• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди 

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили бўйича, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра хонадон нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига тенг эканини кўрсатмоқда. 

    Таҳлилга кўра, 2017 йилдан бошлаб мамлакатда уй-жой қурилиш суръати кескин ошиб, уй-жой таклифи кўпайди. Хусусан, 2010-2016 йилларда хонадон (уйлар) сони 400 минг донага кўпайган бўлса, ўтган 7 йилда ушбу кўрсаткич 1,65 миллионга кўпайган. 2024 йилда 100 мингдан ортиқ хонадонга эга бўлган кўп қаватли уй жойлар қурилиб, уйлар сони 7,6 миллионтага етди.

    2024 йилда рўйхатдан ўтган уй-жой олди-сотди битимлари сони ўтган йилга нисбатан 5,8 фоизга пасайиб, жами 256,6 минг донани ташкил этди. Марказ ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил январь ҳолатига тижорат ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставка 25,3 фоизга тенг.

    Марказий банк маълумотига кўра, 2024 йил бўйича тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари ўртача фоиз ставкаси 24,8 фоизни ташкил этган.

    2025 йил учун кутилмалар 

    2025 йилда ҳам уй-жой бозорида талаб ва таклифни қўллаб қувватлашга қаратилган ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган. Хусусан, 2025 йилда 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм, банклар томонидан қўшимча 10 трлн сўм йўналтирилиши режалаштирилган.

    Уй-жой нархлари 

    2022-2024 йилларда уй-жой нархлари ўзгаришининг таҳлили кўрсатишича, ўтган 2 йилда нархлар ўсиши секинлашмоқда. Мисол учун, 2022 йилда номинал уй-жой нархлари республика бўйича ўртача 23,6 фоиз (доллар ҳисобида) ўсган бўлса, 2024 йилда нархлар ўсиши 6,2 фоизни ташкил этди.

     

    Тошкент шаҳрида ижара нархлари ўзгариши 

    2022 йил январдан 2024 йил декабрига қадар Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи (1 кв.метр) 1,2 фоизга ўсган. Ижара нархи ўсиши асосан 2022 йилда кузатилиб (25 фоиз), 2023 йилдан бошлаб ижара нархи пасайишни бошлаган.

    Хусусан, йиллик ҳисобда ижара нархи ўсиши 2023- йил январидан пасайишни бошлаб, 202- йил октябрдан 2024 йил декабргача ижара нархи тушиши кузатилмоқда. 2024 йил якунига кўра, ижара нархи ўртача 8,2 долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11,5 фоизга пасайган.

    Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига хонадон нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига тенг. 2022 йил солиштирганда январига уй-жой нархлари ижара нархларига нисбатан тезроқ ўсгани туфайли ушбу нисбат катталашиб (3,65 йилга кўпайган) келган. Бошқача айтганда, мазкур даврда хонадон сотиб олишдан кўра ижарада туриш афзаллиги ортган. 

    Қабул қилинган нормаларга кўра, нарх-ижара нисбати 16 йилгача бўлса уйни сотиб олиш ижарага олгандан “афзалроқ”, 16–21 йил оралиғида бўлса, хонадон сотиб олиш ва ижарага туриш қиймати бир хил, 21 йилдан катта бўлса, ижарада туриш уйни харид қилишдан кўра афзалроқ ҳисобланади.

    Шунга кўра бугунги кунда Тошкент шаҳрида хонадон сотиб олиш ижарада туришга нисбатан “арзон”роқ (афзал) ҳисобланади.

    Бундан аввал “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинган эди. Фармон билан Ўзбекистонда ипотека кредитларида тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар оширилади. 

    Ўзбекистонда турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратилади. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун асосий ставкадан 4 фоиз бандга юқори ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитларини ажратилади. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.

    Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархлари арзонлашишда давом этмоқда

    2024 йилнинг январь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали ва 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи декабрь ойига нисбатан мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизга пасайган бўлса, 3 хонали ва 4 хонали хонадонлар учун мос равишда 0,1 фоизга ва 0,3 фоизга кўтарилган.

    Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари: 

    • Сергели тумани (1 хонали — 297 АҚШ доллари, 2 хонали — 355 АҚШ доллари, 3 хонали — 415 АҚШ доллари, 4 хонали — 419 АҚШ доллари);
    • Олмазор тумани (1 хонали — 293 АҚШ доллари, 2 хонали — 352 АҚШ доллари, 3 хонали — 419 АҚШ доллари, 4 хонали — 493 АҚШ доллари). 

