• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Итига Месси номини берган, ёшликдаги кумири Зидан бўлган Иско — футболчининг ҳаёт йўли ҳақида

    Замонавий испан футболининг энг ёрқин истеъдод эгаларидан бири — Иско нафақат майдондаги ҳаракатлари, балки шахсий ҳаёти, болаликдаги орзулари ва футболдаги карьераси билан ҳам кўплаб мухлисларнинг эътиборини қозонган. У болалигидан футболга ошно бўлган ва ўз меҳнати билан профессионал футболда катта муваффақиятларга эришган. Қуйидаги мақолада эса сиз Исконинг оддий майдончадан катта стадионларгача бўлган йўлини, унинг орзулари, севимли футболчилари ва шахсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан хабардор бўласиз.

    Фото: Дзен

    Иско – болалигидан футболга ошно бўлган юлдуз

    Франциско Роман Аларкон Суарес, мухлислари орасида Иско номи билан танилган футболчи 1992 йил 21 апрелда Испаниянинг Малага шаҳри яқинидаги Арроё де ла Миэл қишлоғида туғилган. У 1,76 метр бўйга эга ва вазни 74 килограмм. Футболга бўлган меҳри ёшлигиданоқ намоён бўлган. Отаси совға қилган резина тўп билан спортнинг ушбу турига меҳр қўйган, бироқ у отаси совға қилган тўпни йўқотиб қўйган. Кейинроқ Рейес Магос (Рейес Магос — испан халқи учун Қорбобо каби совғалар олиб келадиган шахс) унга илк чарм тўпни совға қилади.

    Мактаб юлдузи

    Иско мактабдаги танаффуслар вақтини дўстлари билан футбол ўйнашга бағишларди. Тушликдан кейин уйи яқинидаги майдонда футболни давом эттирар ва доим ёнида ўзининг тўпи бўларди. Унинг истеъдоди шу ерда сезила бошлади. Аввалига Ретамар футбол мактабига ёзилди, кейин “Атлетико Бенамиэл” жамоасида дебют қилди. Ушбу жамоа сафида турли ҳудудий мусобақаларда ажойиб ўйин кўрсатиб, кўплаб совринларга эга чиққан.

    Фото: Дефенса Central

    Мусобақада қатнашиш учун “ҳийла”

    Ўша пайт Испанияда 7 ёшдан кичик болаларнинг турнирларда қатнашишига рухсат йўқ эди. Иско атиги 5 ёш бўлган. Шундай бўлса-да, мураббийи билан бирга унинг ёшини каттароқ қилиб кўрсатиб, ҳужжат тайёрлашади. Натижада у анча ёши катта футболчилар билан ўйнаб, улар орасида ҳам ажралиб турарди.

    Фото: Дефенса Central

    Зидан – илҳом манбайи

    Иско болалигидан франциялик футбол афсонаси Зинедин Зиданнинг ўйинига қойил қоларди. Ҳар куни унинг финтларини, тўп билан ҳаракатларини такрорлашни машқ қилиб кўрар эди. Бу ҳаракатлар ўз самарасини берди – бугунги кунда мухлислар Искони “Magic Isco” деб аташади, бу унинг тўп билан жуда нозик ҳаракат қилишини кўрсатади.

    Роналдиньо ва Ромарионинг таъсири

    Зидан асосий кумири бўлса-да, Иско бразилиялик юлдузлар Ромарио ва Роналдиньонинг ҳам ўйин услубидан илҳом олган. Ромарионинг дрибблинги, Роналдиньонинг ўйинидаги ҳаракатлари – буларнинг барчаси Исконинг ўйин услубини шакллантирган.

    Унинг уй ҳайвонлари исми машҳур футболчилар номига қўйилган

    Исконинг машҳур футболчиларга бўлган муҳаббати шунчалик кучлики, у уй ҳайвонларига ўз кумирларининг исмини қўйган. Масалан, “Реал”га ўтганидан сўнг Луиш Фигонинг шарафига итига унинг исмини қўйган. Ҳозир ўзининг энг севимли кучукларидан бирига Месси деб ном берган.

    Фото: Дефенса Centал

    Оила – энг катта таянч

    Исконинг ҳаётида энг муҳим ўрин тутувчи инсонлари – турмуш ўртоғи Викториа Калдерон ва ўғли Франциско. У ўғлининг туғилган куни санасини қўлига татуировка қилиб ёздирган. Бундан ташқари, унда аёли ва ўғлини ифодаловчи икки фаришта татуировкаси ҳам мавжуд.

