• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Клубларда пул йўқ, лига президенти эса ҳибсга олинган — коррупцияга ботган Франция футболи

    Франция ҳозирда чуқур инқирозни бошидан кечирмоқда — сиёсийдан (ҳукумат истеъфога чиқди) тортиб, футбол индустриясининг энг юқори чўққисигача. Узоқ йиллар давомида Лига 1 Европанинг бошқа топ-4 чемпионатлари билан тинимсиз курашиб келмоқда ва ҳар сафар ўзини ночор қариндош сифатида ҳис қилмоқда.

    Фото: Иллюстриация


    Бу топ-лиганинг флагман клуби “ПСЖ” ва қолган жамоалар ўртасидаги молиявий тафовут билан ҳам боғлиқ. Парижликлар шу йилнинг кузида қиймати 300 миллион евролик замонавий базага эга бўлган бўлса, оддийроқ клублар ўз пулларини зўрға етказмоқда. 

    Фото: Getty Images

    Айниқса, Франциянинг УЕФА коэффициэнтлари жадвалидаги ўрни ҳам яхши ҳолатда эмас. Улар нафақат Германия (77 285), Испания (79 561), Италия (85 481) ва Англиядан (97 035) катта фарқ билан ортда қолиш, балки Нидерландияга (59 233) ўз ўрнини бўшатиш истиқболи билан ҳамон бешинчи ўринни (63 807) эгаллаб турибди. Лига 1 да рақобатнинг йўқлиги, шунингдек, лига раҳбариятидаги мисли кўрилмаган даражадаги коррупция бу бурилишларга олиб келди. 

    Муваффақиятсиз телевизион шартнома

    Ҳар қандай спорт лигаси муваффақиятининг асосий кўрсаткичларидан бири — бу телерадиокомпаниялар билан тузилган шартномалар миқдоридир. Ноябрь ойи охирида Премьер Лига раҳбарияти телекўрсатувлар ва тижорий рекламадан тушган даромад 17 фоизга ошганини ҳисоблади — 2022—2025 йиллар оралиғида 10,5 миллиард фунт стерлингдан 12,25 миллиард фунт стерлинггача (2025—2028). АПЛ маҳаллий телевидение ҳуқуқлари йилига 2 миллиард еврога тушади, Лига 1 эса тўрт баравар кам даромад кўради. 

    LFP президенти Винсент Лабрюн француз футболини жарликка етаклади
    Фото: Getty Images

    Рақобатчиларнинг юқори стандартларига жавоб сифатида (Бундеслига йилига 1,1 миллиард евро, Ла Лига — 990 миллион евро, А Серия — 900 миллион евро ишлаб топади) Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) ўзини бир неча бор ҳалок қилди ва бир неча “оч” йилларни ўтказди. Мутахассисларнинг Медиапро (Испания) телеканали билан шартнома тузиш хавфи юқорилиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, 2020 йилда французлар келишувнинг юқори миқдорига алданиб қолди — испанлар ҳафтасига 9 ўйиндан 8 тасини намойиш этиш ҳуқуқи учун 830 миллион евро таклиф қилган. Турнинг марказий ўйинини Canal+ дан трансляция қилиш учун йилига яна қўшимча 330 миллион евро билан LFP президенти Винсент Лабрюн ажойиб маркетинг ғалабасини қўйга киритди.

    Барчаси кейинчалик бошланди. 2020/21 йилги мавсум бошланганидан бир неча ой ўтгач, Медиапро шартномани бажара олмаслигини маълум қилди. Битим бекор қилинди, бу ковид оқибатлари туфайли зўрға кун кечираётган Лига 1 клублари учун катта зарба бўлди. Орадан бир йил ўтиб, французлар бошқа бир телерадиокомпанияни (Amazon) топди, аммо келишув миқдори жуда кам бўлиб чиқди — бир мавсум учун 275 миллион евро. Лига раҳбарияти вазиятни тўғрилаб, 2024—2029 йиллар давомида телевидение ҳуқуқларини сотиш бўйича 1 миллиард еврога чиқишга умид қилмоқда. Ҳозирча талабгорлар жуда кам.

    Вазият шу даражага етдики, жорий мавсум старти янги шартнома тузилмагани учун деярли қолдирилди ва фақатгина август ойида бир оз силжишга эришилди. LFP чемпионатнинг маҳаллий телевидения ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича иккита компания — DAZN стриминг хизмати ва Қатарнинг беИН Спорц ҳолдинги билан йилига 500 миллион евролик шартнома имзолади.

