• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Шоу-бизнесдаги карьерасидан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган жаҳон юлдузлари (фото)

    Шоу-бизнесдаги карьерасидан ташқари ўз бизнесларини қуришга муваффақ бўлган машҳурлар ҳақида маълумот берамиз.

    Гвинет Пелтроу — инвестор ва соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари асосчиси

    Фото: Getty Images

    2023 йилда Axios маълумотларига кўра, Гвинет Пелтроу ўзининг Kinship Ventures компаниясига 75 миллион доллар сармоя киритган. Бу технологик компаниялар учун турли маҳсулотлар ва Web3 стартапларига фойдали сармоялар топиш лойиҳаси ҳисобланади. Бу Goop бренди асосчиси сифатида танилган актрисанинг янги, лекин биринчи бизнеси эмас. У 15 йилдан ортиқ вақтдан бери соғломлаштириш саноатида етакчи ҳисобланади. Гвинет аёллар учун маҳсулотлар, жумладан, кийим-кечак, витаминлар ва косметика маҳсулотларини сотади.

    Женнифер Лопес — парфюмер ва продюсер

    Фото: Getty Images

    Жей Ло бизнес лойиҳалари билан 2000 йилларнинг бошида Тони Медина билан биргаликда Нoyorisan Productions продюсерлик компаниясини ташкил этиш ва Жэннифер Лопес Collection кийим-кечак линиясини ишга тушириш билан шуғуллана бошлади, унинг асосий ғояси “ҳамёнбоп гламур” эди. 2010 йилдан бери бренд фақат Коhl’sда тақдим этилган, аммо 2020 йилда ковид пандемиясидан кейин ёпилган. Аммо Лопеснинг продюсерлик компанияси ҳамон муваффақиятли ишламоқда — бюджети 27 миллион доллар бўлган “Раққосалар” фильми жаҳон прокатида 157,6 миллион доллар даромад келтирди. Бундан ташқари, Женнифер декоратив косметика ва парфюмерия соҳасида ҳам таниқли тадбиркорлардан бири. 24 хил турдаги атирлари 2023 йилга келиб 2 миллиард доллар фойда келтирди, Inglot Cosmetics бренди эса илк ойлардаёқ 15 миллион доллар ишлаб топди.

    Жессика Альба — экотаглик ишлаб чиқарувчи

    Фото: Getty Images

    Forbes Альбани Мадонна ва Опра Уинфрилар қаторида Американинг энг бой аёлларидан бири деб топган. Актриса атроф-муҳит муаммоларига бефарқ эмас. 2012 йилда у экологик тоза тагликлар ишлаб чиқаришни бошлади, Тhе Honest бренди эса болалар косметикаси, гигиена воситалари ва уй тозалаш учун кимёвий моддаларини ўз ичига олади. Онлайн дўкондан сотувлар Buy buy Baby, Costco, Whоlе Foods, Таrgеt ва Nordstorm чакана савдо тармоқларига кўчди. 2021 йилда Жессика Альбанинг косметика компанияси Hоnеst IPO асосида 1,45 миллиард долларга баҳоланади. Актриса инвесторларни фаол жалб қилади, ишлаб чиқаришни кенгайтириш устида ишлайди, музокаралар ва ишланмаларда ҳам ўзи қатнашади. Санта Моникадаги Тhе  Honest  офисида ходимларнинг болалари учун тарбиячилар бўлган болалар хонаси бор, Альбанинг ўзи ҳам икки қизи ва ўғлини шу ерга олиб келади.

    Сандра Буллок — гул дўкони бўлган кафе эгаси

    Фото: Getty Images

    Опера хонандаси ва вокал ўқитувчисининг қизи бўлган Сандра Буллок болалигидан қатъиятли бўлиб ўсган. Орзу учун ишлаш қобилияти собиқ ҳуқуқшунос талабага нафақат кино карьерасида, балки бизнесда ҳам ёрдам берди – “Кўринмас томон” фильмидаги энг яхши актриса номинациясида “Оскар”га сазовор бўлган актриса Техасда иккита ресторан очган. Тўғри, улардан бири — Бесс деб номлангани 2015 йилда ёпилган. Иккинчиси, Wаlton’s Fаncy and Stapl новвойхона, кичик кафе ва гул дўконини ўз ичига олади. Актриса бизнесига дўстлари ва қариндошларини жалб қилган, масалан, синглиси Жезин касби адвокат бўлса-да, ресторан менюсининг кўп қисмини у тузиб берган.

