• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади

    Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Омилкорлик ва таркибий ўзгаришлар туфайли қишлоқ хўжалиги майдонларидан мўл ҳосил олинмоқда. Шу билан бирга, бошқа ерларни ҳам “иқтисодий актив”га айлантириш, одамларни ишли қилиб, даромадини ошириш чоралари кўрилаяпти.

    Масалан, 5 миллиондан зиёд хонадонда 508 минг гектар томорқа, аввал ташкил этилган деҳқон хўжаликларида 17 минг гектар ва сўнгги йилларда аҳолига тарқатилган 260 минг гектар ер бор. Бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда энг катта захира.

    Ўтган 7 йилда томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун жами 2,3 триллион сўм имтиёзли кредит ва 265 миллиард сўмлик субсидия берилган. Одамларнинг кўникмасидан келиб чиқиб, 5 145 та маҳалла мева-савзавот етиштириш, кўкатчилик, лимончилик каби йўналишларга ихтисослаштирилган.

    Энг асосийси, одамлар ерга ишлашни, замонавий агротехнологияларни қўллашни яхши ўрганди. Илгари томорқада гектаридан ўртача 18 тонна маҳсулот олинган бўлса, ҳозирда бу 2 карра ошиб, 38 тоннага етди.

    Маҳаллаларда қўшимча 470 минг тонна мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватлари яратилди. Бу борада яхши тажриба яратган туман ва маҳаллалар жуда кўп. Асака, Жондор, Шаҳрисабз, Уйчи, Қизилтепа, Янгийўл, Тойлоқ, Ангор, Қува, Олтиариқ каби ўнлаб туманларда одамлар томорқадан 2-3 марта ҳосил олиб, бир сотихдан ўртача 15-20 миллион сўм даромад топаяпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундай ишларни бошқа жойларда ҳам ривожлантириш учун аҳоли, қайта ишловчилар ва экспортчиларнинг таклифлари ўрганилди.

    Масалан, самарқандлик боғбонлар узум кўчатини шпалерга ўтказиш учун субсидия беришни сўраган. Бундай усулда ҳосил 2 карра ошади. Бу қўллаб-қувватланиб, ҳар бир шпалер учун 15 минг сўмгача субсидия ажратиладиган бўлди. Шунингдек, майизни осма усулда қуритиш ускуналари учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит берилиши айтилди.

    Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Тасмасой маҳалласида 875 та хонадон томорқасида цитрус мева кўчати ва лимон етиштириб, ҳар бири йилига 200 миллион сўмгача даромад олаяпти. Сариосиё ва Олтинсойдаги мингдан зиёд хонадонлар ҳам “ҳандак” ва “термос” усулида лимон етиштириш ташаббусини билдирган.

    Янгийўллик деҳқонлар ҳам ўзимизнинг кўкат уруғлари йўқолиб кетгани, сифатли нав етишмаслигини айтган. Булар бўйича вазиятни ўнглаш, аҳоли ташаббусларини амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Давлат раҳбари томорқа ва деҳқончилик ерларида юқори даромадли ва экспортбоп экинлар экиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва молиялаштириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади.

    Мазкур кенгаш бошқарадиган “Uzagroстар” холдинг компанияси ташкил этилади. Бунда 9 та давлат банки ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.

    Ҳар бир компанияга бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Бунга қўшимча банклар ҳам ўзлари масъул бўлган ихтисослашган компанияга 10 миллион доллардан йўналтиради. Томорқа кенгашида алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, дастлабки босқичда 260 миллиард сўм пул ва 1,2 триллион сўмлик кредит портфели берилади.

    Бунинг ҳисобига банк раҳбарлари бириктирилган туманлардаги ихтисослашган маҳаллалар аҳолисини ўзига мижоз қилиб, маблағ билан таъминлайди. Томорқада ҳосилни кўпайтириш учун четдан янги технология ва экспертлар олиб келади. Хонадонларга ҳосилдор уруғ ва кўчат, сифатли ўғит етказиш, агротехник хизматлар кўрсатиш, маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишда кўмаклашадиган тизим ташкил этилади.

    Уруғчилик институтлари билан ҳамкорлик ривожлантирилади. Танлаб олинган туманларда “яшил” иссиқхоналар ташкил этилиб, намуна қилинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Умуман, аҳоли томорқасида озиқ-овқат етиштиришни молиялаштириш учун қарийб 5 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.

    Деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади.

    Жумладан, маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади. Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.

    Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.

    Яна бир янгилик – Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.

    Томорқа ва деҳқон хўжалиги ерлари, уларда етиштирилган маҳсулот ҳисобини юритиш бўйича ҳам янгича тизим бўлади. Бунинг учун йил якунигача томорқалар ва экин ерлари алоҳида таснифланади. Уларда нима экилгани “онлайн маҳалла” платформасига киритилади.

    Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кешбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.