    “Бордо”нинг инқирози, “Лион”га эса сўнгги огоҳлантириш

    Қатарлик хўжайинларининг чексиз пуллари билан қўллаб-қувватланадиган, шунингдек, муваффақиятли иқтисодий моделни ҳам қурган “ПСЖ” бундай шароитларда омон қолиши мумкин. Deloitte Моней Леагуэ — 2024 га кўра, дунёнинг энг кўп даромад кўрадиган клублари рейтингида парижликлар “Реал” ва “Манчестер Сити”дан кейин учинчи ўринни эгаллади. Клуб 802 миллион евро ишлаб топган, шундан 400 миллион евро тижорий даромадлар, 249 миллион евро телевидение ҳуқуқларини сотишдан ва яна 153 миллион евро чипталар сотувидан тушган.

    “Бордо” тўртинчи дивизионга тушириб юборилди
    Фото: Getty Images

     

    Бошқа француз клублари бундай имкониятларга эга эмас. Энг ёмони, улар ўз бизнесларига бепарволик билан қарайди ва бу натижада ҳалокатли оқибатларга олиб келади. 2024 йилнинг ёзида олти карра мамлакат чемпиони “Бордо” профессионал мақомини йўқотди. Активанияликлар сўнгги ўн йилликнинг охирида Малком, Тчуамени ва Жюл Кунде каби футболчилар трансферларидан олинган 100 миллион евродан кўпроқ маблағни исроф қилди ва иккинчи дивизионга тушиб кетди. Зинедин Зиданнинг собиқ клуби 40 миллион евро қарз бўлиб ҳам қолди. Ёзда клубни “Ливерпуль” ва НҲЛ нинг бир нечта франшизасига эгалик қилувчи Фенwай Спорц Group (ФСГ) қутқаради деган умид бор эди, аммо “Бордо”нинг кредит тарихини батафсил ўрганиб чиққанидан сўнг, америкаликлар уни сотиб олишга рад жавобини берди. 

    Ноябрь ойи ўрталарида “Лион” Миллий назорат ва бошқарув дирексиясининг (ДНCГ) нишонига тушиб қолди. ЛъЭқуипе нашрининг маълумотларига кўра, бу вақтда клубнинг қарзи 505,1 миллион еврога етган. Катта эҳтимол билан жамоа қишда бир неча футболчиси билан хайрлашиши лозим. Бундан 2 йилл аввал “Лион”ни 800 миллион еврога сотиб олган америкалик миллиардер Жон Текстор мухлисларга жамоани “ПСЖ” билан рақобатчи қилишга ваъда берганди. Баёнот жуда асосли бўлиб туюлган, чунки Текстор Эагле Football Group (ЭФГ) империясининг эгаси ҳисобланади, унга “Лион”дан ташқари Либертадорес Кубоги ғолиби “Ботафого” ва Бельгиянинг “Моленбек” клублари киради, шунингдек, Жон “Кристал Пэлас” клубининг 40 фоиз акциясига эгалик қилади. 

    “Лион” эгаси Жон Текстор Либертадорес Кубоги билан. Француз клуби-чи?
    Фото: Getty Images

    “Лион”нинг муаммоси шундаки, Текстор бор эътиборини “Ботафого”га қаратган. Эндиликда клуб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади ва инвестор бу орқали яхшигина даромад кўради. Америкалик тадбиркор “Лион”ни харид қилганидан кейин ҳам Бразилия жамоасига сармоя киритишдан тўхтамади, хусусан, ўтган йили у “Лион” бюджетидан ҳам пул олиб, “Ботафого” клуби базасини қайта таъмирлаган. 

    LFP президенти маошини уч баравар оширган

    Инқирозли даврда ҳар қандай ташкилот бошқарувида изчил қарорлар билан вазиятни барқарорлаштиришга қодир бўлган малакали менежер бўлиши жуда муҳимдир. 2024 йилнинг кузида LFP президенти Винсент Лабрюн деярли бир овоздан (85% овоз) иккинчи тўрт йиллик муддатга қайта сайланди, бу унинг ислоҳотлари билан манфаатдор томонларнинг кўпчилиги розилигини кўрсатиш мумкин эди. Бироқ, аслида, амалдор атрофини фақат содиқ одамлар билан ўраб олган ва унинг қарорлари шу қадар резонанс уйғотдики, Франция ҳукумати улар билан қизиқиб қолган. Олти ой олдин Сенат LFP фаолияти бўйича текширувни бошлаган, унинг натижаси эса катта шов-шувга сабаб бўлди. 

