• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар қандай қатнашди?

    АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блис йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

    Фото: FIDE

    Мусобақанинг учинчи куни рапид бўйича сўнгги 3 та партиялари ўйналди. Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи гроссмейстерлари ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб борди. Блиц ва рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 8-турдан кейин мусобақани тарк этганди. Шу боис, ҳар икки йўналишда ҳам янги чемпион аниқланади.

    Кутилмаганда рапид баҳсларида 18 ёшли Володар Мурзин (2588) энг тажрибали рақибларини ортда қолдириб, жаҳон чемпионига айланди. FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик иқтидор эгаси 13 имкониятдан 10 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритди. Қизиқарлиси, шахматчи мусобақада 59-рақамда таснифланган эди. У сўнгги 13-турда арманистонлик Карен Григорян билан дуранг қайд этди ва бу унинг жаҳон чемпионлиги учун етарли бўлди.

    Фото: FIDE

    Эътиборлиси, уччала совринли ўрин ҳам россиялик шахматчиларга насиб этди. Александр Гришук (2675) 9,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, шунча очкога эга Ян Непомняший (2758) қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб берди.

    Кейинги ўриндаги олти нафар иштирокчи 9 очкодан жамғарди. Улар орасида Жавоҳир Синдоров (2655) ҳам бор. Ўзбекистонлик спортчи 11-турда Николас Теодороу билан дуранг қайд этди, 12-турда Андрей Волокитинни, сўнгги 13-турда рейтингда ўзидан анча юқорида бораётган полшалик таниқли гроссмейстер Ян-Криштоф Дудани мағлуб этди. Жавоҳирнинг совринли ўринлардан бирини эгаллаши учун ярим очко етмай қолди. Ян Непомняший билан ўзаро учрашувдаги мағлубият унга панд бериб қўйди.

    Фото: FIDE

    Совринли ўринлар учун даъвогарлар қаторида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов (2740) рапид бўйича жаҳон чемпионатини кўнгилдагидек ўтказа олмади. У сўнгги кунги 3 та партиядан 2 тасида мағлубият қайд этиб, топ 10 таликдан чиқиб кетди. Нодирбек 13 имкониятдан 8 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 28-ўрин билан чекланди. Абдусатторов рапид баҳсларида 9-рақам остида таснифланган эди.

    Бундан ташқари, Жаҳонгир Воҳидов 7,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 48, Муҳиддин Мадаминов 7 очко билан 86, Шамсиддин Воҳидов эса 5,5 очко билан 131-ўрин билан кифояланди.

    Аёллар ўртасидаги мусобақа Афруза Ҳамдамова (2188) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза тарихий натижа қайд этди. У 11 имкониятдан 8 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллади. Афруза сўнгги кун олдидан 5,5 очко билан 15-поғонада бораётганди.

    Фото: FIDE

    Ҳамдамова кеча тунда ўтказилган 3 та партиядан 2 тасида ғалаба, 1 тасида дуранг қайд этди. Мусобақа давомида фақат битта учрашувда имкониятни бой берди. Турнирда 83-рақам остида таснифланган Ҳамдамова учун бу ҳақиқатан ҳам тарихий натижа. Афруза 6 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият эвазига 8 очко жамғарди.

    Ўзбекистонлик шахматчи чемпион Ҳампи Конеру (Ҳиндистон, 2431) дан бор йўғи ярим очко кам тўплади. Кучли учликдан жой олган Жу Вен Жун (Хитой, 2536) ва Катерина Лагно (FIDE, 2433) билан бир хил очкога эга бўлди, аммо қўшимча кўрсаткичлар сабаб совриндорлар қаторидан жой олмади.

    Фото: FIDE

    Афруза Ҳамдамова мусобақа давомида икки карра жаҳон чемпиони, блиц йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Валентина Гунина (FIDE, 2388) ни мағлуб этди. Қозоғистонлик гроссмейстер, блиц йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаева (2444), россиялик жаҳон чемпиони Катерина Лагно (2433), украиналик жаҳон чемпиони Анна Музичук (2408) сингари номдор шахматчилар билан дуранг ўйнади.

