• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар фаолиятига нисбатан чекловлар жорий қилиниши мумкин

    Қозоғистон парламенти депутатлари бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, ҳужжатда мамлакатда рўйхатдан ўтишни истамаган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фаолиятига нисбатан чекловлар жорий қилиш меъёрлари белгиланган. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Қонун лойиҳасининг хулосавий қисмида ҳужжатни ишлаб чиқишда болаларнинг яшаш ҳуқуқи, шунингдек, оилавий муносабатлардаги ҳуқуқи ва қонунга зид контентга нисбатан профилактика масалалари каби алоҳида меъёрлар ҳисобга олинган.

    Депутатлар «Ахборотлаштириш тўғрисидаги» қонуннинг 1-моддасини 73 ва 74-бандлар билан тўлдириш зарурлиги, уларда онлайн-платформа, интернет-ресурс, тезкор хабарномалар алмашинуви сервиси каби тушунчаларга таъриф киритилишини таклиф қилган.

    Яна бир ўзгартириш Қозоғистон ҳудудида фаолият олиб боришнинг аниқ қоидаларини жорий қилишга қаратилган. Мамлакатда ўз фаолиятини олиб бориши учун хориж онлайн-платформалари ёки тезкор хабарномалар алмашинуви сервиси эгалари мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши ва Қозоғистонда расмий ваколатхонасини очиши шарт.

    Ахборот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Кемелбек Ойшибаев вазирликнинг депутатлар киритаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

    «Қонун лойиҳасида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар учун меъёрлар белгиланган ва биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Сабаби ахборот маконини таҳлил қилган вақтимизда катта миқдордаги кибербуллинг ҳолатлари кузтаилаётганини кўрганмиз. Вазирликка бу борада жуда кўп мурожаатлар келиб тушган», — дейди Ойшибаев.

    Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2020 йилдаги мониторинглар давомида тармоқда 70 мингга яқин кибербуллинг ҳолатлари кузатилган. Шундан кейин ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар администрацияларига бу каби материалларни ўчириш юзасидан 1800 га яқин мурожаат юборилган. Аммо шунга қарамай 2021 йилда ушбу рақамлар яна кўпайди ва 140 мингтага етди.

    «Афсуски ҳамма ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ҳам мурожаатимизга жавоб қайтармайди. Айрим ижтимоий тармоқлар тезда муносабат билдириб материалларни ўчириб ташласа, айримлар 20-30 фоиз мурожаатларга эътибор қаратади. Шу сабабли ижтимоий тармоқ ва мессенжер учун қонуний тушунча ҳамда меъёрлар жорий қилинишини таклиф этдик», — деган вазир ўринбосари.

    Ўзбекистонда 2021 йил 14 январь куни «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланган ва апрель ойидан бошлаб кучга кирган. Май ойи охирида «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси «Mail.ru Group», Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берган. Июль ойида Ўзбекистон қонунига зид равишда фаолият юритаётган айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мамлакат ҳудудида чекланган. Кейинчалик Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестридан Twitter, TikTok, «ВКонтакте», Skype ва WeChat ўрин олгани маълум бўлди.

    Мавзуга доир: «Жуда кулгили ва абсурд қарор». Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларга чеклов ўрнатилгани ҳақида

    16.09.2021, 06:00   Изоҳ (0)   8708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британияда Хитой элчисининг парламент биносига кириши тақиқланди

    15.09.2021, 20:34

    Аёллар Кобул аэропортидаги ишларига қайтди, «Толибон» етакчилари келишмай қолди, янги афғон ҳукумати кучли армия тузмоқчи. Афғонистон янгиликлари

    15.09.2021, 18:11

    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш айблови эълон қилинди

    15.09.2021, 16:36

    АҚШ разведкаси «Ал-Қоида» 1-2 йил ичида ҳужумга ўтиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    15.09.2021, 15:26

    FT: Си Цзиньпин Байденнинг юзма-юз учрашиш ҳақидаги таклифини рад этди

    15.09.2021, 14:34

    2023 йилгача Ер аҳолисининг барчаси эмланиши шарт, Туркияда яна касалланиш кўпайди, дунё янги пандемияга тайёр эмас. Коронахабарлар

    15.09.2021, 13:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.