• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Eterна” Ўзбекистонда: Кинопоиск қандай қилиб мамлакат манзараларини афсонавий шаҳар-давлатга айлантирди 

    Ўзбекистоннинг саҳроларида, тоғларида ва қадимий кўчаларида “Eterна”нинг хаёлий манзаралари жонлантирилди. Кинопоиск ва Плюс Студияси минтақада ижодий саноатни ривожлантириш йўналишини давом эттириб, янги кенг кўламли сериални суратга олиш учун бизнинг мамлакатимизни танлади.

    Нима учун Ўзбекистон? (Қандай қилиб “Eterна” Ўзбекистонда суратга олинди?)

    “Eterна”нинг бир қисми Агарисда кечади: бу Талиг тахтининг қонуний вориси Алдо Ракан истиқомат қиладиган энг бой шаҳар-давлат ҳисобланади. Ушбу саҳналарни тасвирга олиш учун сериал жамоаси Ўзбекистоннинг бетакрор табиати ва қадимий меъморчилигидан илҳомланиб, мамлакатимизга ташриф буюрди.

    Бухорода ЮНЕСКО маданий мерос рўйхатига киритилган ўрта аср мадрасалари билан ўралган марказий Лаби ҳовуз майдони тасвирга олиш учун қарийб уч ҳафта давомида ёпиб қўйилди. Доно Энниол ролини ижро этган актёр Евгений Стичкин бундай жойларда ишлаш тажрибасига эга эди. У илгари Тошкентдаги Абулқосим Эшон мадрасасида режиссёр сифатида “Ўйинлар” сериали учун ўзбек тўйи саҳнасини суратга олган, бироқ ўшанда куз ўртаси бўлиб, ҳаво ҳарорати қулай +25 даража эди, кўчаларда атиргуллар очилган, бозорларда қулупнай сотилаётган эди. “Eterна” жамоаси эса август ойида, жазирама қуёш остида ва ҳаддан ташқари иссиқ шароитда, сайёҳларнинг севимли шаҳри деярли бўш пайтда ишлади. Аммо айнан шу ҳолат кадрларда жанубий Агарис шаҳрининг ўзига хос муҳитини ишонарли акс эттириш учун зарур эди.

    Евгений Баранов, ғоя муаллифи, шоураннер, продюсер:

    “Жамоамизнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, агар иссиқ жойни тасвирга олмоқчи бўлсангиз, буни павильонда ҳеч қачон амалга ошира олмайсиз: у ердаги қуёш ва ҳарорат бошқача. Сиз керакли тасвирни ололмайсиз. Актёрлар терламайди. Албатта, павильонда ҳам 45 даража иссиқлик яратиш мумкин, аммо ёруғлик ёрдамида керакли манзарани ҳосил қила олмайсиз — барибир сунъий кўринади.”

    Никита Сугаков, ижодий продюсер:

    “Қуёш ва иссиқдан ҳолдан тойган одамнинг нигоҳини саҳналаштириш мумкин, албатта. Бироқ, дублларда ички актёрлик ишингизга берилиб кетиб, охир-оқибат эътиборни йўқотасиз. Нигоҳ ўзгаради, гримчи юзга «тер” сепишни унутади. Натижада томошабин кадрдаги сунъийликни сезиб қолади. Шунинг учун, албатта, ҳақиқий жазирамада суратга олиш афзалроқдир.«

    Эпизодларнинг бир қисми Хива атрофидаги чаёнлар ва заҳарли илонлар яшайдиган ҳақиқий чўлда суратга олинган бўлиб, улар тасвирга олиш гуруҳига экстремал таассуротларни сезиларли даражада оширди, аммо маҳаллий мутахассислар доимий равишда майдонда хавфсизликни таъминладилар. Санъаткорларнинг 40 даража иссиқ шароитидаги ҳаётини енгиллаштириш учун рассомлар турли ҳийла-найрангларга қўл уришди, масалан, аёллар костюмидаги ички юбкалар сонини камайтиришди.Ва Пост-продакшн босқичида муҳитни Black Point ва ВАЛ Studio томонидан яратилган визуал эффектлар билан тўлдирилди.

