• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат раиси Бойсун туманидаги конда юз берган фожиа оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди

    17 сентябрь куни Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид гази сизиб чиқиш ҳолати оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

    Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева Бойсун туманидаги конда юз берган фожиада вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

    Фото: Сенат

    “Ҳурматли ҳамкасблар, шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтмоқчиман. Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфид гази чиқиши кузатилди.

    Бугунги кунда жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб турган масала бу. Ҳаммамиз бу хабарни эшитдик. Биз мана шу муносабат билан вафот этган фуқароларимизнинг яқинларига сабр тилаймиз, оилалари давлатимиз президентининг назоратида, буни ҳамма эшитди. Уларнинг таъминоти масаласида алоҳида топшириқ ҳам бўлган. Ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди. Шунинг учун бу масала бўйича биз ҳам ҳамдардлигимизни билдирамиз”, деди Сенат раиси.

    “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида нега яна техноген ҳодиса юз бергани сабаби ҳақида тушунтириш берилган эди.

    1 сентябрь куни соат 15:17 да “М-25” конидаги 604-сонли қудуқда бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида водород сулфид гази чиқиши кузатилганди. Ушбу техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб тузилиб, унинг назорати остида ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш ишлари амалга оширилди. Натижада 15 сентябрь куни қудуқ герметикланган ҳамда табиий газнинг сизиб чиқиш ҳолати тўлиқ сўндирилганди. 

    Айни пайтда бу ерга тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда. 

    Брифинг иштирокчиларнинг “Нега бу ҳодиса яна такрорланди?” дея берган саволига Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини айтди. 

    Хусусан, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони маъмурий жиҳатдан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудида, Бойсун шаҳридан 20 километр жануби-шарқда жойлашган.

    Географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир рельефидир. Рельефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метрни ташкил этади. 

    “М-25” (“Гажак”) кони биринчи марта 1933 йилда геологик тадқиқот йўли билан аниқланган ва 1938 йилда тайёрланган. 1941 йилда бу ерда биринчи қидирув қудуғи бурғиланган.

    1974 йилда 5-сонли қудуқни синовдан ўтказишда қуйи бўр қатламларидан газнинг саноат оқимлари олинган. Худди шу йили тузилма кон тоифасига киритилган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кон захираси 40 млрд м/кубни ташкил этган. 2006 – 2008 йилларда Малайзиянинг “PETRONAS” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” МХК билан имзоланган қўшма ўрганиш тўғрисидаги битим доирасида “Гажак” майдонида 3D сейсмик қидирув ишлари олиб борилди ва битта қудуқ синовдан ўтказилди. 

    Компаниянинг лойиҳага киритган тўғридан тўғри инвестициялари умумий миқдори 102 миллион долларни ташкил этди. Компаниянинг инвестиция сиёсатидаги ўзгаришлар ва энг асосийси, “Гажак” конини ўзлаштиришнинг мураккаблиги туфайли компания лойиҳадан чиқди. 

    “М-25” кони қуйидаги тоифаларга киради: 

    • геологик тузилишига кўра – жуда мураккаб кон-геологик шароитлар; 

    Мураккаб геологик тузилиш кўп сонли структуравий бузилишларнинг мавжудлиги, филтрация-сиғим хусусиятларининг катта хилма-хиллиги билан боғлиқ. Бу ерда самарали қазиб олиш учун бутасимон бурғилаш усулидан фойдаланиш талаб этилади. Қия йўналишдаги қудуқларни қуриш 1200 м гача. 

    • захираларнинг ажратиб олиниши – қийин ажратиб олинадиган захиралар; 

    Маълумот учун. ГКЗда тасдиқланган бошланғич захиралар 108,6 млрд м/кубни ташкил этади. Шу билан бирга, қазиб олиш даврида (30 йил) тўпланган газ қазиб олиниши кутилмоқда – 81,2 млрд м/куб ва қазиб олиш коэффициенти – 0,77. 

    Табиий газ таркиби ва қатламнинг тавсифи: 

    • юқори олтингугуртли газ (олтингугурт миқдори 7 фоизгача);
    • юқори карбонат ангидрид гази (таркибида карбонат ангидрид гази 12 фоизгача);
    • кондаги аномал юқори қатлам босими 65 МPа;
    • кесими бўйича юқори ҳарорат 150 даражагача етади; 

    Маълумот учун. Муборак ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 3,8 фоиз, карбонат ангидрид гази (СО2) миқдори 4,61 фоизгача.

    Устюрт ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0 фоиз, карбонат ангидрид гази (CO2) миқдори 1,31 фоизгача. 

