• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Грипп ва шамоллашга қарши кукунларнинг фойда ва зарари: бундай дорилар чиндан ёрдам берадими?

    Совуқ кунлар яқинлашиши билан шамоллаш ва грипп мавсуми ҳам бошланади. Бу даврдан, айниқса, болаларни касал қилмасдан ўтиб олиш ота-оналарни ташвишлантириши аниқ. Бугун кўплаб инсонлар шамоллаганда дорихоналардан сотиб олинадиган ЎРВИга қарши кукунларнинг таркиби, фойда ва зарари ҳамда қандай дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши ҳақида сўзлашамиз.

    Фото: Getty Images

    Шамоллаш ва гриппга қарши кукунлар таркиби қандай?

    ЎРВИга қарши кукун шаклидаги (порошок) препаратлар асосан қуйидагилардан ташкил топади:

    Парацетамол. У иситма туширувчи ва оғриқ қолдирувчи восита.

    Фенилефрин. Бурун шиллиқ қаватидаги шишни бартараф этади.

    Фенирамин. Аллергия ва шишларга қарши восита.

    Баъзи дори воситаларда фенирамин ўрнига бошқа антигистаминлар, масалан, лоратадин ёки хлорфенамин қўшилиши мумкин.

    Витаминлар, флавоноидлар, минераллар. Баъзи кукунларда аскорбин кислотаси, рутозид антиоксидант ва кальций глюконат бўлиши мумкин.

    Шамоллаш ва гриппга қарши кукунлар ЎРВИни даволашга ёрдам берадими?

    Фото: Getty Images

    Шамоллаш асосан ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) сабабли вужудга келади ва кўп ҳолларда 7-10 кун ичида ҳеч қандай давосиз ўзи ўтиб кетади.

    Кукун шаклидаги дори воситалари эса шамоллаш белгиларини вақтинча камайтириш: бурун битиши, бош оғриғини бартараф этиш, иситмани тушириш ва организмга енгиллик беришда ёрдам беради. Аммо шамоллашга қарши кукунлар касалликни келтириб чиқарадиган вирусларни ўлдирмайди ва йўтални тўхтатмайди.

    Cochrane Reviews номли соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган илмий текширувларга кўра, шамоллашни даволашнинг бундай усуллари самараси исботланмаган. Ўттиздан ортиқ тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, шамоллашга қарши кукунларнинг ижобий таъсири жуда кам бўлиб, тиббий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиш учун етарли эмасдир. Қисқа қилиб айтганда, агар сиз шамоллаб қолсангиз, касалликка қарши бирор нарса ичиш ёки ичмаслигингиздан қатъи назар, иммунитет вирус билан бир хил курашади.

    Бундай кукунлардаги аскорбин кислотасига ҳам таянмаслик керак: ушбу модда иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам бермайди. C витаминининг катта дозаси ҳам организм тикланишини тезлаштирмайди.

    Гриппга қарши кукунлар зарарли бўлиши мумкинми?

    Фото: Shutterstock

    Cochrane Reviews ташкилоти бундай кукунларнинг ножўя таъсирлари бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берган. Агар қўлланмага риоя қилмаган ҳолда истеъмол қилинса, қуйидаги салбий белгилар намоён бўлиши мумкин:

    • уйқучанлик;
    • оғиз қуриши;
    • уйқу бузилиши;
    • бош айланиши;
    • юракнинг тез уриши;
    • бош оғриши;
    • хавотир ҳиссининг кучайиши;
    • овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши.

    Бироқ бундай ҳолатлар камдан кам ва енгил ҳолатда учрайди.

    Шамоллашга қарши кукунларни қандай дори воситалари билан бирга қабул қилмаслик лозим?

    Бундай препаратлар айрим турдаги воситалар билан бирга қўлланиши тақиқланади. Жумладан:

    Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликларни сурункали ортиқча истеъмол қилиш билан парацетамол ва этанолни биргаликда қабул қилиш жигарга зарар етказиши мумкин.

    Кетоконазол. Замбуруғларга қарши дори. Кетоконазол ва парацетамолни биргаликда қабул қилиш жигар учун ўта зарарлидир.

    Терифлуномид ва лефлуномид иммунодепрессантлари. Ушбу дориларни парацетамол билан биргаликда қабул қилиш жигар шикастланиши хавфини оширади.

    Амитриптилин, кломипрамин, имипрамин антидепрессантлари. Бу дорилар кукундаги фенилефрин моддаси билан келганда яхши ўзлашмайди.

    Эрготамин. Ушбу модда бачадон тонусини оширади, мия томирларини торайтиради ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Фелилефрин билан биргаликда қабул қилинганда қон босимини ошириши ва ҳаётий муҳим органларга қон оқимини чеклаши мумкин.

    Фуразолидон. Микробларга қарши ушбу восита фенилефрин билан қабул қилинганда қон босимининг кескин кўтарилишига олиб келиши мумкин.

    Lineзолид. Инфекцион касалликларини даволаш учун қўлланадиган антибиотик. Фенилефрин билан бирга қабул қилганда қон босимини ошириб юборади.

    Метилен. Антисептик бўлиб, у ҳам қон босимини ошириши мумкин.

    Агар сиз юқорида санаб ўтилган дори воситаларини қабул қилсангиз, шамоллашга қарши кукунларни сотиб олишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

    16.09.2024, 15:40   Изоҳ (0)   12694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шамоллашсиз куз: касал бўлишни истамайдиганлар учун шифокорлардан 8 маслаҳат

    09.10.2021, 20:56

    Шамоллаш ҳақида 8 та янглиш фикр: кўпчиликнинг касалликдан тузалишда йўл қўядиган хатолари

    27.11.2022, 11:39

    Гриппни тезроқ енгиш учун нима истеъмол қилиш керак? Рационга киритиш тавсия этиладиган маҳсулотлар

    21.12.2022, 10:59

    Етарлича ухланг, тўғри овқатланинг: Шамоллаш ва гриппнинг олдини олишга ёрдам берадиган тавсиялар

    19.09.2023, 17:59

    Шамоллаш ва гриппга қарши курашишга ёрдам берувчи 5 озиқ-овқат

    06.10.2023, 15:44

    Нега шамоллаш даво чораларига қарамай, узоқ давом этмоқда? Мутахассис жавоб берди

    28.11.2023, 19:31

    ЎРВИ билан касалланганда нима қилмаслик керак?

    05.12.2023, 12:50

    Шамоллашни қандай қилиб тезроқ даволаш мумкин?

    29.01.2024, 13:20

    Шамоллашни тезда даволаш учун ҳаракатлар режаси: кун давомида ушбу тавсияларга амал қилинг

    05.03.2024, 16:30

    Кузда шамоллашни истамасангиз амал қилиш керак бўлган тавсиялар 

    29.08.2024, 15:20

    Нима учун болалар ёзги таътилдан кейин тез-тез касал бўлади? Фарзандлар иммунитетини кўтариш сирлари

    14.09.2024, 13:45

    Томоқ оғриғини антибиотикларсиз даволаш: касалликнинг келиб чиқиши, белгилари ва даволашда йўл қўйиладиган хатолар

    14.09.2024, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.