• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Грипп қандай касаллик? Уни даволашнинг қандай самарали усуллари бор?

    Грипп — нафас йўлларида вужудга келадиган юқумли касаллик бўлиб, уни вируслар келтириб чиқаради. Грипп бўлганда бурун, томоқ ва баъзи ҳолларда ўпка зарарланади. Грипп енгил ёки оғир шаклларда ўтиши мумкин, айрим ҳолларда ушбу хасталик ўлимга ҳам олиб келади.

    Ўзбекистонда грипп мавсуми октябрь ноябрь ойларида бошланади ва февраль ойида энг юқори чўққисига етади. Умуман олганда ҳар қандай турдаги гриппни йилнинг исталган фаслида юқтириб олиш эҳтимоли бор. Ҳар йили дунё бўйлаб грипп касаллигининг 1 миллиардга яқин ҳолати қайд этилади, улардан 3-5 миллиони оғир формада кечади.

    Фото: Shutterstock

    Грипп қаердан пайдо бўлади?

    Грипп қўзғатувчиси ҳаво томчилари орқали тарқаладиган вирус бўлиб, касалланган одам йўталганда, аксирганда ёки сўзлашганда ҳавога тарқаладиган зарралар орқали юқади.

    Грипп юқиш йўллари

    Йўталаётган, аксираётган ёки гаплашаётган касал одамнинг ёнида турганда бурун ёки оғиз бўшлиғи орқали инфекция кириши мумкин.

    Соғлом кўринган ва ҳеч қандай касаллик аломати бўлмаган одамнинг ёнида туриш орқали ҳам грипп юқиши мумкин, чунки вирус танага киргандан кейинги дастлабки кунлардан то тузалгунча ўртача 5-7 кунгача юқумли ҳисобланади.

    Касалланган одамнинг қўлларига ёки юзига тегиш, сўнг ювилмаган қўллар билан ўз юзингизга тегиш ҳам гриппни юқтиради.

    Аввал грипп вируси зарралари эшик тутқичлари, стол, компьютер ва телефон каби юзаларда бўлади, сўнг қўллар орқали инфекция организмга тушади.

    Грипп қандай пайдо бўлади ва ривожланади?

    Гриппнинг вируси аввал юқори нафас йўлларига зарар етказади, кейин организм бўйлаб тарқала бошлайди, сўнг ҳужайраларни шикастлайди. Гриппнинг инкубацион даври инфекция юққандан то биринчи аломатлар пайдо бўлишигача бўлган вақт (2-4 кун) ҳисобланади.

    Фото: Shutterstock

    Гриппнинг қандай турлари мавжуд?

    Грипп вируси доимо мутацияга учраб, ўзининг янги шаклларни ҳосил қилади. Бугунги кунда гриппнинг тўртта асосий тури мавжуд:

    А грипп: тез ўзгаради, мавсумий эпидемияларни ва ҳатто пандемияни келтириб чиқаради.

    B грипп: бу турдаги грипп ҳам мавсумий эпидемияларни келтириб чиқаради, аммо у А гриппига қараганда камроқ мутацияга учрайди.

    C грипп: касаллик камдан кам тарқалади ва эпидемияларга сабаб бўлмайди, аммо бу турдаги грипп ёш болаларда оғир ўтади.

    D грипп: қорамолларга юқади ва одамларга таъсири йўқ.

    Гриппнинг белгилари

    Гриппнинг белгилари ҳар бир кишида индивидуал кечади, аммо умумий аломатлар қуйидагича кўринишда бўлади:

    Юқори тана ҳарорати. Асосан 2-5 кун давом этади, ҳарорат 37,8 ° C дан юқори бўлади.

    Бош оғриғи, мушак ва бўғимлардаги спазмлар. Бу гриппнинг умумий белгилари бўлиб, бошқа турдаги шамоллашдан кўра кучли кечиши билан фарқ қилади. Баъзи беморларда кўз атрофи оғрийди ва ёруғликдан қўрқув юзага келади.

    Чарчоқ. Гриппнинг асосий белгилари ортда қолгандан кейин заифлик ва умумий чарчоқ бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

    Йўтал, томоқ оғриғи ва бурун оқиши. Бу белгилар иситма ва мушакдаги оғриқларга қараганда енгилроқ кечади.

