Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов апрель ойининг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 5 нафар футболчи номзодлар қаторидан жой олган. Шомуродовдан ташқари, Миле Сивилар, Матиас Суле, Брайан Кристанте ва Эван Н’Дика кабилар апрель ойининг энг яхши футболчиси соврини учун курашмоқда. Ғолиб номи овоз бериш натижалари якунлангач, эълон қилинади.
Қуйидаги ҳавола орқали овоз бериш мумкин: ОВОЗ БERИШ

Маълумот учун, Шомуродов апрель ойида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 ассист муаллифига айланган. Соврин учун курашда ўзбекистонлик ҳужумчига асосий рақобатчи дея қаралаётган Суле учун ўтган ой анча омадли келган. У барча 4 учрашувни деярли тўлиқ ўтказган ҳамда ўз ҳисобига 2 гол ва 1 ассист ёздириб қўйган. Свилар эса 4 баҳснинг 2 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Кристанте ва Н’Дика ҳам ўтган ой фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди, лекин жамоасининг ҳеч қандай голларида иштирок этмаган.
Маълумот учун, “Рома” кейинги учрашувни А Серия доирасида “Фиорентина”га қарши ўтказади. Учрашув 4 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)