    Наталя Белоусова, либослар бўйича рассом

    “Шуни ёдда тутиш муҳимки, либосларимизнинг бари — тарихий реконструкция эмас, балки услуб яратишдир. Биз доим уларга қандайдир янгилик киритганмиз, чунки хаёлий дунё шароитида ишлаганмиз. Шунингдек, табиий шойи матосидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилдик, чунки уни кийганда салқинроқ бўлади. Умуман олганда Ўзбекистондаги суратга олиш блокининг асосий қаҳрамонлари – аёл ва эркак гоганларнинг либослари бошқа қаҳрамонларнинг европача либосларига қараганда анча эркин ва динамик эди.”

    Рассомлар Ўзбекистонга 250 та костюм олиб келишди, лекин иш жойида ҳам фантазия қилишни давом этишди ва қизиқарли ечимлар топишди: образларни яратиш учун ўзбек матолари, рўмоллар, шарфлар, шунингдек, экзотик шарқ маржонлари, билагузуклар ва соч тўғноғичларидан фаол фойдаланишди.

    Олга Мирошниченко, пардоз устаси:

    «Умуман олганда, бевосита майдончамизда ўзимизнинг мода ва йўналишларимиз пайдо бўлди ва бу нафақат бош қаҳрамонларга, балки иккиламчи қатнашчиларга ҳам таъсир этди. Сериални томоша қилаётганда, масалан, қаҳрамонлардан қайси бири унинг қайси ҳудуддан эканлиги ва соч турига қараб қандай турмакланганига эътибор беринг.«

    Манзиллар қандай танланган?

    “Eterна” жамоаси ярим йил давомида Ўзбекистон ҳудудларни танлаш устида ишлади, икки марта “скаут”га келди ва картинанинг хаёлий дунёсини тасвирлашда идеал мос келадиган жойларни танлаш учун бутун мамлакатни кўриб чиқишга муваффақ бўлди.

    Евгений Баранов, ғоя муаллифи, шоураннер, продюсер:

    «Суратларда яхши кўринган ҳамма нарса аслида керакли нарса бўлмаслиги, чунки кинокамера объективида ҳамма нарса умуман бошқача кўриниши мумкин. Шунинг учун, албатта, ҳамма нарсани ўз кўзларингиз билан кўриб ўргангандан сўнг, танлаш керак. Бизга маҳаллий Маданият вазирлиги жуда катта ёрдам берди ва бу кўплаб жараёнларни осонлаштирди. Шунингдек, барча босқичларда доимий равишда ёрдам таклиф қилган жуда хушмуомала маҳаллий аҳоли. Улар ўз мамлакатларида катта лойиҳа суратга олинаётганидан жуда фахрланишди, бизга экскурсиялар уюштиришди.«

    Никита Сугаков, ижодий продюсер:

    “Ўзбекистонда мени иккита нарса лол қолдирди. Биринчиси — саҳродаги илон излари. Шу заҳотиёқ гуруҳга югуриб қайтдим, етарлича адреналин олдим. Иккинчиси — Хивадаги кўҳна сомон ва лой қоришмасидан ясалган қалъалар. Улар қўл билан ушлаганда жуда дағал! Бундай иншоотлар юзлаб йиллардан бери турибди.. У ернинг ўз сир-синоатлари борлиги аниқ, лекин барибир ҳайратланарли”.

    Интерактив: “Диққатга сазовор жойни топинг”

    Ичан қалъа девори (Хива)

    Хўжаев уй-музейи (Бухоро)

    Минораи Калон (Бухоро)

    Калон масжидининг ички ҳовлиси (Бухоро)

    Эски шаҳарнинг тарихий қисми маркази Умар Ҳайём меҳмонхонаси яқинида (Бухоро)

    “Eterна” фильмининг суратга олиш ишлари — Кинопоиск ва Плюс студия жамоаси Ўзбекистонда суратга олишни режалаштираётган сўнгги лойиҳа эмас. Яқин йилларда томошабинларни янги картиналар кутмоқда, уларнинг визуал дунёси мамлакатимиз манзилларини ўзида мужассам этади.

    “Eterна” эса аллақачон Кинопоискъда мавжуд ва ҳар бир томошабин Ўзбекистоннинг қандай қилиб хаёлий шаҳарга айланганини кўриши мумкин. Сериални томоша қилинг, таниш жойларни қидиринг ва ўз тахминларингизни ижтимоий тармоқларда #EterнаUzbekistan хештеги билан улашинг

    Шериклик ҳуқуқи асосида.

     

    7 август, 19:30   Изоҳ (0)   648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.