    Хью Жекман, эко-курорт эгаси

    Фото: Getty Images

    “Х-одамлар”даги Росомаха Австралиянинг эко услубидаги курортини сотиб олган Gwinganna Retreat меҳмонхонаси тоғда — океандан 15 дақиқа пиёда узоқликда жойлашган. Меҳмонларга юқори сифатли курорт хизматлари таклиф этилади ва курортнинг ўзи кичик Гавайи қишлоғига ўхшайди. Меҳмонхонада телевизор йўқ, Wi-Fi фақат бир нечта хоналардагина мавжуд. Меҳмонлар ёга билан шуғулланишлари, рақсга тушишлари, медитация қилишлари ва қуёнлар ва кенгурулар билан бирга 160 гектар ҳудудни сайр қилишлари мумкин.

    Эштон Кутчер, инвестор

    Фото: Getty Images

    Актёр дунёдаги энг муваффақиятли инвесторлардан бири сифатида тан олинган. Эштон Skype, Мееrkаt, Genius, Airbnb ва Spotify каби йирик лойиҳаларга сармоя киритган. У муваффақиятини фойдадан кўра одамларнинг эҳтиёжларига эътибор қаратгани билан изоҳлайди:

    “Мен кўп вақтимни одамлардан қандай қилиб пул ишлашни эмас, нимага муҳтожлигини тушунишга сарфлайман. Инвесторлар кўпинча даромад ҳақида ўйлашганда буни унутишади”.

    2003 йилда Эштон Кутчер компанияси янги сунъий интеллект фонди учун 243 миллион доллар сармоя киритди.

    Стинг, вино ишлаб чиқарувчи

    Фото: Getty Images

    Британиялик мусиқачи ва қўшиқчининг таъкидлашича, агар у оч бўлса, яхши куйлай олмайди. Стинг фақат органик маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилади, шунинг учун Гордон Метю Томас Самнер (машҳурнинг ҳақиқий исми) Тосканада ўзининг шароб, сариёғ ва асал ишлаб чиқариш бизнесини очган.

    Леди Гага, дизайнер

    Фото: Getty Images

    Фаолиятини паб ва клублардаги чиқишлар билан бошлаган Леди Гага бугунги кунда нафақат шоу-бизнеснинг энг бой ва машҳур одамлари рўйхатига киритилган, балки муваффақиятли бизнесга ҳам эга. Аниқроғи, бир вақтнинг ўзида бир нечта машҳур лойиҳалар эгаси ҳисобланади. Леди Гага лойиҳаларига парфюм, ресторан, комикслар дўкони ва смартфон иловаларида мавжуд бўлган Little Monsters ижтимоий тармоғи киради. Шу билан бирга, у ўзининг арзон нархлардаги кийимлар тўпламини чиқарган, масалан, Леди Гага футболкаларини 30 долларга сотиб олиш мумкин.

    20.09.2023, 10:22   Изоҳ (0)   8515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кунига 6 соат уйқу, 14 соат иш: Миллиардер Илон Маск муваффақиятга эришиш учун қандай одатларга амал қилади?

    18.09.2023, 16:59

    856 соат давом этадиган кино: Жаҳон киноси тарихида рекорд ўрнатган фильмлар  

    19.09.2023, 10:43

    Кинотавсия: Бетакрор куз кунларидек илиқлик бахш этувчи таъсирли фильмлар

    19.09.2023, 14:37

    “Муҳташам юз йил” сериали Голливудда суратга олинганида, бош ролларни кимлар ижро этган бўларди? 

    18.09.2023, 09:05

    Тайкичиро Мори: Токиони дунёдаги энг қиммат шаҳарга айлантирган ўқитувчи ҳикояси

    14.09.2023, 18:39

    iPhone 15 нинг ярим миллион долларлик версияси яратилди 

    04.09.2023, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.