Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 7 ноябрь, душанба куни бўлиб ўтди.
«ОКМК» ўз уйида «Олимпик»ни қабул қилди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Мартин Боаке олмаликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Хуршид Ғиёсов жамоасининг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлим дебютида Боаке дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Орадан кўп ўтмай Достон Турсуновнинг автоголидан кейин ҳисоб яна-да йириклашди. 74-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев мезбонларнинг 5-голини урди. Ўйин сўнгида Миржаҳон Мираҳмадов якуний ҳисобни ўрнатди — 6:0.
«Сўғдиёна» ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилди. Учрашувда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.
«Қўқон-1912» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги баҳсда тошкентликлар Умарали Раҳмоналиевнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.
Суперлига
25-тур баҳслари
7 ноябрь, душанба
Изоҳ (0)