    Ҳозир бу соҳада “рақамли бозор” бўлмагани учун деҳқонлар мева-сабзавотига харидор, қайта ишловчи ва экспортчилар эса маҳсулот қидириб юрибди. Шу боис уларни ўзаро боғлайдиган “маркет плейс” ишга туширилади.

    Охирги уч йилда 260 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилган эди. Энди бу такомиллаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.

    Энг муҳими, бу ерлар тупроқ таркиби ва сифати таҳлили, кафолатли сув лимитини энг паст ва энг юқори чегаралари кўрсатилган ҳолда аукционга қўйилади. Бунда, нафақат шу ҳудуддаги, балки бошқа вилоятдаги тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ер олиши мумкин бўлади. Аукцион бошланғич нархни пасайтириб бориш ва бир йўла тўлаш шарти билан ўтказилади. У ерларнинг бир қисмига сақлаш ва қадоқлаш қувватлари қуришга ҳам рухсат берилади.

    Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.

    Мамлакатда энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири картошкадир. 290 минг гектарда экилса ҳам, эҳтиёжнинг бир қисми импортдан қопланаяпти. Негаки нав ва ҳосилдорлик яхши эмас.

    Шу боис Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилди.

    Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

    Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Йиғилишда давлат раҳбари ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилди. Улардан бири – ҳовлисидаги иссиқхонада йилига 4 марта ҳосил олиб, юқори даромад топаётган қорақалпоғистонлик Генжимурат Турдимуратов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.

    Мутасаддилар ва банк раҳбарлари ушбу янги ташаббусларни жорий қилиш, 1 миллион 500 минг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот берди.

    30 январ, 16:46   Изоҳ (0)   3068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#томорқа

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 9 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    09.04.2024, 22:15

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди

    23.04.2024, 12:37

    Шавкат Мирзиёев туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олинганини айтди 

    10.05.2024, 15:47

    “Дарё” дайжести: 10 майнинг энг муҳим хабарлари

    10.05.2024, 22:20

    Президент Бағдод туманидаги “Юксалиш” маҳалласини бориб кўрди (фото)

    11.07.2024, 20:10

    Шавкат Мирзиёев Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини айтди

    17.07.2024, 11:25

    Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади

    06.08.2024, 21:18

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    24.08.2024, 19:20

    “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди

    04.09.2024, 09:15

    Президент иш тўғри ташкил қилинмагани учун мева-сабзавот экспорти ҳажмида катта ўзгариш сезилмаётганини айтди

    28.11.2024, 17:36

    “Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади

    28.11.2024, 18:03

    “Муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди”. Шавкат Мирзиёев иштирокида ижтимоий ҳимоя тизимига оид йиғилиш бошланди

    13.12.2024, 11:10

    Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    27 январ, 12:53

    Ўзбекистон — Туркманистон товар айирбошлаш ҳажми 2024 йили 1,1 млрд доллардан ошди

    27 январ, 18:15

    Президент энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни қисқартириш бўйича топшириқ берди

    27 январ, 21:30

    Ҳиндистонлик рақибасининг қўлини сиқмагани ортидан танқидларга учраган Нодирбек Якуббоев, Андижонда 11 ёшли қизини калтаклаб ўлдирган эркак, ҳаракатланиш 3 ойга тў...

    27 январ, 22:45

    Ўзбекистон чегара пунктларида автомобиллар учун электрон навбат жорий этилади

    28 январ, 11:15

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар “Камбағал оилалар реестри”га кирган оилаларга кўрсатилади

    28 январ, 17:30

    Ўзбекистонда 2030 йилга бориб “яшил” энергия улушини жами генерацияда 50 фоиздан ошириш режалаштирилмоқда

    28 январ, 18:55

    АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этади 

    29 январ, 17:30

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54

    Қайнона-келин жанжали сабаб куйиб қолган чақалоқ, ҳуқуқбузарлик қилиши эҳтимоли бўлган кишиларнинг рўйхати, КҲАЙ йўлидан Махтумқули кўчасига очилган янги йўл: 29 я...

    29 январ, 23:16

    Суриянинг янги ҳукумати Россиядан Асадни топширишни талаб қилди 

    29 январ, 22:35

    Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасида Анқара декларацияси имзоланди

    30 январ, 09:05

    Вашингтонда вертолёт ва йўловчи самолёти ҳавода тўқнашди (видео)

    30 январ, 08:23

    Ал-Жулоний Суриянинг янги президенти деб эълон қилинди

    30 январ, 09:07

    Ўзбекистонда тергов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади

    30 январ, 12:45

    Туркманистонда Бердимуҳамедовлар тасвири бор газеталарни ифлослаш тақиқланди

    30 январ, 10:57

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    30 январ, 12:10

    Ким Чен Ин ядровий материаллар ишлаб чиқаришни оширишни буюрди

    30 январ, 13:25

    Селена Гомесга мексикаликларни қўллаб-қувватлагани учун АҚШдан депортация билан таҳдид қилишди

    30 январ, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05

    Францияда 200 дан ортиқ фермер чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди

    Дунё | 16 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.