• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Хонзода Дўстова давлат фильми учун 2 минг долларлик рекламадан воз кечгани ва Шерали Жўраев пародияси учун танбеҳ эшитгани ҳақида (видео)

    Таниқли вайнер Хонзода Дўстова “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида “хашаки” режиссёрлар ва Шерали Жўраевга ёқмаган пародияси ҳақида гапирди.

    — “Инглиз тилини биласиз, унинг устига профессионал актрисасиз, нега блогерлик қилиб юрибсиз?” деб кўп сўрашади. Ҳақиқатан ҳам, интернетга вайнлар олиш учун тўрт йил таҳсил олмаганман. Аммо ҳозирги актёр ва актрисаларнинг бошқа иложи ҳам йўқ. Чунки хашаки режиссёрлар кўпайиб кетган, агар улар кўрсатган йўл бўйлаб ҳаракатланадиган бўлсак, бирорта тузук рол ижро этолмаймиз. Ёлқин Тўйчиев, Зулфиқор Мусоқов ёки Аюб Шаҳобиддинов каби режиссёрлар ҳар йили фильм олишавермайди. Кинонинг кулминацияси нима эканлигини билмайдиган режиссёрлар эса ойига янги сериал олишни “уддалашяпти”. Бир умр блогер бўлиб қолиб кетишни истамайман. 30-40 ёшга кирганимда ҳам вайнлар олиб юриш ниятим йўқ. Унгача жиддийроқ соҳанинг этагидан тутиб, бир столнинг эгаси бўлишни истайман, — дейди Хонзода Дўстова.

    Фото: “Дарё”

    — Пул ҳамма қатори менга ҳам керак, аммо бу пулни устун кўраман деганим эмас. Мана, яқинда бир давлат фильмига таклиф қилишди. Гонорар суммасини ҳам сўрамай, суратга тушишга рози бўлдим. Чунки аниқ биламан, давлат фильмларидаги кунлик гонорар 200-250 минг сўм бўлади. Суратга олиш ишлари тоғда бўлишини айтишди. Айни ўша вақтда 2 000 АҚШ долларлик реклама таклиф этишаётган эди. Менежерим “Шунча пулга реклама келяпти”, дейишига қарамай, фильм сёмкасига кетдим. Бир неча кунлик сёмка учун 1 миллион 900 минг сўм олган бўлсам ҳам, ҳар ҳолда тўрт йил бежиз актрисаликка ўқимаганимни ҳис қилдим. Шунчаки рол ижро этишни истамайман, қийналиб ишлагим келади. Афсуски, аксарият режиссёрлар ишга ниҳоятда енгил ёндашади, — дейди актриса Хонзода Дўстова.

    У суҳбат давомида “Актёр шоу”да дадасининг ёрдами билан иштирок этгани ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

    Фото: “Дарё”

    — Институтнинг иккинчи курсида ўқиётганимда “Актёр шоу”га таклиф этишган. Тўғриси, бу мен учун жуда оғир синов бўлган. Ижодий томондан қийналмаганман, аммо отам шоуда иштирок этишимга жиддий қарши бўлган. Шунда олдиларига келиб, “Дада, юзингизни ерга қаратмайман, ўғрилик қилаётганим йўқ-ку, бир марта имкон беринг”, деганман. Шундан кейин индамаган. Аммо кўрсатув тугагунига қадар 3 ой давомида мен билан умуман гаплашмаган. Саҳна кўринишим учун реквизит ва кийимларни олишим учун пул керак бўларди, аммо уйдагилардан пул сўролмасдим. Сёмка жараёнлари баъзан кечгача давом этарди ёки тайёргарлик жараёнлари чўзилиб кетарди. Бу отамга ёқмасди. Аслиддин Дўстовнинг қизи эканимни билгач, баъзи инсонлар “Санъаткорнинг боласи-да, отаси ҳакамларни гаплашиб берган”, деб нотўғри гумонга боришди. Кўрсатувда иштирок этишимни истамаган инсон менга ёрдам бериши мумкинми?

    Хонзода Дўстова шоуда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни пародия қилгани учун хонанданинг яқинлари томонидан танқид қилингани ва чиқишини YouTube тармоғидан бутунлай ўчиртиришгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Кўрсатув билан қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлган. Шу билан бирга, кўнгилхираликлар ҳам талайгина. Масалан, таниш-билишчиликка кўп марта йўл қўйилган. Режиссёр ёқтирган қизини, Шаҳзода Муҳаммедова стилистлик ҳам қиладиган актёрни, бошқа устозлар эса курсидаги ўқувчиларни қўллаб-қувватларди. Уларнинг ичида битта мен бегона эдим. Қандай образда чиқишимизни компьютер танлаб берарди. Бир марта менга Шерали Жўраев образини кўрсатиб бериш шарти тушган. Қиз бола бўлсам-да, эркак кишини пародия қилганман ва қўшиқни ҳам жонли ижрода куйлаганман. Томошабинлар чиқишимни олқишлар билан қарши олишган. Уйга келсам, отамнинг жаҳллари чиқиб ўтирган экан. Сабабини сўрасам, устоз санъаткорнинг маъмури унга қўнғироқ қилиб: “Қизингиз нега пародия қилди?” деб гапирибди. Отамнинг бу чиқишимдан хабари бўлмаган. Унинг хижолат бўлаётганини кўриб, роса жаҳлим чиққанди. Пародия ҳам бир санъат, мен атайин бу образни олиб чиқмадим-ку, деганман. Энг ёмони, такрорий кўрсатувда чиқишимни ўчиртириб ташлашган, YouTube’га жойланган вариантини ҳам ўчиртиришган. Аммо барибир бу чиқишим бошқа тармоқларда тарқалиб кетган. Устоз санъаткорни ҳурмат қиламан, аммо бундай эътирозни кутмагандим. Мен мазах қилиб чиққаним йўқ, берилган шартни бажардим, холос.

    23.04.2023, 15:25   Изоҳ (0)   18726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Селена Гомес иккинчи ўринда: Дунёдаги энг бой Дисней юлдузи номи эълон қилинди

    22.04.2023, 19:10

    “Болливуд қироли Шоҳруҳ Хонга бўлган муҳаббатим туфайли инглиз тилини ўргандим”. Вайнер Хонзода Дўстова IELTS’дан 7,5 балл олгани ҳақида (видео)  

    22.04.2023, 15:59

    “Аслида мен бироз уятчан ва одамовиман” — Рианна, Зендая, Киану Ривз ва бошқа интроверт юлдузлар (фото)

    22.04.2023, 11:43

    “Тахтлар ўйини” франшизасидаги машҳур ролларидан кейин бошқа фильм ва сериалларда ҳам ажойиб образ яратган актёр ва актрисалар

    21.04.2023, 19:50

    15 000 доллар: Голливуд юлдузи Силвестр Сталлоне нима сабабдан ити учун шунча пул сарфлаган? 

    21.04.2023, 17:35

    Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва пулни ақл билан сарфлайдиган машҳурлар (фото)

    21.04.2023, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.