• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Таниш-билиш ўтмайди” — Кадастр агентлиги директори фуқароларга мурожаат билан чиқди

    “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун 8 ноябрдан кучга кирди. Шу муносабат билан Кадастр агентлиги директори Фаррух Пўлатов ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданиб қолмасликлари учун фуқароларга мурожаат билан чиқди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп, аммо вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган уддабуронлар ҳам йўқ эмас. Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман”, дейилади мурожаатда.

    Унинг билдиришича, 8 ноябрдан бошлаб 2024–2025 йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

    “Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб, иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда, тезлаштириб беришнинг имкони йўқ. Иккинчидан, хатловдан кейин ‘Эътироф’ дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда, иложини қилиб ўтказиб бўлмайди”, дейди агентлик раҳбари.

    Кадастр агентлиги директорининг маълум қилишича, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда  эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади.

    “Халқ тили билан айтганда, таниш-билиш ўтмайди”, дейди Фаррух Пўлатов.

    Агентлик раҳбари ҳар қандай ҳолатда фирибгарлик, тамагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришга чақирди.

    “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан 9 апрелда қабул қилиниб, Сенат томонидан 21 июнда маъқулланганди. Президент 5 август куни ушбу қонунни имзолаганди.

    Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

    • 2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
    • 2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
    • “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
    • 2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки Халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
    • боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
    • кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
    • давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
    • ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

    Аввалроқ ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинганди.

    08.11.2024, 09:40   Изоҳ (1)   28334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ўзбошимчалик билан эгалланган ер

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. jurayevusan@gmail.com / 10.11.2024, 04:47

      1978 йил дадамга колхоз Уй бирган т хозирда дадам утиб кетган 3 йил булди лекин соликлар дадамни номида мен яшаяпман узимнинг номимга кадастр кисам буладими

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

    05.03.2019, 17:27

    Ўзбекистонда турар жойга эгалик ҳуқуқини олиш муддати тугашига 2 ой қолди

    11.03.2019, 22:28

    Чироқчи тумани прокурори қонунга зид ҳаракат қилди. Оқибатда тадбиркор жабрланмоқда

    01.06.2019, 19:13

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сариосиёда бузилган уй бўйича маълумот берди

    11.12.2019, 08:47

    Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашда Google Maps’дан фойдаланилаётгани қонунийми?

    11.03.2020, 15:27

    Тошкентда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматлари тасдиқланди

    22.03.2020, 10:17

    Прокуратура Бекободдаги 14 гектар боғ пахта чигитини экиш учун буздирилганини билдирди

    10.06.2020, 06:06

    Шавкат Мирзиёев ер ҳисоби ва давлат кадастрларини самарали юритиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    15.10.2020, 21:43

    Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев: Ер назоратида қонун устувор

    03.09.2021, 18:00

    Ўзбекистонда ноқонуний қурилган биноларни космик суратлар орқали аниқлаш чоралари кўрилади

    22.02.2022, 23:26

    Ўзбекистонда ерлардан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилади

    22.02.2022, 20:54

    Ўзбекистонда тўрт ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани маълум бўлди

    07.05.2022, 09:41

    Навоий ва Наманган вилоятларида ер майдонларини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар ушланди

    10.05.2022, 15:11

    Ўзбекистонда ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

    11.06.2022, 05:30

    Самарқандда фермер хўжалигининг 54 сотих ер майдонини сотиб юборган иш юритувчи ушланди

    04.07.2022, 21:40

    Бухорода йил бошидан бери 135 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинди

    21.12.2022, 21:21

    Ўзбекистонда 2 ойда 242 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланди

    07.03.2023, 20:34

    Ўзбекистонда олти ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланди

    05.07.2023, 14:31

    Ўзбекистонда 3 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

    09.08.2023, 00:10

    Кадастр агентлиги Ўзбекистонда ўрмон фонди ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 90 га яқин ҳолатни аниқлади

    09.10.2023, 09:20

    Қашқадарёда ерга оид қонунбузарликларнинг энг кўпи Яккабоғ, Қарши ва Косон туманлари ҳисобига тўғри келиши маълум бўлди

    11.10.2023, 11:12

    Ўзбекистонда ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин

    28.02.2024, 11:12

    Жиззахда 2023 йили жами 145,7 гектар ер майдонларини 3,2 млрд сўмга сотиш ҳолатларига чек қўйилди

    20.03.2024, 20:00

    Сенат ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва уларда қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини беришга оид қонунни маъқуллади

    21.06.2024, 11:57

    “Дарё” дайжести: 21 июннинг энг муҳим хабарлари

    21.06.2024, 22:10

    Энди фуқаролар бир қатор кўчмас мулкларни ўз номига қонуний ўтказиб олиши мумкин  

    06.08.2024, 20:34

    Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади

    06.08.2024, 21:18

    Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

    23.10.2024, 17:55

    Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди

    03.11.2024, 11:24

    Қашқадарёда қудалар ўртасидаги суд можароси кадастр ходимлари кирдикорини фош қилди

    04.11.2024, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00

    Японияда канализация қувурларини кўздан кечириш чоғида тўрт эркак ҳалок бўлди

    Дунё | 4 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.