• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Саломатлик

    Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин ва бу нимага керак?

    Гемоглобин кўрсаткичи тушиб кетиши сурункали чарчоқ, тез-тез шамоллаш ва умумий заифлик каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Бундай нохуш белгилар ва касалликларнинг олдини олиш учун гемоглобин миқдорини ошириш тавсия этилади.

    Фото: Health

    Гемоглобин — қизил қон таначалари таркибидаги асосий оқсил бўлиб, организм бўйлаб кислородни ташиш функциясини бажаради. Унинг 80% гача таркиби темирдан иборат. Кислород қон оқими орқали тананинг барча тўқималари ва органлари яхши ишлашига ёрдам беради.

    Гемоглобин миқдорининг камайиш белгилари

    Анемия ва паст гемоглобин белгилари сурункали чарчоқ билан жуда ўхшашдир. Ҳар куни тинимсиз ишлаш, кунларнинг жуда тез суръатда ўтиб кетиши, соғлиқ ҳақида қайғуришга вақт топа олмаслик — буларнинг бари, афсуски, кўпчилигимиз учун таниш ҳолат. Аммо доимий чарчоқ шаҳар ҳаётининг салбий таъсиридан эмас, балки қондаги гемоглобиннинг кескин пасайишидан дарак бериши мумкин.

    Доимий бош оғриғи ҳам қизил қон таначаларининг камайиши билан боғлиқ бўлади. Бундай ҳолатда оғриқ қолдирувчи таблеткалар яхши таъсир қилмайди, мигрен оғриқлари кучайиб боради, қон босими эса пасайиб кетади. Гемоглобин тушиб кетганда оёқ ва қўллар учи совуқ қотади, юз ранги оқаради ва тери қурий бошлайди.

    Гемоглобин миқдори тушиб кетишининг сабаблари

    Фото: Shutterstock

    Гемоглобиннинг кескин пасайишига, аввало, кўп қон йўқотиш (юрак ва қон-томир дистонияси, бурундан қон кетиш, жиддий жароҳат олиш ёки ҳайз даврининг узоқ давом этиши) сабаб бўлиши мумкин.

    Шунингдек, шамоллаганда ёки грипп каби касалликларда гемоглобин миқдори табиий равишда пасаяди, аммо тузалгандан сўнг организмдаги барча элементлар миқдори аввалги ҳолатига қайтади. Аммо сурункали касалликлари бор шахсларда бунинг акси кузатилади ва шамоллашдан сўнг ҳам гемоглобин миқдори нормал ҳолатга келмайди. Айниқса, аёлларда, кекса одамларда, буйрак, ўпка ва жигар касалликлари мавжуд шахсларда камқонлик ривожланиш эҳтимоли жуда юқоридир.

    Бундан ташқари, гемоглобиннинг камайишига турли хил парҳезлар, темир ва оқсилга бой таомлар истеъмолини чеклаш кабилар сабаб бўлади. Айниқса, вегетариан инсонларда камқонлик касаллиги кенг тарқалган ҳолатдир.

    Камқонлик ва гемоглобин пасайишининг яна бир, аммо кам учрайдиган сабаби стресс бўлиб, асаб тизимининг ҳаддан ташқари зўриқиши камқонлик ривожланишига олиб келиши мумкин.

    Гемоглобинни ошириш йўллари

    Фото: Daily

    Темир моддаси гемоглобин миқдорини оширишда энг асосий элементдир. Темир жигар, буйраклар ёки тил каби маҳсулотларда, гречка, нўхат, ловия, черника, шоколад ва оқ қўзиқоринларда кўпдир. Ушбу маҳсулотларнинг 100 граммида 4 мг темир мавжуд.

    Шунингдек, 100 грамм қуён, мол, қўй ва от гўшти ўз ичида 2-4 мг миқдорда темирни сақлайди. Арпа, манний, перлова ва гуруч каби дон маҳсулотларида ҳам темир моддаси мавжуд.

    Бироқ таомномани ўзгартириш орқали кундалик темир моддасига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплашнинг иложи йўқ. Бунинг учун диетадан темир моддаси сўрилишига имкон бермайдиган модда — кальцийни чеклаш лозим. Масалан, сут ва турли сут маҳсулотлари, аччиқ қора чой ва қаҳвадан вақтинча воз кечиш керак бўлади. бундан ташқари, ун маҳсулотлари истеъмолини камайтириш керак бўлади, чунки буғдой танада темирнинг сўрилишига имкон бермайди.

    25.09.2024, 19:25   Изоҳ (0)   21231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анемияни бартараф этишга ёрдам берадиган 9 та озиқ-овқат маҳсулоти

    14.03.2023, 16:27

    Қондаги гемоглобин миқдорини қандай кўтариш мумкин? Рационга киритиш тавсия этиладиган 9 та маҳсулот 

    22.08.2023, 12:26

    Бош қаттиқ оғриб, ҳаво етишмай қолса: анемия ҳақида нималарни билиш керак?

    21.02.2024, 16:50

    Испанияда ўзини Бред Питт деб таништирган ва аёллардан 360 минг доллар олган фирибгарлар қўлга олинди

    25.09.2024, 18:49

    Елизавета II нинг тож кийиш маросимидаги бриллиант тақинчоқ аукционда 2,7 миллион долларга сотилиши мумкин (фото)

    25.09.2024, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.