Франциялик журналист Даниэль Риоло Килиан Мбаппенинг футболга муносабати ҳақида гапириб ўтди.
“Бугунги кунда мен учун асосий савол: унинг футболга бўлган иштиёқи ҳақида нима дейиш мумкин? У “Монако”да 17 ёшда бўлганини ҳисобга олсак, етти йил давомида ўзининг юқори формасини сақлаб келмоқда.
Месси ва Роналду ўзининг қойилмақом фаолияти билан, голлари билан кўзларимизни қамаштириб қўйган, улар ҳамон тўхташни истамаяпти, улар етакчилар. Аммо кун келиб, бу иккиси истисно эканлигини тушуниб етамиз.
Мбаппе ҳам шундай иштиёқ борми, шу қизиқ? Бу фақатгина унга эмас, кўплаб футболчиларга тегишли”, — дейди журналист.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Исроилни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мбаппе эса бу вақтда Стокгольмдаги тунги клублардан бирида кўзга ташланган.
Килиан жароҳатидан тўлиқ тузалмагани сабабли, Франция термасидан чақирув олмаганди.
“Реал” сешанба куни машғулотларга қайтадиган Мбаппега Швецияга кетиши учун рухсат берган. Шунингдек, клуб ходимлари Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси ўйинларига тайёргарлик кўриш учун индивидуал дастурни ҳам юборган. Ҳужумчи бўш вақтидан фойдаланиб, Стокгольмга қариндошларини ва “ПСЖ”даги жамоадоши Норди Мукиэлени кўргани ташриф буюрган.
Изоҳ (0)