• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мана, бир йил ўтди, энди халқнинг олдига чиқиш керак». Сенат раиси Танзила Норбоева депутатларга топшириқ берди

    Фуқаролар ўз мурожаатини ижтимоий тармоқ орқали йўллаш урфга айланиб боряпти. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида сенат раиси Танзила Норбоева айтиб ўтди.

    Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий кенгаш депутати фаолиятидан миннатдорлик хатлари билан бирга ўз депутатини танимаслиги, маҳаллага бирон марта келмаганлиги, мурожаат этса, умуман жавоб бермаслиги каби ҳолатлар бўйича ҳам мурожаатлар келмоқда.

    Фото: «Узрепорт»

    Фото: «Узрепорт»

    «Бу каби ҳолатлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, айрим депутатлар халқнинг вакили сифатидаги вазифасини тўлиқ бажара олмаяпти. Халқнинг ўзи бир кун келиб депутатга ‘сен бизга нима иш қилиб бердинг, нима фойданг тегди?’, деган саволлар бериб, қайта сайлансин деган талабни ҳам қўйиши мумкин. Шундай экан, мана бир йил ўтди, оз бўлса-да оқу қорани таниб олдингиз, энди халқнинг олдига чиқиш керак. Чиққанда ҳам ҳар куни чиқиш керак. Асосий мақсадингиз халқнинг розилигини олиш эканлигини унутмаслигингиз керак», — деди Сенат раиси.

    Норбоева хонимнинг алоҳида таъкидлашича, 2021 йилдан ҳар бир депутат

    • ўзи сайланган ҳудуддаги сайловчилар билан мулоқотни қатъий йўлга қўйиши;
    • муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиши;
    • асоссиз масалани кўтарган фуқарога қонуний тушунтириш бера олиши зарур.
    «Айрим фуқаролар қонунни тушунмагани боис асоссиз мурожаатлар қилишади. Депутат шуларни эринмасдан аҳолига тушунтириб бериши керак. Мана шу ишлар қилинмаяпти ва шунинг учун ижтимоий тармоқларда салбий фикрлар уйғонмоқда. Фуқаро ўз мурожаатини ижтимоий тармоқ орқали йўллаш урфга айланиб боряпти. Бундай бўлиши керак эмас. Шунда у ердаги депутат, сектор раҳбари ёки ҳоким қани, деган савол туғилади. Нима учун фуқаролар ижтимоий тармоқ орқали Президентга ёки бошқа мутасаддиларга мурожаат қилишади? Демак, шу ердаги мутасаддиларнинг иши қониқарли эмас. Одамлар шундай қилишга мажбур бўляпти», — дейди Танзила Норбоева.

    Мавзуга доир: Танзила Норбоева: Сенат ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик кузатилмади

    Эслатиб ўтамиз, видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар шулар жумласидандир.

    Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

    Ўзбекистонда сўнгги парламент сайловлари 2019 йил декабрда бўлиб ўтган эди.

    06.01.2021, 11:33   Изоҳ (0)   20448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тўра Боболов, ‘тупой’ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик». Сурхондарёда ҳокимлик сайтлари хакерлар ҳужумига учради

    06.01.2021, 11:24

    Танзила Норбоева: Сенат ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик кузатилмади

    06.01.2021, 11:17

    «Ўзбекистон Марказий Осиёда маҳкумлар сони энг кам мамлакатлардан бири ҳисобланади» – Омбудсман

    06.01.2021, 10:59

    Қаршида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бинонинг бир қисми қулаб тушган

    06.01.2021, 10:41

    «Ҳокимият биносида ҳам электр таъминоти йўқ». Китоб ҳокими аҳолининг электр таъминотидаги муаммолардан шикоятига жавоб қайтарди

    06.01.2021, 10:35

    Навоийда ўқувчиларни фан олимпиадасига олиб кетаётган Nexia аварияга учради. Бир ўқитувчи ва ўқувчи вафот этган

    06.01.2021, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30

    Германия мудофаани кучайтирмоқда: армия учун 770 миллион евролик ҳарбий техника хариди амалга оширилди

    Дунё | 5 август, 14:20

    Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди

    Ўзбекистон | 5 август, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.