Microsoft компаниясига тегишли Skype видеоконференсалоқа хизмати 2025 йил 5 майда ўз фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.
“Яқин кунларда Microsoft Теамс платформасига ўтиш учун аккаунтларингиздан фойдаланишингиз мумкин”, деб ёзди RBC.
Skype аккаунти билан Microsoft Теамс платформасига кирилганда, суҳбатлар ва контактлар автоматик равишда иловада пайдо бўлади.

“Сиз тўхтаган жойдан ишлашни давом эттира оласиз”, деб ваъда қилди хизмат. Фойдаланувчилар 5 майгача ўтишни амалга оширишлари керак, 5 майдан сўнг Skype фаолиятини якунлайди.
2016 йилда Skype 300 миллион ойлик фойдаланувчиларга эга эди. 2023 йил ҳолатига кўра, ундан атиги 36 миллион киши фойдаланган. Аксарият фойдаланувчилар Telegram, Zoom, WhatsApp, иМессаге ва Discord каби замонавий платформаларга ўтишган.
Бир қатор онлайн конференция хизматлари машҳурлигини йўқотаётиб бораётгани аввалроқ хабар қилинган эди.
Zoom, Skype, Google Meet, МС Теамс корпоратив фойдаланувчилари улуши 2023 йил апрелида 6-7 фоизга камайди.
Изоҳ (0)