• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»: хорижга парвоз қилиш нега қиммат?

    Ёз — саёҳат ҳамда дам олиш мавсуми. Бу сайёҳлик агентликлари учун ҳам айни муддао. Улар сайёҳларга арзон, қулай йўлланмалар, авиачипталар ва комплексли дам олиш масканларини тавсия этади. Аммо «Ўзбекистон ҳаво йўллари»да Туркия, Россия, Миср ёки Дубайга учиш нархи худди шу юртларга Қозоғистондан ёки Қирғизистондан учишга қараганда икки баробар қиммат, деб ёзади ЎзА.

    Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

    Истанбулдан Чимкентга учаётган хорижий компания самолёти Истанбулдан Тошкентгача ҳам шунча масофага учади, шунга яраша ёнилғи сарфлайди, ўшанча одам олади. Табиийки, зарар қилса, учмасди. Самолётлари ҳам ўша самолёт — Airbus ёки Boeing. Аммо нархларда тафовут даражаси катта. Авиачипталар бўйича халқаро сайт ҳисобланган Anywayanyday’да ҳам чипталар нархидаги фарқни кўриш мумкин.

    Маълумотларга кўра, ҳозирда кунига 2 мингга яқин ўзбекистонлик Қозоғистон самолётлари орқали парвоз қилмоқда. Бунинг сабаблари нимада? Аслида миллий авиакомпаниямиз халқимизга бошқа компанияларга нисбатан энг қулай хизматларни тақдим этиши керак эмасми?

    Шулар хусусида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ахборот хизмати мутахассиси Феруза Қурбонова билан суҳбатлашдик.

    Фақат ички йўналишда монополдир

    — Аҳоли орасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг чипталари нархи бошқа халқаро авиакомпанияларникига нисбатан анча қиммат ва мавсумий йирик чегирмалар кузатилмайди, деган тушунча мавжуд, — дейди Ф.Қурбонова. — Аслида авиақатновлар авиачипталарни брон қилиш тизимининг анча мураккаблиги ҳамда бизнес ва иқтисод классларидан ташқари янада кўпроқ турларни ўз ичига олишини кўпчилик йўловчилар билмайди. Мазкур тизим ўз ичига энг арзондан тортиб, энг қимматгача, 12 та тарифни олади ва барча авиаташувчиларда шундай тизим мавжуд. Ўзбекистонга 2018 йилда парвозларни амалга оширган авиакомпаниялар сони, 2017 йилга солиштирганда, 14 тадан 18 тагача (28 фоиз) кўпайди. Хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилган рейслар сони эса 6833 тадан 9657 тага қадар (41 фоиз) ортди. Халқаро авиаташувлар бозорида Uzbekistan Airways’дан ташқари, дунёнинг тўққиз мамлакатидан Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа аэропортларига мунтазам қатновларни йўлга қўйган 18 та хорижий авиакомпания фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда 63 та халқаро йўналиш бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилган. 2019 йилдан бошлаб Fly Dubai (БАА) ва Buta Airways (Озарбайжон) каби лоукостер авиакомпаниялар Ўзбекистонга парвоз қилишни бошлади. Россиядан паст бюджетли авиакомпаниялар тамойили асосида Red Wings, NordWind ва Utair парвоз қилмоқда. Булардан кўриниб турибдики, ўз-ўзидан рақобатлар ҳам кўпаймоқда.

    Шуни таъкидлаш мумкинки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» фақатгина ички йўналишларда ягона авиакомпания, яъни монополдир. Агар кимдир мамлакат ичида ташувларни ташкил этиш бўйича таклиф билан чиқса, бунга миллий авиакомпания қаршилик қилмайди. Ҳозирча бундай таклиф бўлгани йўқ.

    Авиачипталар нархи нималарга боғлиқ?

    Юртимизда 11 та аэропорт мавжуд бўлиб, улар халқаро мақомга эга. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят аэропортларидан 9302 та қатнов амалга оширилиб, 969 427 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилган. Баъзан чартер қатновлар ҳақида тушунмовчиликлар келиб чиқади. Чартер нима ўзи? Чартер қатновлари сайёҳлик операторлари томонидан сайёҳлик мавсуми давомида ташкил этиладиган жараён. Мунтазам қатновлар эса авиакомпаниялар томонидан ташкиллаштирилади. Ёз мавсумида маҳаллий сайёҳлик агентликлари чартер қатновларига буюртма бериш учун Миллий авиакомпанияга мурожаат қилишади. Авиакомпания мажбуриятига самолёт, учувчи таркиби ҳамда парвоз хавфсизлигини таъминлаш киради. Йўловчилар учун авиаташувнинг якуний нархланиш масаласи билан сайёҳлик агентликлари шуғулланади. Чартер қатновининг асосий буюртмачиси жойларнинг бир қисмини бошқа сайёҳлик агентликларига сотишга ҳақли. Жорий йилнинг ёзидан саёҳат агентликлари билан биргаликда Шарм-ал-Шайхга арзон нархлардаги йўлланмаларни таклиф қилаётган AlMasria (Миср) чартер авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди.

    Қайд этилган авиакомпанияларнинг парвозлар географияси ва қатновлар сонига қараб, аксарият йўналишларда биз улар билан тенглик асосида ишлаётганимизга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Яъни хорижий авиакомпаниялар ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси томонидан у ёки бу шаҳарга амалга оширилган қатновлар сони бир хил. Йўловчиларда эса танлаш имконияти мавжуд. Йўналишларда бевосита рақиб бўлмаган ҳолатда хорижий авиакомпаниялар муқобил, яъни алтернатив сифатида транзит ташувларни таклиф этмоқда.