    “Француз футболи даромадидан кўра кўпроқ пул сарфлайди. Иллюзиялар ўз ўрнини умидсизликка бўшатиб берди. Лига 1 нинг телевидение ҳуқуқи ҳозирги кўринишида барқарор ривожланишни кафолатлай олмайди. Мен профессионал футболдаги барча сўнгги ўзгаришлар пайтида ҳукумат аъзолари ва Франция футбол федерациясининг (ФФФ) сукут сақлаётганини кузатмоқдаман. Жумладан, жамоат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, бирдамлик тамойили, LFP ни ФФФ билан боғлайдиган давлат хизматларини субделегация қилиш тўғрисидаги келишувни ўрганиш ва амалга ошириш. Бу ташкилотлар ўзларининг барча қадамлари ҳақида спорт вазирлигини хабардор қилиши шарт, аммо бу амалга ошмади”, — дейди Сенат вакили Мишел Савин.  

    Сенат текшируви шуни кўрсатдики, Лабрюн ўзининг йиллик маошини 400 минг евродан, 1,2 миллион еврогача оширган, бу LFP ҳисоботларида айёрлик билан яширилган. Шунингдек, президент “клублар учун катта молиявий йўқотишларга олиб келган ва маҳсулотнинг келажакдаги қийматини пасайтирган” Медиапро билан шартнома учун ҳам танқид қилинди. Ноябрь ойида LFP офислари ва унинг президенти уйи “давлат маблағларини ўғирлаш” бўйича тергов доирасида тинтув ўтказилган. Лабрюннинг ўзи эса ҳозирча вазифаларидан озод этилган — унинг ўрнини эса Арно Руже эгаллади.

    Инвестицион фонд билан можароли битим

    Бу иш билан шуғулланаётган коррупцияга қарши курашувчи прокуратуранинг асосий эътибори 2022 йилги келишувга қаратилди. Медиапро билан кўп миллион долларлик келишувни бой берганидан сўнг, Лабрюн ўзи келтириб чиқарган бош оғриғини қандай енгиллаштириш ҳақида бош қотира бошлади, чунки Винсентнинг ўзи обрўсини ошириш учун хавфли келишувни талаб қилган. Қийин вазиятга тушиб қолган одам микрокредит олади — LFP президенти шунга ўхшаш нарсани ташкил этиши керак эди. 

    Ашраф Ҳакими
    Фото: Getty Images

    У ёрдам сўраб Люксембургда жойлашган CVC Cапитал Partners сармоя фондига мурожаат қилди, у лиганинг медиа ҳуқуқларини бошқарувчи LFP Медиа компаниясининг келажакдаги даромадларининг 13 фоизи эвазига лигага 1,5 миллиард евро ажратди. Бу пул кўплаб француз клублари учун қийин пайтларда гўё ҳаёт манбайидек эди, аммо унинг мақсадли ишлатилиши кўплаб саволларни туғдирди. Гап шундаки, маблағ жамоаларининг сўнгги 10 йилдаги муваффақиятига қараб тақсимланган, жумладан, “ПСЖ” 200 миллион евро олган бўлса, “Ренн” каби клубларга атиги 35 миллион евродан берилган.

    Франция прокуратураси CVC Cапитал Partners билан транзакция учун бонусларни мисли кўрилмаган коррупциянинг намоён бўлиши деб ҳисоблайди. Лабрюннинг уйқусиз тунлари ва истеъдоди 8,5 миллион еврога баҳоланган, 24 миллион евро тенг нисбатда битим учун масъул бўлган икки банкка, яна 5 миллион эса юридик ёрдам кўрсатган нотариал идорага ўтказилган. 

    Франция футболи очкўз ва принципларсиз раҳбар бошқарувидан сўнг ўзига келиши учун узоқ вақт ҳамда ресурслар керак бўлади. 

