• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    “Энг ноодатий Янги йил”. Байрамни саҳнада, йўлда ва Австралияда кутиб олган машҳурлар(видео)

    Санъаткорларнинг Янги йил билан боғлиқ хотиралари, кўпинча, ўзига хос ва ранг-баранг бўлади. Баъзи санъаткорлар Янги йил байрамини саҳнада ёки хизмат сафарида кутиб олган бўлса, яна кимдир бу сеҳрли байрамни тўшакда иситма билан ўтказган. Машҳурларнинг Янги йил билан боғлиқ хотиралари ва олган ноодатий совғалари ҳақида гаплашамиз.

    Афруза: “Байрам арафасидаги хизматларимга келинлик оиламдагилар қаршилик қилишмайди”

    Фото: “Дарё”

    — 31 декабрда кечки дастурхон атрофида, албатта, оилавий йиғиламиз. Аммо кундузи хизматларим бор, тўғрисини айтиб қўяқоламан, дейди ёш келинчак Афруза кулиб. — Бунга турмуш ўртоғим ва оила аъзоларим қаршилик қилишмайди, сабаби биз ижодкорлар оиласимиз, уйдаги барча ижод, санъат билан машғул бўлади. Авваллари Янги йил кечасида уйга улгуриб келолмаган пайтларим жуда кўп бўлган. Санъаткормиз, ўша куни ҳам тадбирларда бўламиз, дейди у.

    Лола: “Янги йил оилавий байрам!”

    Фото: “Дарё”

    — Янги йилни доимгидек оилам, фарзандларим, турмуш ўртоғим билан кутиб оламан. Янги йил, ахир оилавий байрам! Байрамда барчага бахт тилайман, бахтли бўлинглар, барчамиз тинч-тотув яшайлик, дейди латофатли Лола.

    “Виа Мароканд” гуруҳи аъзоси Рашид: “Нориннинг хамирини ўзимиз тўғраймиз”

    Фото: Instagram

    — Гуруҳ янги очилган вақтда хизматимиз жуда кўп бўлган, 31 декабрда Самарқанддан қайтётганимизда йўлда кутиб олганмиз. Уйга етиб боришга улгурмай қолганмиз, чамаси 00:45 ларда уйга кириб келганимда ҳамма ухлаб қолганини кўриб, бир ўзим ўтирганман.

    Байрамни оила даврасида кутиб оламан, албатта. Авваллари дўстлар даврасида, кўчада нишонлаган бўлишим мумкин, лекин ҳозир учта қизим билан бу кечани кутиб олишдан ортиқ бахт йўқ. Янги йил жуда қувноқ байрам, оила даврасида оливе салатини қилиб, ҳаттоки нориннинг хамирини ўзимиз тўғраб кутиб оламиз. Аслида, шуниси қизиқ.

    Янги йилда олган энг яхши совғам — учинчи қиз фарзандим! Мен учун Аллоҳдан берилган энг яхши совға шу бўлди, дейди Рашид.

    Зиёда: “Фарзандларим қўнғироқ қилиб байрам билан табриклашади”

    Фото: “Дарё”

    — Янги йилни оила даврасида кутиб олишни яхши кўраман, аммо халқ хизматлари ва тадбирларда бўлиб қолганимиз туфайли кўпинча уйга етиб келолмай қоламан. Салют отилиши билан фарзандларим қўнғироқ қилиб “Ойи, байрам муборак” деган пайтлари ҳам бўлган. Айниқса, кичкина фарзандим “Сиз яхши она бўлмаяпсиз” деб қўяди, жуда эътиборталаб. Катта фарзандим ҳар ҳолда мени тушунади, чарчашимни билади, менга раҳми келади. Бу йил ҳам хизматлар борлиги ҳақида маъмурим айтганди, лекин уйга етиб боришга иложи борича ҳаракат қиламан, деди хонанда.

