• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Сирдарёда Cobalt олиб қочган икки йигитни ИИБ ходими Бўка туманида тўхтатишга уринган. Йигитлар ходимни пичоқлаб, унинг Matiz’ини ҳайдаб кетган. Кейинроқ тўхташ ишорасини берган ЙПХ инспекторини машинада уриб юборган.

    Foto: Kun.uz
    Фото: Kun.uz

    Kun.uz манбасига таяниб хабар беришича, ҳолат 2025 йил 2 август куни содир бўлган. Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи Ф.Ш. ҳамда Ф.Х. (иккиси ҳам 2007 йилда туғилган) Наманган вилоятига кетиш мақсадида Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида фуқаро А.Н. бошқарувидаги Cobalt машинасига минган. Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кириб кетганида икки йигит машинани олиб қочган.

    Соат 3:15 да Сирдарё вилояти ИИБ 102 хизматига Оқолтин тумани ҳудудидаги газ заправкадан Cobalt номаълум шахслар томонидан олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган.

    Хабарга асосан вилоят ҳудудидаги барча ЙПХ инспекторлари, ЙПХ масканлари ва блок-постлар огоҳлантирилган. Мавжуд камералардан ўғирланган машинанинг ҳаракат йўналишини аниқлаш ишлари олиб борилган. Бироқ жиноятчилар машинанинг давлат рақам белгисини ечиб ҳаракатланган.

    Сайхунобод тумани ҳудудидаги Бўка блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторига ушбу ҳолат дарҳол етказилиб, тегишли топшириқ берилган. Соат 04:24 да ушбу блок-постга давлат рақам белгиси бўлмаган оқ рангли Cobalt машинаси кириб келган. ЙПХ инспектори уни тўхтатиб, ҳужжатларини сўраган. Машинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этиб, постдаги ёпиқ ҳолда турган иккинчи йўлакдан машина бошқариб, номаълум томонга кетиб қолган.

    Гумонланувчилар олиб қочилган машинада Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида уларни Бўка тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили Н.Ш. кўриб, ушлашга уринган. Аммо улардан бири ходимнинг бўйнига пичоқ билан жароҳат етказган. Сўнгра йигитлар ўзлари олиб қочган Cobalt’ни ўша ерда қолдириб, ходимнинг Matiz машинасини ҳайдаб, қочиб кетган.

    Шундан сўнг гумонланувчилар Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ҳаракатланиб кетаётганида уларга ЙПХ инспектори Х.Д. тўхташ ишорасини берган. Бироқ улар инспекторнинг талабига бўйсунмай, уни машинада уриб юбориб, йўлда давом этишган. Инспектор эса оёғидан жароҳатланиб, шифохонага мурожаат қилган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида гумонланувчи шахслар Оҳангарон шаҳри ҳудудида ушланган.

    6 август, 22:35   Изоҳ (0)   1593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.