    14.12.2024, 18:29   Изоҳ (0)   7946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Лига 1#ПСЖ#Лион#Коррупция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лига 1. «ПСЖ» турнинг марказий ўйинида «Марсель»ни таслим этди, «Лион»да мағлубият

    17.10.2022, 01:45

    Лига 1. «ПСЖ» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди

    29.12.2022, 03:01

    Лига 1. «ПСЖ» таъқибчисига ютқазди, «Лион» ҳам имкониятни бой берди

    02.01.2023, 08:08

    Лига 1. «ПСЖ» Месси гол урган ўйинда ишончли ғалабага эришди

    12.01.2023, 03:01

    Лига 1. Бир ўйинчи кам бўлиб қолган “ПСЖ” 90+6-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди

    30.01.2023, 02:48

    Лига 1. “ПСЖ” турнинг марказий ўйинида “Лион”га ютқазиб қўйди

    03.04.2023, 05:09

    Лига 1. “ПСЖ” сафарда дуранг ўйнади ва Франция чемпионлигини расмийлаштирди

    28.05.2023, 02:01

    Килиан Мбаппе Франция чемпионатида кетма-кет 4 марта мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди 

    29.05.2023, 11:43

    Лига 1. “ПСЖ” 5 та гол урилган ўйинда “Лион” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    04.09.2023, 01:38

    Мбаппе Франция чемпионати тўпурарлари рўйхатида 8-ўринга кўтарилди

    18.03.2024, 13:48

    “ПСЖ” муддатидан аввал Франция чемпионлигини қўлга киритди 

    29.04.2024, 02:17

    “ПСЖ” жорий мавсум тарихий натижа қайд этишга яқин 

    29.04.2024, 10:44

    Килиан Мбаппе фаолиятидаги 17-совринни қўлга киритди

    30.04.2024, 11:26

    Енгилмас “Реал” аламзада “Бавария”га қарши. Бугун ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйини бўлиб ўтади (превю)

    30.04.2024, 17:24

    Ҳаммаси Парижда ҳал бўлади. “ПСЖ” ва “Боруссия Д” ўртасидаги ярим финал жавоб ўйини ҳақида (превю) 

    07.05.2024, 18:01

    Лига 1. “ПСЖ” рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди 

    24.08.2024, 01:42

    Камхарж топ клублар, қимматлаган дарвозабонлар, талабгир ёшлар: ёздаги трансфер ойнаси нималар билан ёдда қолди?

    04.09.2024, 18:33

    Лига 1. Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Ланс” дуранг қайд этди

    07.10.2024, 09:57

    Мбаппе атрофида можаро. Килиан Франция терма жамоасининг ўйини вақтида тунги клубда бўлганлиги танқид қилинмоқда 

    11.10.2024, 23:31

    Даниэль Риоло Килиан Мбаппенинг футболга нисбатан иштиёқи сўнаётган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди

    14.10.2024, 18:11

    Флик октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди

    29.10.2024, 15:30

    Англия Лига Кубоги. “Манчестер Юнайтед” “Лестер”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Арсенал” ва “Ливерпуль” кейинги босқичда, “Челси” ҳамда “Манчестер Сити” турнир била...

    31.10.2024, 03:13

    Юрген Клопп “Ливерпуль”нинг қайси мағлубиятини ҳеч қачон унутмаслигини айтди

    31.10.2024, 09:53

    Лига 1. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олган ўйинда “Ланс” “ПСЖ”га мағлуб бўлди 

    02.11.2024, 22:57

    ПФЛ: “Локомотив” клуби матбуот хизмати сабаб жаримага тортилади

    08.11.2024, 14:10

    АПЛда жанжал: Инглиз ҳаками Кутнинг “Ливерпуль”нинг собиқ устози Клоппни ҳақорат қилган видеоси тарқалди

    12.11.2024, 14:34

    Ўзбекистон тарихидаги энг яхши авлод: миллий жамоасини мундиалга етаклаётганлар ҳақида

    26.11.2024, 12:07

    Зидан қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

    29.11.2024, 10:31

    Ла Лига. “Реал” ўз майдонида “Хетафе”ни мағлуб этиб, “Барселона”га яқинлашиб олди

    01.12.2024, 22:46

    АПЛнинг 2 клуби қишдаёқ Абдуқодир Ҳусановни сотиб олиш ниятида

    03.12.2024, 11:23

    Анчелоттидан Гвардиолагача: Европа топ клублари мураббийлари йилига қанча даромад қилади?

    10.12.2024, 22:56

    Ўзбекистонда футболчилар учун тўланиши керак бўлган энг кам ойлик белгиланди

    10.12.2024, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.