    Шунингдек, Ҳиндистон, Франсия, Германия, Италия, Латвия, АҚШ, Япония ва бошқа мамлакатларнинг авиаташувчилари Ўзбекистонга тенглик асосида қатновларни амалга ошириш учун тўла ҳуқуққа эга ва мамлакатимиз юридик жиҳатдан уларга рад жавобини бермайди.

    Фуқаро қанча вақтлироқ, яъни олдинроқ авиачипта сотиб олса, билет шунча арзонга тушади. Қатнов куни яқинлашгани сари тарифлар қимматлашади. Ҳар бир класс учун авиачипталар нархи, қоидага кўра, олдиндан тасдиқланади ва нарх кейинчалик ўзгармайди.

    МАКнинг ички йўналишлар бўйича режаларига қайтган ҳолда, таъкидлаймизки, ҳозирги вақтда қатновлар сонини ошириш ва тарифларни қўшимча оптималлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

    Хавфсизлик — биринчи ўринда

    Миллий авиакомпанияда мавсумий чегирмалар йўқ, деган тушунча нотўғри. Муайян даврларда (парвоз йўналиши, талаб ва қатновнинг мавсумийлигига қараб), авиакомпания қиммат классларни бронлашнинг маълум бир қисмини арзонроқ тарифга ўзгартиради ва бу уларнинг нархи пасайишига олиб келади. Натижада аксарият йўловчилар билетларни минимал нархларда сотиб олиш имкониятини қўлга киритади, бу эса чегирма билан тенглаштирилган. Агар халқаро қатновлардаги авиачипталарнинг нархига тўхталадиган бўлсак, ҳозирда кўплаб йўналишларга (Москва, Санкт-Петербург, Қозоғистон, Сеул, Душанбе) қатновлар сони оширилди ва барча турдаги харажатлар (авиация керосинлари, аэропортлар авиакомпания тўловлари) ошганига қарамасдан, миллий авиакомпания ўз тарифларини пасайтирмоқда. Россия Федерациясининг шаҳарларида ишлаётган юртдошларимиз учун мавжуд тарифлар бўйича 50 фоизгача чегирмалар тақдим этилмоқда.

    Ўтган йили авиакомпания томонидан тақдим этилган чегирмаларда Россия давлатига вақтинчалик ишлаш учун кетган шахсларга тежамкор класс минимал тарифдан 20 фоиз миқдорида(жами 48,9 млрд сўмлик 33450 дона чипта сотилган бўлиб, ушбу тоифадаги жисмоний шахсларга берилган чипталар 9,9 млрд. сўмни ташкил этади), Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисига 50 фоиз миқдорда нархлар пасайтирилди.

    Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш учун маҳаллий йўналишларда «Индивидуал йўловчилар» — 30 фоиз, «Оила» — 50 фоиз, «Талаба» ва «Турист» — 40 фоиз чегирмаларини тақдим этиш тизими қўлланилмоқда.

    Кейинги пайтда Чимкент аэропорти хизматидан фойдаланиш кенг тус олмоқда. Тўғри, Чимкентдан парвоз қилиш арзонга тушади. Аммо ўзимиздан парвоз қилишнинг ҳам қулайликлари бор. Миллий авиакомпаниямиз қатновларида Истанбулдан исталган классда келадиган йўловчининг 30 килограмм ўлчамли пулсиз юк лимити мавжуд. Чимкентдан парвоз қилувчилар учун бундай лимит кўрсатилмаган. Шуни таъкидлаш жоизки, МАК йўловчиларга чипталарни қайтариш ва парвоз вақтини ўзгартириш имконияти каби «кенг» хизмат турларини тақдим этади.

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хавфсизликни таъминлаш мақсадида авиапаркни мунтазам янгилаб келмоқда. Мавжуд самолётларимизнинг ўртача ёши 10 йилни ташкил этади. Ўзбекистон аҳолиси муқобил равишда фойдаланаётган қўшни мамлакатлар авиаташувчиларининг самолётлар парки эса анча эскирган. Мисол учун, Чимкент—Истанбул авиақатновларини амалга оширувчи самолёт тахминан 18 йилдан ортиқ вақт давомида эксплуатация қилинмоқда.

    Хулоса ўрнида

    Авиакомпания ўзининг имкониятлари ва қулайликлари ҳақида қанчалик тушунтиришга уринмасин, мавжуд камчиликлардан кўз юмиб бўлмайди. Авиачипталар нархи аҳоли орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда ҳар қандай киши учун ҳаводаги қулайликдан кўра, арзон учиш муҳимдир. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун жаҳон андозаларига таяниб, рақобат асосида ишлаш даври келгани яққол кўриниб турибди. Шундагина фуқароларимиз учун парвоз қилиш, чўнтакбоп саёҳатларга чиқиш муаммога айланиб қолмасмиди?!
    Нилуфар Юнусова
    Манба: «Маҳалла» газетаси.

    18.07.2019, 21:02   Изоҳ (0)   28449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида навбатдаги янги масжидга биринчи ғишт қўйилди

    18.07.2019, 20:49

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Андижондаги «кўзбўямачилик» ҳақида тарқатилган маълумотларни рад этди

    18.07.2019, 20:23

    Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи: Бирлашиб, ҳаракат қилсак, Бухоро ёшлари ўртасида жиноятчилик содир бўлмайди, деб ишонаман

    18.07.2019, 20:16

    Акмал Бурҳонов: Аксарият талабалар пул талаб қилиниши ҳолатлари тўғрисида хабар беришни хоҳламайди

    18.07.2019, 20:10

    Ўзбекистонда жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида петиция эълон қилинди

    18.07.2019, 20:04

    Бухорода ойпарастлик хасталигига чалинган йигит машинани олиб қочди

    18.07.2019, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.