• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Саломатлик

    Шамоллашнинг илк белгилари ва унга қарши курашиш бўйича тавсиялар

    Ҳар йили куз-қиш мавсумида ЎРВИ ва грипп касалликлари авж олади. Шамоллаш бошланишининг илк белгилари қандай намоён бўлади ва бундай вақтда нималар қилиш лозим?

    Фото: Shutterstock

    Организмга вирус тушганининг дастлабки белгиларини касаллик кучайиб боришидан 2-3 кун аввал пайқаш мумкин. Бундай аломатларга:

    • бурун битиши;
    • акса уриш;
    • томоқ оғриғи;
    • йўтал;
    • бош оғриғи;
    • ҳолсизлик кабилар киради.

    Шунингдек, шамоллаш юқори ҳарорат, мушакларда оғриқлар, ҳид ва таъм билиш сезгисини вақтинча йўқотиш, қулоқларда оғриқ кабилар билан ифодаланади.

    Аксарият ҳолларда шамоллаш мутацияга учраган турли хилдаги вируслардан келиб чиқади. Касалликнинг биринчи белгилари инфекция юққандан бир неча кун ўтгач пайдо бўлади ва ўртача 10-14 кундан кейин ҳеч қандай асоратларсиз ўтиб кетади.

    Юқорида келтирилган аломатларнинг барчаси грипп ва COVID-19 вирусларидан ҳам дарак бериши мумкин. Оддий шамоллаш ва гриппнинг ривожланиши жуда ўхшаш бўлганлиги сабабли уларни ажратиб олиш бир оз мушкул.

    Грипп ва шамоллашнинг фарқи

    Фото: Shutterstock

    Грипп аломатлари кескин пайдо бўлади ва шиддат билан ривожланади. Бемор юқори ҳарорат, танадаги турли оғриқлар, кўз қовоқларининг оғришидан азият чекади. Бу ҳолатда бурун битиши, кўзлар ёшланиши ҳамда йўтал кузатилмайди.

    Эътиборга олиш лозимки, грипп барча инсонларда турли тарзда намоён бўлади. Баъзи беморларда тана ҳарорати кўтарилмаслиги ёки бир оз ошиши, бурун оқиши ва кўзлар ёшланиши мумкин. COVID-19 касаллиги ҳам худди шундай тарзда ўтиши кўп кузатилган. Айнан қандай касалликка чалинганингизни текшириш учун тиббий таҳлиллар ўтказиш лозим бўлади.

    Шамоллашнинг илк аломатларида нималар қилиш керак?

    Аввало касалликни атрофдагиларга юқтирмаслик учун тузалиб кетгунингизча уйда қолинг. Шамоллашни уй шароитида даволаш қуйидагича амалга оширилади:

    • дам олиш;
    • кўп суюқлик ичиш;
    • тузли сув эритмаси билан бурунни чайиш;
    • тумовни енгиллаштириш учун томирларни торайтирадиган рецептсиз препаратлардан фойдаланиш (бундай дорилар 2-3 кундан ортиқ муддат қўлланилиши мумкин эмас);
    • томоқ оғриғини енгиллаштириш учун махсус спрейлар сепиш;
    • нафас олиш осон бўлиши учун ҳаво намлантиргичдан фойдаланиш;
    • хонани тез-тез шамоллатиш;
    • иситма ёки бош оғриғи безовта қилса, оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи дориларни қабул қилиш лозим.

    Бундан ташқари, кундалик ҳолатингизни диққат билан кузатиб боришингиз лозим.

    Фото: Shutterstock

    Қуйидаги аломатларни сезсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг:

    • иситма уч кундан ортиқ давом этса;
    • шамоллаш аломатлари ўн кундан кейин яхшиланмаса ёки аксинча кучайса;
    • нафас олиш қийинлашса ёки кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса;
    • йўтал 3 ҳафтадан ортиқ давом этса;
    • беморда қандли диабет, юрак, ўпка ёки буйраклар билан боғлиқ сурункали касалликлари бўлса;
    • турли тиббий муолажалар, масалан, кимётерапия туфайли иммун тизими заифлашган бўлса.

    Агар имкони бўлса, шамоллаш бошланганда шифокордан касаллик варақаси очишни сўрашингиз ва ишга чалғимаган ҳолда хотиржам даволанишингиз мумкин.

    22.09.2024, 16:31   Изоҳ (0)   10512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун болалар ёзги таътилдан кейин тез-тез касал бўлади? Фарзандлар иммунитетини кўтариш сирлари

    14.09.2024, 13:45

    Томоқ оғриғини антибиотикларсиз даволаш: касалликнинг келиб чиқиши, белгилари ва даволашда йўл қўйиладиган хатолар

    14.09.2024, 17:35

    Грипп ва шамоллашга қарши кукунларнинг фойда ва зарари: бундай дорилар чиндан ёрдам берадими?

    16.09.2024, 15:40

    Мия “тормозланади” ва юз тузилиши ўзгаради: нима учун аденоидларни вақтида даволаш лозим?

    17.09.2024, 18:24

    Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигига ишонтирадиган, дунёқарашингизни ўзгартирадиган фильмлар

    21.09.2024, 18:15

    2025-йилгача беш килограмм вазн йўқотиш учун профессионал тренердан 5 та тавсия

    21.09.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.