• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Касал бўлманг: кузда шамоллаб қолмаслик учун 7 та оддий лайфхак

    Куз келиб, ҳаво ҳарорати секин-асталик билан пасайиб бормоқда. Бу вақтда иммунитет ҳам тушиб, шамоллашга мойиллик ошади. Хўш, кузда қўзғаладиган касалликларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Қуйида сизга оддий ва содда, бироқ юқори самарали тавсиялар ёрдам беради.

    Фото: Adobe Stock

    Термо кийим кийинг

    Кузда баданни совуқдан асрашга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки иссиқдан совуққа ўтаётганда исталган кишида маълум бир ўзгаришлар бўлади. Бу даврда кўпчиликда асосан, юқори нафас йўллари касалликлари ёки аллергик касалликлар пайдо бўлади. Албатта, ўта қалин кийиниш шарт эмас, чунки совуқда терлаган баданнинг шамоллаш эҳтимоли деярли 100% гача ошади.

    Аммо фасл ва об-ҳавога мос равишда кийинмасак ҳам турли инфекцияларга организм бардошлилиги камайиши муқаррар. Бундай ҳолатда термо кийимлар ёрдам беради. Сифатли термо кийим танани терлатмайди, баданни иссиқ ва қуруқ сақлайди.

    Қалпоқ ва шарф кийишни канда қилманг

    Фото: Adobe Stock

    Болаликда кўпчилик қалпоқ кийишни ёқтирмаган. Мактабга йўл олган болалар уйидан узоқлашиши билан қалпоғини ечиб ташлаганига ҳам гувоҳи бўлганмиз. Совуқ кунларда бош ва бўйин қисми ҳимояланмаса, бу танадаги кўплаб жараёнлар учун масъул бўлган миянинг яллиғланишига, қулоқлар шамоллашига олиб келиши мумкин.

    Уйқу режимига амал қилинг

    Балки ушбу лайфхак кулгили туюлар, аммо уйқуга тўйиш ҳам организмнинг турли инфекцияларга чалинишига қаршилигини оширади. Уйқунинг етишмаслиги иммунитетни заифлаштиради, натижада вируслар танага осонгина кириб боради. Шу сабабли кузда мунтазам равишда яхши ухлаш муҳимдир.

    Ўзингизни тетик ва соғлом ҳис қилиш учун қанча уйқу кераклигини кўриб чиқинг ва ушбу тартибга риоя қилинг. Ётишдан олдин хонани шамоллатишни унутманг, чунки бу дам олишга ва ташвишли фикрлардан халос бўлишга ёрдам беради.

    Кўпроқ витаминлар ва камроқ ширинликлар истеъмол қилинг

    Фото: Adobe Stock

    Бизнинг иммун тизимимиз ўзига хос, у генимиз, атроф-муҳит, истеъмол қилаётган озиқ-овқатлар ва биз дуч келадиган микроблар таъсирида яралади. Кузда организмни касалликлардан ҳимоя қилиш учун кўпроқ витаминларга бой янги сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, ширинликларни чекланг.

    Қизиқарли факт: Лома Линда университети олимлари шакарни суиистеъмол қилиш иммунитетнинг патоген бактериялардан ҳимоя қилиш учун жавоб берадиган қон ҳужайралари фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини исботлаган. Агар ширинлик ейишни истасангиз, бирор ҳўл мева билан тамадди қилишингиз мумкин.

    Қўлларингизни тез-тез ювинг ва дезинфекция қилишни унутманг

    Ушбу маслаҳат нафақат куз учун, балки йилнинг исталган вақти учун ҳам мос келади, чунки қўллар барча турдаги вируслар ва бактерияларнинг энг хавфли ташувчиси ҳисобланади.

    Нафақат овқатланишдан олдин, балки ҳар сафар гавжум жойларга, масалан, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин, шунингдек, жисмоний алоқадан кейин — қўл бериб кўришишда уларни ювишга одатланиш керак. Бундан ташқари, вируслар эшик тутқичлари, уяли телефон, компьютер клавиатуралари ва албатта, пулда жуда ҳам кўп бўлади. Шунинг учун қиш ва кузда қўлларни тез-тез ювиш саломатлик учун фойдалидир.

