдан бошлаб мамлакатда уй-жой қурилиш суръати кескин ошиб, уй-жой таклифи кўпайди. Хусусан, 2010-2016 йилларда хонадон (уйлар) сони 400 минг донага кўпайган бўлса, ўтган 7 йилда ушбу кўрсаткич 1,65 миллионга кўпайган. 2024 йилда 100 мингдан ортиқ хонадонга эга бўлган кўп қаватли уй жойлар қурилиб, уйлар сони 7,6 миллионтага етди.

    20 май, 09:16   Изоҳ (0)   2161
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уй-жой#ижара#даромад

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлиги квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига муносабат билдирди

    10.10.2022, 20:12

    Тошкентда уй-жой ижарасининг ўртача нархи маълум қилинди

    11.10.2022, 20:08

    2023 йил учун солиқ сиёсати ва ставкалари. Нималар ўзгарди?

    06.01.2023, 21:29

    Ўзбекистонда оилани кам таъминланган деб топишда уй-жой билан боғлиқ харажатлари инобатга олиниши кутилмоқда

    09.01.2023, 21:06

    Кўчмас мулк савдосининг пасайиши аниқ фактми ёки мавсумий факторлар натижасими?

    06.08.2024, 16:34

    “Таниш-билиш ўтмайди” — Кадастр агентлиги директори фуқароларга мурожаат билан чиқди

    08.11.2024, 09:40

    Тошкентда уй-жойларнинг инвестицион даромадлилиги пасаймоқда

    22.11.2024, 10:15

    Тошкент шаҳрида январь ойида “дом”ларга инвестицияларнинг даромадлилиги секинлашди

    14 феврал, 20:54

    Ўзбекистонда бузилаётган уй-жойнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

    24 феврал, 12:55

    Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули санаси эълон қилинди

    24 феврал, 11:48

    Ўзбекистонда ҳарбийларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори 20 фоизга оширилади

    25 феврал, 15:43

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилади 

    5 март, 20:00

    Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди 

    14 март, 16:28

    Тошкентда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда – таҳлил

    15 март, 18:50

    Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

    26 март, 10:35

    Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

    9 апрел, 20:55

    Ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

    10 апрел, 18:15

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    8 май, 22:05

    Ўзбекистонда “давлат иши”дагиларга апрелнинг иккинчи ярми учун қанча маош тўлангани айтилди 

    10 май, 18:05

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    13 май, 09:05

    “Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тадбиркорлар эътирози сабаб тўхтатиладиган бўлди

    12 май, 19:38

    “Қорасарой” турар жой мажмуаси аҳолиси ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қурилаётганидан норози. Аҳолига кўра бу уйларнинг қурилиши ноқонуний ҳисобланади

    13 май, 18:50

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    14 май, 18:07

    Ўзбекистонда 21 млрд сўмлик давлат хариди ноқонуний ўтказилишининг олди олинди

    15 май, 19:15

    Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди — таҳлил

    17 май, 18:00

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    19 май, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қўрғон сирлари”дан сўнг: сериал юлдузлари қачон янги лойиҳалар билан экранларга қайтади?

    Лайфстайл | 11 июн, 12:26

    Ҳиндистон аҳолиси 1,46 миллиардга етди

    Дунё | 11 июн, 12:23

    Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 12:17

    Кинодан кўнгли совиган, Манзура билан тортишиб қолган ва номига доғ тушишини истамайдиган актриса Дурдона Қурбонова 27 ёшда

    Маданият | 11 июн, 11:58

    Beelineʼга абонент тўловини ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди

    Ўзбекистон | 11 июн, 11:30

    Instagram: Райҳон Асадова стюардессага айланди, Хонзода энагасига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Бобур Мансуров ота бўлади

    Шоу-бизнес | 11 июн, 11:05

    Фаластинда аламли мағлубият, Саудия 4-босқич орқали йўлланмага ҳаракат қилади: Осиёда Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи якунланди 

    Спорт | 11 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.