    Нисбатан қиммат ижара нархлари: 

    • Миробод тумани (1 хонали — 344 АҚШ доллари, 2 хонали — 512 АҚШ доллари, 3 хонали — 643 АҚШ доллари, 4 хонали — 705 АҚШ доллари);
    • Яккасарой тумани (1 хонали — 383 АҚШ доллари, 2 хонали — 487 АҚШ доллари, 3 хонали — 677 АҚШ доллари, 4 хонали — 722 АҚШ доллари).

    Ўзбекистонда уй-жой бозори

    Аввалроқ Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари республикада уй-жой ва ипотека бозоридаги фаоллик даражасини таҳлил қилганди. Унга кўра, 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди. Хусусан, июль сентябрь ойларида кўп қаватли уйлардаги квартиралар олди-сотдиси учун 41 861 та шартнома расмийлаштирилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 3362 тага (7,4 фоизга) кам.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, октябрь ойида кўчмас мулк бозорининг ҳудудлар кесимидаги динамикаси Тошкент вилоятида (+10 фоиз) сезиларли ўсди, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1 фоиз) ва Жиззах вилоятида (+7,5 фоиз) ижобий ўзгаришларни кўрсатди.

    Таҳлиллар тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари ва аҳоли тасарруфидаги даромадлар уй-жой бозорига таъсир этувчи муҳим омиллар эканлигини кўрсатди.

    14 март, 16:28   Изоҳ (0)   17772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уй-жой#ипотека

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ёрдам олувчилар сони ошади

    12 феврал, 15:48

    Ўзбекистонда 2024 йилда ажратилган ипотека кредитлари миқдори очиқланди 

    12 феврал, 17:29

    Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича айбдорларга ўқилган ҳукм, Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи, Самарқандда ағдарилган туристик автобус: 12 февралн...

    12 феврал, 23:00

    Ўзбекистонда ипотека кредитларида тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар оширилади

    24 феврал, 10:52

    Ўзбекистонда бузилаётган уй-жойнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

    24 феврал, 12:55

    Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули санаси эълон қилинди

    24 феврал, 11:48

    “Янги Ўзбекистон” массивларини қурувчилар 1 йилга ер солиғидан озод қилинади

    24 феврал, 14:40

    Чет элда вақтинча ишлаётганларга ҳам Ўзбекистонда ипотека олиш имкони берилади

    25 феврал, 11:03

    Ўзбекистонда ҳарбийларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори 20 фоизга оширилади

    25 феврал, 15:43

    Ўзбекистон қиймати қарийб 1,5 млрд доллар бўлган навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

    25 феврал, 14:50

    Ташриф билан Ўзбекистонга келган Покистон бош вазири, ўз ўғлини отиб ўлдирган ота, янги таъсис этилган “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” медали: 25 ф...

    25 феврал, 22:50

    Давлат ипотека кредити фоизи пасайди

    5 март, 18:15

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилади 

    5 март, 20:00

    Сирдарёда “ахборот сиёсатининг асоси шаффофлик” экани айтилганди. Аммо Турдимов қарорларининг ярми ёпиқ

    7 март, 17:00

    Ўз меҳнатлари туфайли миллиардер хонимларга айланган машҳур аёллар (фото)

    8 март, 12:35

    ССВ тез тиббий ёрдам ходимлари подъездга ташлаб кетган фуқаро ҳақида: “Бемор айни пайтда шифохонада режали равишда муолажалар олмоқда”

    7 март, 22:25

    “Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, уларнинг қадр-қимматини улуғлаш давлатимиз сиёсатида етакчи ўринга қўйилмоқда” — Шавкат Мирзиёев

    8 март, 10:40

    Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди 

    9 март, 15:55

    Россияда норезидентлар уй-жой сотиб олиши бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирди

    10 март, 14:25

    Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

    10 март, 19:05

    Ўзбекистонликлар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади

    11 март, 10:05

    BI Group халқаро ҳолдингидан янги ипотека: қулай ҳаёт учун қулай шартлар 

    11 март, 16:30

    “Манчестер Юнайтед” 100 минг ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди

    11 март, 21:25

    Тошкентда лифт ичида одамлар билан тушиб кетди — видео

    12 март, 15:43

    Ҳудудларда содир бўлган зилзила, ичида одамлар билан тушиб кетган лифт, ноқонуний кесиб ташланган 103 туп дарахт: 12 мартнинг энг муҳим хабарлари

    12 март, 23:30

    Тошкентда ичида одамлари билан тушиб кетган лифт текширилганда ўндан ортиқ камчиликлар аниқланди 

    13 март, 18:05

    Тошкентда яна уй можароси: Бу сафар ким ҳақ?

    13 март, 21:06

    Қарши шаҳри қарийб икки баравар кенгайтирилади

    14 март, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.