• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

    Бугун 21 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

    Фото: Senat.uz

    Таъкидланганидек, мамлакатимизда шаҳарсозлик соҳасини такомиллаштириш ва объектларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.

    Сўнгги 3 йилда 100 мингга яқин объектлар қурилиши устидан Қурилиш инспекцияси томонидан давлат назорати ўрнатилган.

    Шунга қарамай айрим қурувчилар томонидан белгиланган нормаларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, 2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йилнинг фақатгина 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган.

    Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган.

    Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан ноқонуний қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб  юборилган. 

    Фото: Senat.uz

    Бу каби камчиликларга турли ташкилий ҳамда ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

    Хусусан, рухсатсиз қурилишни амалга ошириш, бош режага, объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя қилмасликни ҳамда кўп квартирали уйларни ўзбошимчалик билан ертўла ва биринчи қаватини бузиш ёки реконструкция қилганлик учун белгиланган маъмурий жарималар таъсирчанлигининг пастлигини мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин.

    Ҳатто қонунчиликда лойиҳачи томонидан бериладиган кўрсатмаларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.

    Бу эса Қурилиш инспекцияси ва лойиҳачиларнинг кўрсатмалари буюртмачи томонидан бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда.

    Кўп квартирали уйларнинг ертўла ва биринчи қавати таянч қисмини ўзбошимчалик билан бузиш ёки реконструкция қилиб, нотурар объектга айлантириш ҳолатлари ортиб бормоқда. 

    Сўнгги йилларда хорижий мамлакатларда, хусусан Туркия, Марокаш ва Сурияда содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида юзага келган турли хил талафотлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган бир қатор манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда.

    Айниқса, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш долзарб аҳамият касб этади.

    Фото: Senat.uz

    Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига қурилишлар сифатини ошириш, бинолар ва иншоотлар қонунга хилоф равишда қурилишининг олдини олиш ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга оид тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Жумладан, Жиноят кодекснинг 2293-моддасига қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасиз қурганлик, кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик, учун шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, бу учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.

    Кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун белгиланган жарима жазолари кучайтирилмоқда.

    Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    21.12.2024, 14:15   Изоҳ (0)   4594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сенат#ялпи мажлис#шаҳарсозлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева: Сенат ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик кузатилмади

    06.01.2021, 11:17

    «Мана, бир йил ўтди, энди халқнинг олдига чиқиш керак». Сенат раиси Танзила Норбоева депутатларга топшириқ берди

    06.01.2021, 11:33

    Танзила Норбоева: «Ҳокимлар сарфлаб бўлинган бюджетни тасдиққа олиб киряпти, бу нотўғри!»

    06.01.2021, 12:05

    Тошкентда ҳовли қуриш учун ажратилган ерларда 3-4 қаватли «дом»лар қурилаётгани аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

    06.01.2021, 15:31

    Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштироки белгиланмоқда

    27.10.2023, 13:31

    “Кексалар, болали аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ерусти пиёда ўтиш кўприкларидан фойдаланганда қийналаётгани, бундан норози эканига гувоҳ бўляпмиз” — Танзила Н...

    20.12.2023, 12:42

    Ўзбекистонда болани ноқонуний диний таълимга жалб қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонун маъқулланди

    16.08.2024, 14:41

    Сенат “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Унвон кимларга берилади?

    28.08.2024, 17:51

    Сенат раиси Бойсун туманидаги конда юз берган фожиа оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди

    20.09.2024, 12:05

    Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди

    20.09.2024, 18:36

    Сенат темир йўл транспорти тизимига оид қонунни маъқуллади

    30.09.2024, 21:27

    Ўзбекистонда омбудсманга президент, ҳукумат ва парламентга махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқи берилади

    23.10.2024, 13:25

    Сенат ўтган беш йилда қанча қонунни рад этгани маълум қилинди

    29.10.2024, 12:30

    “Давр банк”ка нисбатан қўлланилган молиявий жарима, вазирлик ва идораларда сони қисқартирилган раҳбар ўринбосарлари, келгуси йил учун эълон қилинган давлат бюджети...

    29.10.2024, 22:40

    “Омбудсман ижро органларини масъулиятга чақириш тўғрисида Олий Мажлис палатасига бирор марта ахборот киритмаган” — Танзила Норбоева 

    30.10.2024, 20:10

    Ўзбекистоннинг GSP+ дастурига киритилгани доирасида 27 та муҳим халқаро конвенцияни қабул қилиш бўйича ишлар бошланади — Сенат

    06.12.2024, 14:59

    Андижонда Lacetti “пешеход”дан ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди

    09.12.2024, 22:55

    Трамп, Маск, Нетаньяху: “Йил одами” учун кимлар даъвогарлик қилмоқда?

    10.12.2024, 15:55

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов лавозимини тарк этиши кутилмоқда

    11.12.2024, 12:42

    Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланади

    11.12.2024, 14:50

    Клубларда пул йўқ, лига президенти эса ҳибсга олинган — коррупцияга ботган Франция футболи

    14.12.2024, 18:29

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади” — Жамшид Қўчқоров

    18.12.2024, 13:25

    Сенат 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    18.12.2024, 16:14

    “Шу масалани уларнинг қулоғига қуйяпмиз” — Танзила Норбоева маҳаллий кенгашлардан бюджет пулига масъулиятли бўлишни сўради

    18.12.2024, 16:25

    Самарқандда автобус йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборди

    18.12.2024, 18:40

    Оширилиши режа қилинган газ ва “свет” тарифлари, ис газидан вафот этган эр-хотин, йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборган автобус: 18 декабрнинг энг муҳим хабарлари

    18.12.2024, 22:52

    “Тергов судьяси лавозимини жорий этишда шошма-шошарлик қилинмоқда” — адвокат

    19.12.2024, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.