    Фото: Дефенса Centал

    Болаликдаги майдон

    Иско футболни жуда ҳам севади. У ҳозир ҳам ҳар бир ўйинга худди болаликдаги каби муҳаббат билан, ундан завқ олиш учун майдонга чиқади. Иско ёшликда дўстлари билан футбол ўйнаган кунларини ҳаётининг энг бахтли дамлари сифатида эслайди.

    Падел – футболчининг иккинчи муҳаббати

    Футболдан ташқари, Иско падел спортига ҳам ошно (падел — бу тенниснинг бир тури). Бўш вақтларида дўстлари билан ракетка олиб, падел ўйнаш учун боради. Кўп ҳаракатли ва тезкорлиги билан ажралиб турадиган ушбу спорт Искони ўзига ром қилган. Ҳар ҳолда, падел майдонида футболчи ўзининг севимли финтларини ишлатолмаса-да, бу ўйиндан катта завқ олади.

    Дефенса Central маълумотлари асосида Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

    9 апрел, 13:25   Изоҳ (0)   12143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Иско#Реал Бетис#Реал Мадрид

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Реал» 5 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Карим Бенземадан дубль

    24.01.2021, 03:02

    Ла Лига. «Реал» сафардаги ўйинда очко йўқотди

    19.04.2021, 02:05

    Ла Лига. «Реал» сафарда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль

    22.04.2021, 03:23

    Ла Лига. «Реал» ўз майдонида очко йўқотиб, чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди

    25.04.2021, 02:15

    Зидан фаолиятидаги энг ноқулай рақиб — Тухелга қарши. Ҳаммаси «Реал» — «Челси» учрашуви ҳақида

    27.04.2021, 20:14

    Ла Лига. «Реал» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва «Атлетико» билан ўртадаги фарқни қисқартирди

    14.05.2021, 03:02

    Ла Лига. «Реал» мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади, Бенземадан дубль

    15.08.2021, 03:01

    Ла Лига. «Реал» сафарда Севилья клубини мағлуб этиб, 1-ўринга чиқиб олди

    29.08.2021, 03:39

    Ла Лига. «Реал» «Валенсия»га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида ғалабани тортиб олди ва якка пешқадамга айланди

    20.09.2021, 02:12

    «Реал» ишончли, «Барселона» эса иродали ғалабага эришиб, Испания Кубогининг 1/8 финалига йўл олди

    06.01.2022, 03:49

    Испания Кубоги. «Атлетик» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Реал»ни мағлуб этиб, ярим финалига йўл олди

    04.02.2022, 03:33

    Ла Лига. «Реал» Марко Асенсионинг ягона голи эвазига уч очколик бўлди

    07.02.2022, 03:12

    Ла Лига. «Реал» «чемпионлар баҳси»да очко йўқотиб, мавсумни қониқарсиз натижа билан якунлади

    21.05.2022, 02:17

    Иско «Рома»га ўтишга яқин

    04.07.2022, 21:15

    «Реал»ни тарк этган Иско Ла Лиганинг бошқа жамоасига ўтди

    07.08.2022, 17:17

    Ла Лига. «Барселона» сафарда «Севилья» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    04.09.2022, 01:52

    ЕЧЛ. «ПСЖ» «Ювентус»ни мағлуб этди, «Реал» ва «Манчестер Сити»да йирик ғалаба, «Милан» очко йўқотди

    07.09.2022, 01:57

    ЕЧЛ. «ПСЖ» ўз майдонида Португалия жамоасини енга олмади, «Боруссия Д»да дуранг

    12.10.2022, 02:14

    Ла Лига. «Реал» 4 та гол урилган ўйинда «Севилья» устидан ишончли ғалабага эришди

    23.10.2022, 02:24

    ЕЧЛ. «Челси» сафарда қийин ғалабага эришди, «Севилья» «Копенгаген»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    25.10.2022, 23:41

    ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Севилья» устидан иродали ғалабага эришди, «Боруссия Д» «Копенгаген»ни енга олмади

    03.11.2022, 03:30

    «Севилья» тез орада Иско билан шартномани бекор қилади

    20.12.2022, 20:15

    Ла Лига. “Барселона” “Бетис” дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди (видео)

    17.09.2023, 01:59

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Бетис” билан дуранг ўйнади (видео)

    09.12.2023, 23:13

    Жуд Беллингҳам, Ҳарри Кейн ва Маркус Тюрам. 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши трансферлари 

    29.12.2023, 13:04

    Ҳоланд, Куртуа, Грилиш ва Рэшфорд. Евро—2024 мусобақасини ўтказиб юборадиган юлдузлар 

    10.06.2024, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.