Мадриднинг «Реал» клуби Карло Анчелоттига ўринбосар сифатида бир неча мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда.
El Nacional хабарига кўра, айни дамда «Реал» шорт-листидан «Кастиля» устози Рауль, «Хувенил А» («Реал» ёшлар жамоаси) бош мураббийи Альваро Арбелоа ва «Байер»ни бошқараётган Хаби Алонсо бор. Шунингдек, Флорентино Перес чет эллик мутахассислар орасида «Челси»дан кетган Томас Тухель ва «Бавария» устози Юлиан Нагелсманн номзодларини кўриб чиқмоқда.
Анчелоттининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ италиялик мутахассисга Бразилия терма жамоасидан таклиф бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)