“Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо Германия чемпионатининг янги мавсуми бошланиши аввалидан фикрларини баён қилди.
“Мен жамоамни фаворит деб ҳисобламайман. “Бавария” чемпионлик учун энг яхши имкониятга эга. Биз мавсумни яхши бошлаб, ажойиб футбол кўрсатиш ниятидамиз. Мақсадимиз — кучли тўртликдаги ўрнимизни сақлаб қолиш. “Байер”да ўйиндан ўйинга яхшироқ бўла оладиган ажойиб таркиб бор”, дейди испаниялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Байер” тарихда биринчи марта Бундеслига чемпионига айланганди. “Бавария” эса учинчи ўрин билан чекланган.
Финалда “Кайзерслаутерн”ни мағлуб этган “Байер” мамлакат кубогини ҳам қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)