    Фото: Adobe Stock

    Айниқса, офисда ишлайдиганлар эшик тутқичлари, иш столининг юзаси, микротўлқинли печнинг ва кун давомида жуда кўп одамлар тегадиган жойларни дезинфекцияловчи восита ёки ҳеч бўлмаганда спиртли салфетка билан артиб олиши зарур. Тозалашга сарфланган бир неча сония ҳам соғлиқни асрашга ёрдам беради.

    Малинали мураббо қўшиб чой ичинг

    Малина резавори суперфуд ҳисобланиб, турли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланади. Масалан, малинадаги антиоксидантлар ва фитонутриентлар иммунитетни оширади, салицил ва фолий кислоталари ЎРВИдан тезроқ халос бўлишга ёрдам беради. Дарвоқе, шамоллашга қарши малинали мураббодан чой тайёрлаганда уни қайноқ сувга эмас, балки ўртача иссиқликдаги сувга солиш лозим, акс ҳолда малинанинг фойдали хусусиятлари йўқолади.

    Фото: Adobe Stock

    Бундан ташқари, малинали чой микробларга қарши курашиш хусусиятларга эга ва таркибидаги витаминлар ва минераллар қувватни тиклашга ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

    Камроқ асабийлашишга ҳаракат қилинг

    Ҳа, бу осон эмас, лекин ҳаётингиздаги стресс миқдорини камайтиришга ҳаракат қилишингиз керак. Маълумки, асабийлашиш туфайли нерв тизими жуда заифлашади, бу эса тананинг турли вируслар ва инфекцияларга нисбатан заифроқ бўлишига олиб келади.

    11.10.2024, 10:55   Изоҳ (0)   36495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шамоллаш#грипп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шамоллаш эмас, саратон: Томоқ оғриғи қандай ҳолларда хавфли касалликдан огоҳлантиради?

    25.08.2020, 12:35

    Аллергик йўтал шамоллашдан қандай фарқ қилади ва ундан қутулиш мумкинми?

    18.12.2022, 14:32

    Ўз вақтида англаш муҳим бўлган хавфли грипп асоратларининг 4 та белгиси

    27.02.2023, 18:40

    Тонгда, кун давомида ва кечки пайт: шамоллашни тезда даволаш чоралари бўйича синалган тавсиялар

    06.03.2023, 13:32

    Иммунитет учун нима хавфли: гамбургерми ёки шамоллаш?

    07.03.2023, 10:35

    Агриппина Шин Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди

    24.03.2023, 08:39

    Шамоллаш ва гриппга қарши курашишга ёрдам берувчи 5 озиқ-овқат

    06.10.2023, 15:44

    Шамоллашни уй шароитида қандай қилиб тезда даволаш мумкин?

    19.10.2023, 12:49

    Андижонда номаълум грипп пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

    21.11.2023, 23:47

    ССВ шамоллаш ва гриппда қайси маҳсулотлар кўпроқ фойдалилиги ҳақида маълумот берди

    26.11.2023, 14:30

    Нега шамоллаш даво чораларига қарамай, узоқ давом этмоқда? Мутахассис жавоб берди

    28.11.2023, 19:31

    Шамоллашни даволашда кўплаб ота-оналар тўғри деб ҳисоблайдиган 10 та халқоно усул. Афсуски, улар кутилганидек самара бермайди

    23.01.2024, 09:37

    Шамоллашни тезда даволаш учун ҳаракатлар режаси: кун давомида ушбу тавсияларга амал қилинг

    05.03.2024, 16:30

    Саримсоқ билан шамоллашни даволаш мумкинми?

    06.03.2024, 16:10

    Шамоллаш ва қанд касаллигига шифо: малинанинг фойдали ва зарарли хусусиятлари 

    21.06.2024, 18:55

    Грипп ва шамоллашга қарши кукунларнинг фойда ва зарари: бундай дорилар чиндан ёрдам берадими?

    16.09.2024, 15:40

    Шамоллашнинг илк белгилари ва унга қарши курашиш бўйича тавсиялар 

    22.09.2024, 16:31

    Шамоллашни тез даволайди: кузнинг энг шифобахш 5 та резавор меваси

    07.10.2024, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.