    Раъно Алимова: “Зарбалар учун ҳам миннатдорман”

    Фото: “Дарё”

    — Янги йилни ўзимнинг техникаларим билан бошлайман — тугаб бораётган йил учун, содир бўлган ҳар қандай воқеа — хоҳ зарбалар бўлсин, хоҳ қувончли кунлар бўлсин, барчаси учун шукр келтираман. Янги йилга қилаётган ниятларим худди рўёбга чиққандек, миннатдорлик билан уларни ёзаман. Янги йилни оилавий нишонлаш — хурсандчилик онларини бирга ўтказишнинг яна бир имконияти, шу сабабли мен ҳам уни оила даврасида кутиб оламан. Эсласам, бу байрамни ҳечам бошқа жойда нишонламаган эканман.

    Тўғрисини айтсам, байрамга олган барча совғаларим ҳам одатий бўлган. Аёлларга ким ноодатий совға беради? Ўша билагузук, ўша атир ёки бўлмаса гулдон, дейди таниқли бошловчи.

    Умидахон: “Иситма билан тўшакка ётиб қолгандим”

    Фото: “Дарё”

    — 2023 йил кириб келаётганда қаттиқ бетоб бўлиб қолганман. Дастурхон ҳам ясатилмаган, ҳеч қандай тайёргарлик кўрилмаган. Иситмам чиқиб, тўшакда салют овозини эшитиб Янги йилни кутиб олганман.

    2024 йил акам Улуғбек Раҳматуллаев билан дуэт айтганим ва бошқа кўплаб ютуқларга эришганим билан ёдда қолди. Совғага келса, мен учун энг муҳими эътибор — бир килограм мандарин кўтариб келишса ҳам хурсанд бўламан, дейди хонанда.

    Дилмурод Ғуломов: “Байрамда Австралияда қолиб кетганман”

    Фото: “Дарё”

    — Тақдир тақозоси билан Янги йилни хорижда кутиб олган пайтим бўлган. Йўлда борар манзилимизга улгуролмай қолганимиз сабабли дунёнинг бошқа қитъаси Австралияда дўстлар ва бизнес ҳамкорлар билан кутиб олганман. Австралиядан Ўзбекистонга тўғридан тўғри рейс бўлмагани сабабли Малайзияга бориб, ўша ердан учишимиз керак эди. Бу эсдан чиқмайдиган Янги йил оқшоми бўлган. Лекин оила билан кутиб олиш барибир бошқача экан, бўлмади деганда ўз юртимда “Халқлар дўстлиги”нинг саҳнасида кутиб олишга ҳам рози эдим, деди телерадиобошловчи.

    Муштарий Зафар: “Дадам ўйинчоқсиз арча олиб келганлар”

    Фото: “Дарё”

    — Аслида байрамни ҳар йили оилавий кутиб олишга астойдил ҳаракат қиламан, лекин, биласиз, халқ хизмати ва тадбирларда бўламиз. Янги йил арафасида ҳам айни хизмат кўпайган вақт бўлади. Насиб қилса, оилам билан, насиб қилмаса, ишда кутиб оламан, аммо барибир ишдан чиқиб уйга келаман.

    Болалик вақтларимда дадам байрамга яқин арча олиб келганлар-у, аммо арчанинг ўйинчоғини сотиб олиш ёдларидан чиққан. Ия, ўйинчоғи қани, десак дадам ҳам ҳайрон. Кейин опа-сингилларим билан ўзимиз қўл меҳнати билан ўйинчоқлар ясаганмиз. Ўйинчоқсиз арча воқеаси эсимдан чиқмайди, дейди ёш хонанда.

    Азода: “Байрамга ўзгача совға — BMW автомобили”

    Фото: “Дарё”

    — Бир дастурхон атрофида Янги йилни кутиб олгач, дўстлар билан нишонлаш учун кўчага чиқамиз. Авваллари байрамни йўлда ёки бошқа жойда кутиб олган пайтларим ҳам бўлган, аммо келин бўлгач икки йилдан буён оила билан нишонлаш бахтига эришганман. Янги йилга ноодатий совға олмаганман, эслолмаяпман. Менимча, BMW ёки Mercedes автомобилини совға қилишса, шу ўзгача совға бўларди (кулиб), дейди блогер ва хонанда.