    Фото: Shutterstock

    Грипп ташхиси қандай қўйилади?

    Грипп диагностикаси шифокорни текшируви ва беморни сўроқ қилишдан иборат. Касаллик мавсуми авжида бу усул етарли бўлиши мумкин. Аммо бошқа пайтларда турли хил респиратор вируслар, масалан, коронавирус ва риновирус гриппга ўхшаш касалликларни истисно қилиш учун тиббий таҳлил буюрилиши мумкин.Ташхисни тасдиқлаш учун нафас йўлларидан намуналар олинади ва лаборатория текширувлари ўтказилади.

    Гриппни қандай даволаш лозим?

    Аксарият ҳолларда махсус даволаш талаб этилмайди ва беморлар 7-10 кун ичида ҳеч қандай даволанишсиз тузалиб кетади. Аммо грипп аломатларини енгиллаштириш учун:

    • Кўпроқ дам олиш;
    • Сувсизланиш ва интоксикацияни олдини олиш учун кўпроқ суюқлик ичиш;
    • Иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғини қолдириш учун ибупрофен ёки парацетамол каби воситаларни қабул қилиш;
    • Шифокор рецепти бўйича вирусларга қарши препаратни қабул қилиш мумкин.

    Самарадорликка даволаш бошланишида касаллик белгилари пайдо бўлгандан кейинги дастлабки 48 соатда эришилади. Шуни ёдда тутиш керакки, грипп вирусининг ушбу дориларга нисбатан қаршилиги аллақачон мавжуд ва шунинг учун уни даволашдан кўра касалликнинг олдини олиш билан шуғулланиш яхшироқдир.

    Ҳеч қандай иммуностимулятор ва иммуномодуляторнинг гриппни даволаш билан алоқаси йўқ. Уларнинг на самарадорлиги, на хавфсизлиги тегишли тадқиқотларда исботланмаган. Антибиотиклардан эса асоратланмаган гриппни даволашда фойдаланмаслик керак, чунки антибиотиклар вирус билан эмас, балки бактериялар билан курашади.

    Грипп касаллиги қандай ҳолатда оғирлашиши мумкин?

    Одатда грипп асоратларсиз ўтади, лекин баъзи ҳолатларда бошқа касалликларга йўл очиши мумкин:

    • қулоқ инфекциялари;
    • нафас етишмовчилиги;
    • ўпканинг яллиғланиши (пневмония), юрак яллиғланиши (миозит), мия яллиғланиши (энсефалит), мушаклар яллиғланиши (рабдомиолиз);
    • бирор орган етишмовчилиги.

    ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили грипп юқтирган 5 миллионгача одам касалликнинг мураккаб шаклига дуч келади ва айрим ҳолларда ҳатто вафот этади.

    Қачон шифокорга мурожаат этиш керак?

    Агар болаларда ёки ёши катталарда қуйидаги ҳолатлар кузатилса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш лозим:

    • нафас олиш қийинлашса ёки нафас қисилса;
    • кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса;
    • бош айланиши тўхтамаса;
    • титроқ пайдо бўлса;
    • дорилар ичилганда ҳам юқори ҳарорат тушмаса;
    • умумий аҳвол ёмонлашса;
    • кучли заифлик ёки мушакларда оғриқ тўхтамаса.

    Лаблар атрофи кўкариши ва сувсизланиш аломатлари вужудга келиши болаларда хавфли белгилар ҳисобланади.

    Грипп профилактикаси

    Фото: Shutterstock

    Аммо профилактиканинг энг самарали усули вакцинациядир. Гриппга қарши эмлаш самарали ва хавфсиздир; 60 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб мамлакатларда қўлланишда. Катта ёшдаги аҳолини эмлаш касаллик, ишдан маҳрум бўлиш ва яқинларга юқтиришдан сақланиш учун тавсия этилиши мумкин. Аммо эмланиши жуда зарур бўлган аҳоли гуруҳлари мавжудки, уларда асоратлар ривожланиши таҳликаси ёки юқтириш хавфи жуда юқори.

    Эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, аммо улар кўп эмас: 

    • 6 ойликдан кичик чақалоқлар;
    • Олдинги вакцина ёки унинг таркибий қисмларига нисбатан кучли аллергик реакциялар (агар сизда бирор-бир дори ёки озиқ-овқат маҳсулотига қаттиқ аллергик реакция юзага келган бўлса, вакцинани танлашда шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг);
    • Сурункали касаллиги бор беморлар;
    • Ҳомиладорлик ва лактация даври эмлаш ман қилинган ҳолат ҳисобланмайди. Замонавий вакциналар таркибида ҳомиладорлик пайтида ҳомилага ёки лактация даврида болага зарар етказувчи вируслар мавжуд эмас. Аксинча, ҳомиладорлик пайтида оғир турдаги касалланиш ёки янги туғилган чақалоққа юқишининг олдини олиш учун онани ҳимоялаш муҳимдир.
    12.12.2024, 12:20   Изоҳ (0)   10334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шамоллаш#грипп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шамоллаш ва грипп мавсумини қандай қилиб касал бўлмай ўтказиш мумкин?

    29.11.2023, 19:30

    Қиш мавсумида вирусларга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи 5 та маҳсулот

    02.12.2023, 09:55

    ЎРВИ билан касалланганда нима қилмаслик керак?

    05.12.2023, 12:50

    Совқотиш, жароҳат ва сурункали касалликлар: қишда кекса ёшли инсонларнинг саломатлигини қандай асраш керак?

    12.12.2023, 11:42

    Совуқ об-ҳаво кўзларга қандай таъсир кўрсатади?

    23.01.2024, 16:10

    Уйқудан олдин ичиш мумкин бўлмаган 5 хил дори

    16.02.2024, 16:50

    Шамоллашни тезда даволаш учун ҳаракатлар режаси: кун давомида ушбу тавсияларга амал қилинг

    05.03.2024, 16:30

    Кузда шамоллашни истамасангиз амал қилиш керак бўлган тавсиялар 

    29.08.2024, 15:20

    Тошкентда “Цефтриаксон” олган аёл шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    06.09.2024, 13:58

    Нима учун болалар ёзги таътилдан кейин тез-тез касал бўлади? Фарзандлар иммунитетини кўтариш сирлари

    14.09.2024, 13:45

    Грипп ва шамоллашга қарши кукунларнинг фойда ва зарари: бундай дорилар чиндан ёрдам берадими?

    16.09.2024, 15:40

    Мия “тормозланади” ва юз тузилиши ўзгаради: нима учун аденоидларни вақтида даволаш лозим?

    17.09.2024, 18:24

    Шамоллашнинг илк белгилари ва унга қарши курашиш бўйича тавсиялар 

    22.09.2024, 16:31

    Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин ва бу нимага керак?

    25.09.2024, 19:25

    Елвизак, кондиционер ёки музқаймоқдан шамоллаб қолиш мумкинми?

    26.09.2024, 13:45

    Шамоллашни тез даволайди: кузнинг энг шифобахш 5 та резавор меваси

    07.10.2024, 13:40

    Касал бўлманг: кузда шамоллаб қолмаслик учун 7 та оддий лайфхак

    11.10.2024, 10:55

    Томоқ оғриғида овоз бўғилиб қолса, уни қандай тиклаш мумкин?

    15.10.2024, 15:10

    Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

    08.11.2024, 15:05

    Қиш яқин: иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин

    11.11.2024, 12:46

    Мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчилар: янги мавзуларни ўзлаштириши учун уларга қандай ёрдам бериш керак?

    21.11.2024, 14:30

    Етарли сув ичмаслик ва ухламаслик: қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?

    11.12.2024, 11:20

    “Болаларда кўз касалликлари йилдан йилга ортиб бормоқда” — офталмолог 

    10.12.2024, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26

    Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам

    Реклама | 27 июн, 10:30

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    Лайфстайл | 27 июн, 10:59

    “Исроил билан урушдан кўрилган зарар жиддий” — Эрон ташқи ишлар вазири

    Дунё | 27 июн, 10:46

    Ўзбекистонда ортиқча ундирилган солиқларни келгуси тўловлар ҳисобига киритиш муддати қисқартирилди  

    Ўзбекистон | 27 июн, 10:37

    Саёҳатни қулай ва хотиржам ўтказишга ёрдам берадиган маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 27 июн, 10:34

    Арманистон КХШТдан бутунлай чиқиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 27 июн, 10:15

    “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал босқичи жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 27 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.