    Фото: FIDE

    АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 11 имкониятдан 5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 65-ўрин билан кифояланди. У рапид баҳсларида 3 ғалаба, 4 дуранг ва 4 та мағлубият қайд этди. Гулруҳбегим турнирда 42-рақам остида таснифланганди.

    Маълумот учун, эртага, 30 декабрь кунидан шахматнинг блиц, яъни тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланади.

    29.12.2024, 11:53   Изоҳ (0)   7156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шахмат#Нодирбек Абдусатторов#Жавоҳир Синдоров#Афрўза

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро шахмат федерацияси дунёнинг энг кучли 100 гроссмейстерлари рейтингини янгилади 

    05.01.2024, 12:15

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари кучли учликда, қизлар ҳам жадвалда юқорилади

    19.09.2024, 09:52

    Шахмат Олимпиадаси. Нодирбек Абдусатторовнинг тажрибаси эвазига Ўзбекистон жамоаси 8-турда ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди

    20.09.2024, 00:32

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан, аёллар жамоаси эса Сербия билан дуранг қайд этди

    21.09.2024, 00:29

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари 10-турда мағлуб бўлди ва чемпионликни қўлдан чиқарди

    22.09.2024, 01:06

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари 11-турда ғалаба қозонди ва бронза медалини қўлга киритди

    22.09.2024, 20:25

    Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади 

    23.09.2024, 21:20

    FIDE октябрь учун шахматчилар рейтингини эълон қилди. Нодирбек Абдусатторов ёшлар ўртасидаги етакчиликни Ҳиндистон вакилига топширди

    01.10.2024, 13:02

    Жавоҳир Синдоров жамоаси билан 1 миллион долларлик турнирда ғалаба қозонди 

    12.10.2024, 20:36

    Нодирбек Абдусатторов Лондондаги мусобақада ўз юришини тўхтатди 

    16.10.2024, 10:15

    FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов юқорилади

    01.11.2024, 15:26

    Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 41 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда қатнашади

    13.11.2024, 10:37

    Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақанинг биринчи кунидан сўнг пешқадам бўлиб турибди

    14.11.2024, 10:58

    Магнус Карлсен билан дуранг ўйнаган Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирнинг рапид йўналишида 4-ўринни эгаллади

    15.11.2024, 18:25

    Абдулла Арипов яна Ўзбекистон бош вазири бўлди

    20.11.2024, 13:49

    Президент Кубоги. Нодирбек Абдусатторов, Якуббоев ва Синдоров турнирни ғалаба билан бошлади

    22.11.2024, 10:23

    “Агар имкон бўлганида антиквар буюмлар музейини очардим” — Янгиобод бозорида сотувчилик қиладиган собиқ фотосуратчи (фото)

    22.11.2024, 11:50

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    Президент Кубоги. Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчилари қатнашган турнирда бош мукофот Ҳиндистон вакилига насиб қилди

    29.11.2024, 17:05

    FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов Гукешни қувишда давом этмоқда, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов юқорилади

    04.12.2024, 09:50

    Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони бўлди

    12.12.2024, 20:41

    Qatar Masters’да учинчи ўринни олган Нодирбек Абдусатторов қанча ишлаб топди?

    13.12.2024, 12:11

    Чопиб ўлдиришга ҳукм қилинган темурий малика

    13.12.2024, 19:41

    “Эрон мушкул жумбоқ устида бош қотирмоқда” — Теҳрон Вашингтон билан келишадими? 

    19.12.2024, 17:00

    Абдуқодир Ҳусанов энг ёш, Ҳасанбой энг яхши эркак спортчи, Келдиёрова энг яхши аёл спортчи — ўзбек спортида йилнинг энг яхшилари аниқланди

    23.12.2024, 16:38

    Магнус Карлсен жинси шим кийгани учун шахмат бўйича жаҳон чемпионатидан четлатилди 

    28.12.2024, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Арсенал” етакчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди

    Спорт | 25 август, 17:01

    Илон Маск Starship космик кемаси учиришилини сўнгги дақиқада бекор қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 17:00

    Малика Диана вафотининг 30 йиллигига бағишлаб фильм суратга олинади

    Лайфстайл | 25 август, 16:49

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 25 август, 16:41

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.