    31.12.2024, 20:33   Изоҳ (0)   15807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ноодатий Янги йил#Лола#Афруза#Умидахон#Виа Мароканд#Муштарий Зафар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Шаҳзод Султонов билан ярашган Феруза Норматова, киракашга айланган Лиил Хуррамов, «Қалпоқ»чилардан Жаҳонгир Отажоновга пародия

    20.04.2022, 22:57

    Instagram: Уй харид қилган Дурдона Қурбонова, 25 йиллик орзуси ушалган Нилуфар Усмонова, Мавлуда Асалхўжаевага аталган сюрприз

    16.10.2022, 22:53

    Қирғизистонда лоланинг фанга номаълум тури аниқланди (фото)

    16.11.2022, 08:09

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг ноодатий туғилган куни, «Ўрикзор»да нон сотган Феруза Норматова, тўйларга бепул чиқаётган Нилуфар Усмонова

    12.12.2022, 22:57

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги дабдабали тўйи, туғилган кунини нишонлаётган Мирзабек Холмедов, Ҳиндистон саёҳатидаги Дурдона Қурбонова

    13.12.2022, 22:48

    Instagram: Асал Шодиева қандай автомобиль бошқаради? 35 ёшида уйланадиган Liil Xurramov, «мойка»да ишлаб кўрган Феруза Норматова

    14.12.2022, 22:42

    Instagram: Фарзандли бўлган Азиз Раметов, қизини узатган Маҳмуд Намозов, Шаҳзода Матчонова хонадонидан репортаж

    15.12.2022, 22:32

    Instagram: Наргиза Абдуллаева янги уйга кўчди, Нилуфар Усмонова Истанбулда, Имрон Нью-Йоркда концерт берди

    19.12.2022, 22:24

    Instagram: Раққосаликни якунлаган Паризода, фарзандли бўлган “Браво”чи, Абдуҳошим Исмоиловнинг ноодатий рақси, тансоқчи ёллаган “Лалитто” 

    28.01.2023, 23:12

    Ноодатий образлар ва тўлиқ жонли ижро: хонанда Лола 10 йиллик танаффусдан сўнг “Халқлар дўстлиги”да концерт берди (видео) 

    29.09.2024, 11:37

    2024 йилнинг ноябрь ойида премьераси кутилаётган фильм ва мультфильмлар

    03.11.2024, 09:10

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Жеймс Дайсон ва унинг 5126 та омадсизлиги: қандай қилиб оддий муҳандис энг муваффақиятли бизнес империя қура олди?

    26.11.2024, 09:45

    Сайёҳлар нега “Янгиобод”га қизиқиб қолишди? (фото, видео)

    27.11.2024, 19:01

    “Саҳнага илк бор чиқаётгандек ҳаяжонландик” — “Сетора” гуруҳининг 20 йил кутилган концерти қандай ўтди? (видео)

    03.12.2024, 20:03

    Байрамона кайфият бахш этиши кафолатланган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар (трейлер)

    07.12.2024, 10:54

    Ноодатий қадоқлангани учун ичида нима борлигини тахмин ҳам қилиб бўлмайдиган Янги йил совғалари (фото)

    29.12.2024, 09:06

    2024 йилда турмуш қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 12:35

    Бурак Ўзчивит 40 ёшда: ажойиб умр йўлдош ва меҳрибон ота, фотограф ва коллексионер ҳақида нималар маълум?

    24.12.2024, 18:58

    Фото: Ижтимоий тармоқлардаги энг ғалати ва ғайриоддий Янги йил арчалари

    28.12.2024, 13:41

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.