    Шўртан ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0,07 фоиз, карбонат ангидрид гази (CO2) миқдори 2,9 фоизгача. 

    Газли ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0,72 фоиз, карбонат ангидрид гази (CO2) миқдори 3,1 фоизгача. 

    Ушбу шароитлар юқори босим, ҳарорат, водород сулфидга чидамлиликни таъминлайдиган ускуналар, материаллар, кимёвий реагентлар, технологияларга алоҳида талабларни қўяди ва углеводородли агрессияга қарши, бурғилаш эритмасининг юқори зичликларида ишлаш – 2,30 г/см кубгача бўлади. Ёрилган, кучли (600 м гача) юқори қатлам босимига эга бўлган коллектор бурғилаш эритмаларини бошқаришда алоҳида ёндашувни талаб қилади. Коннинг мураккаб геомеханикаси туфайли бурғилаш эритмаларининг, шу жумладан, углерод асосли эритмаларнинг алоҳида хусусиятлари зарур. 

    Бундан ташқари, мақсадли горизонтларнинг қатлам шароитлари – термобарик шароитлар ва қатлам флюидидаги карбонат ангидрид ва водород сулфид миқдори – юқори босим остида агрессив юқори ҳароратли кислотали муҳитда ишлай оладиган коррозияга чидамли CRA (никель-хром-молибден) қотишмасидан тайёрланган қимматбаҳо эксплуатация ускуналари ва материалларини моддий жиҳатдан бажариш зарурлигини белгилайди. Буни ўз навбатида лойиҳанинг халқаро техник маслаҳатчилари (Halliburton, Schlumberger, Bakeр Hughes, Weatherford ва бошқалар) тасдиқладилар. 

    Шунингдек, қудуқларни синаш жараёнида насос-компрессор қувурларида (NКQ) олтингугуртнинг чўкиши кузатилади, уларни бартараф этиш учун олтингугурт тиқинларини эритишга қодир бўлган кимёвий реагентларни ҳайдаш керак. 

    Ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, газ таркибида олтингугурт бўлганда 0,7 г/м куб 10 фоиз олтингугурт қувурлар юзасида тўпланади кунига 283 минг м/куб қудуқда 20 кг атрофида олтингугурт чўкади. Оператор томонидан тажриба-саноат ишлари олиб борилди. Унда турли хил реагентлар синовдан ўтказилиб, НҚҚда олтингугурт тиқинларини бартараф этиш учун кимёвий реагентларни танлаш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилди ва дастлаб “MИРРИКО” (РФ) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Аtren B-slov эритмаси танланди. 

    Қудуқ стволида чўкиндиларга қарши курашиш учун конни ишлатиш лойиҳаси (QЕЕ)да қуйидаги режа-тадбирлар назарда тутилади: 

    комбинацияланган усул билан (механик ёки кимёвий) олтингугурт чўкиндиларини олиб ташлаш қудуқларни бир йилда 30 кунга қўшимча мажбурий тўхтатишга. Қудуқда бошқа операцияларни ҳисобга олган ҳолда тўхташларнинг умумий вақти йилига 55 кунни ташкил этиши мумкин. 

    2017 йилдан Surhan Gas Chemikal Operating Company Оператор сифатида “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (“Гажак”) конида ва “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокида маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида нефть-газ операцияларини амалга оширишни бошлади. 

    Геология қидирув ишлари доирасида 160 квадрат километр ҳудудда 3D, 492 погон километр ҳудудда эса 2D услубида сейсмик тадқиқот ишлари амалга оширилди.

    Жами 23 та қудуқда бурғилаш, 10 та қудуқда синов ишлари якунланган.

    Ҳозирги вақтда 4 270 нафардан ортиқ қурувчилар ва 517 та қурилиш техникаси жалб қилинган.

    20.09.2024, 12:05   Изоҳ (0)   6756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бойсунда оммавий заҳарланишлар йўқ” — ФВВ Сурхондарёдаги газ конидаги вазият ҳақида изоҳ берди

    11.09.2024, 18:51

    “Воқеа оқибатида икки нафар шахс вафот этган, яна тан жароҳати олганлар ҳам бор” — Бойсундаги конда юз берган ҳолат юзасидан ахборот берилди

    18.09.2024, 13:52

    Бойсундаги газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    18.09.2024, 16:31

    Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди (видео)  

    20.09.2024, 11:53

    Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди

    20.09.2024, 11:37

    “Биз ҳуқуқий баҳо беролмаймиз” — Судьялар олий кенгаши вакили собиқ вазир очиқ судини ёпиқ тарзда ўтказишга қарор қилган судья ҳақида 

    20.09.2024, 11:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.