• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Болливуд қироли Шоҳруҳ Хонга бўлган муҳаббатим туфайли инглиз тилини ўргандим”. Вайнер Хонзода Дўстова IELTS’дан 7,5 балл олгани ҳақида (видео)

    Актриса Хонзода Дўстова “Дарё”нинг YouTube каналига берган интервьюсуда болалиги, саломатлигидаги ўзгариш сабаб рақс мактабига боргани ва нима сабабдан отаси санъаткор бўла туриб, қизининг бу соҳани эгаллашига қарши бўлгани ҳақида сўзлаб берди. 

    — Болаликда жуда шўх, ерга урса кўкка сапчийдиган қиз бўлганман. Оилада икки фарзандмиз, акам бироз эрка эди. Ота-онам бирор марта акамнинг ортидан ортиқча гап эшитмаган. Аммо болаларни урган, тартибга чақирган ҳамиша мен бўлардим. Хонзода деса ҳамма танирди. Отам Аслиддин Дўстов ҳар доим тўй-хизматлари ва ижодий сафарлар билан банд эди. Турган гапки, ҳамма оилада бўлганидек, тарбиямиз билан онам кўпроқ шуғулланарди. Онам ҳам санъаткорлар оиласида тарбия кўрган ва болаликдан санъаткор бўлишни орзу қилган. Отам билан бир олийгоҳда ўқиётганида, оила қуришган. Аммо рашк сабаб дадам онамнинг ижод қилишини истамаган. Онам кўнглига кўмиб қўйган ижод меҳрини бизга бағишларди. Бошқа оналар фарзанди билан ўйин ўйнаса, бизнинг уйда янги қўшиқ ўрганиларди. Хуллас, мана шундай муҳит сабаб акам ва мен санъатга меҳр қўйганмиз. Онам бобом сингари катта ашулаларни айтишимни истарди, — дейди Хонзода Дўстова.

    У соғлигида муаммо сабаб, рақсга боргани ва аммо 9-синфни битириш арафасида отасининг бирдан қарори ўзгариб, уни санъаткор бўлишини истамагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Ўсмирлик вақтида бўйим баландлиги ва озғинлигим сабабли, менда букри бўлиб қолиш эҳтимоли юқори эди. Шунда рақс мактабига борса, қомати чиройли ўсади, деб мени Хореография олий мактабига беришган. У ердаги муҳит ҳар тамонлама маъқул эди. Аммо мактабни тамомлаш арафасида отам санъатга бўлган меҳрим кучли эканлигини кўриб, ҳужжатларимни олиб Жаҳон тилла университети қошидаги академик лицейга олиб бориб топширган. Тил ўрганишда умуман иштиёқим йўқ эди. Ноиложликдан дарсларга бориб юрганимда, тенгдошларимдан анча ортда эканлигимни англаганман. Мен табиатан лидерликка интиладиган инсонман. Дадамга “Санъаткор бўлишимни ицамасангиз, репититоримга пул берасиз”, деб дарсдан кейин ўқув курсларига қатнаганман. Жуда қисқа муддатда инглиз тилини ўрганиб, тенгдошларим ичида биринчи бўлганман, — дейди Хонзода Дўстова.

    Блогер ҳинд киноларининг шайдоси бўлгани ва Шоҳруҳ Хон билан учрашиш учун ҳам инглиз тилини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилгани ҳақида сўзлаб берди. 

    Фото: Хонзода Дўстова шахсий архивидан

    — Болаликдан ҳинд киносининг шайдоси бўлганман. У пайтлари ижарага видеокассеталар бериларди. Топган пулимга янги видеокассетани олиб, ундаги қўшиқдан тортиб рақсларгача ўрганиб олардим. Коран Жоҳар ва Шоҳруҳ Хон ижодига меҳрим баланд эди, “Албатта, ҳинд киносида суратга тушаман”, дердим. Шунда кимдир улар билан гаплашиш учун инглиз тилини ўрганишим кераклигини айтди. Ана шу кундан бошлаб инглиз тилини ўрганишни бошладим. Ишонасизми, санъатга бўлган меҳрим сабаб, 4 йилда инглиз тилини ўрганиб, IELTS’дан 7,5 балл олдим. Тошкентда Ҳиндистондан келган сайёҳларга таржимонлик қилганимда улардан бири кино соҳасида ишлар экан. У менга “Ҳуснинг бор, қўшиқ айтиб, рақс тушоласан. Аммо ҳинд фильмларида суратга тушиш учун 18+ ролларни ҳам ижро этолишинг керак. Бўлмаса асосий ролларни ўйнолмайсан”, деганди. Бу гапдан кейин орзумдан воз кечишга қарор қилдим. Санъат учун ўзимнинг қадрим ва ота-онамнинг шаънини ерга уролмайман, — дейди актриса.

    22.04.2023, 15:59   Изоҳ (0)   23490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аслида мен бироз уятчан ва одамовиман” — Рианна, Зендая, Киану Ривз ва бошқа интроверт юлдузлар (фото)

    22.04.2023, 11:43

    “Тахтлар ўйини” франшизасидаги машҳур ролларидан кейин бошқа фильм ва сериалларда ҳам ажойиб образ яратган актёр ва актрисалар

    21.04.2023, 19:50

    15 000 доллар: Голливуд юлдузи Силвестр Сталлоне нима сабабдан ити учун шунча пул сарфлаган? 

    21.04.2023, 17:35

    Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва пулни ақл билан сарфлайдиган машҳурлар (фото)

    21.04.2023, 13:35

    Instagram: Африкалик болаларга егулик улашган Марям Тиллаева, Мафтуна Шокирова билан ҳамкорликни тўхтатган Озод Шукруллоев, Феруза Норматованинг қўлини сўрашди

    21.04.2023, 08:45

    Нафақат фильмларда, балки ҳаётда ҳам эркаклардек жанг қила оладиган машҳур актрисалар (фото)

    20.04.2023, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.