• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”: Зеленский Путин борасида баёнот берди

    Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путиннинг Днепрга янги баллистик ракеталар билан зарба берилгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

    Фото: AFP

    Зеленскийнинг таъкидлашича, Днепрга янги ракеталар билан зарба бериш орқали Россия можарони авж олдириш учун иккинчи жиддий қадам қўйди.

    “Бу уруш кўлами ҳамда шафқатсизлигининг яққол ва жиддий даражада ортиши, Россия томонидан БМТ Низомининг бузилиши. Шуни таъкидламоқчиманки, бу Россиянинг бир йил ичида вазиятни кескинлаштириш йўлидаги иккинчи қадамидир. Биринчи қадам эса Шимолий Кореяни Украинага қарши урушга жалб этиш бўлди — камида 11 минг аскардан иборат контингент”, деди Украина президенти.

    У Россия президенти урушни кучайтирмасликка чақирганларнинг барчасига эътибор бермаслигини маълум қилди.

    “Хитой, Бразилия, Европа давлатлари, Америка ва дунёнинг қолган барча мамлакатлари чақириқларига тупурган. Путин ҳеч қандай сабабсиз бу урушни бошлаган ва уни минг кундан ортиқ давом этиши учун барча ҳаракатларни қилаётган ягона шахсдир”, деди Зеленский.

    Днепрга зарба бериш орқали Россия тинчлик тарафдори эмаслигини тасдиқлади, деб ҳисоблайди Украина президенти. Сиёсатчи бундай ҳаракатлар Украинанинг узоққа учувчи ракеталардан фойдаланишига жавоб бўла олмаслиги, чунки Украина буни аввал ҳам қилганини айтди.

    “Путин тинчликка эришишни хоҳламайди”

    “Биз бу қуролдан биринчи марта фойдаланаётганимиз йўқ. Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бунга тўла ҳақлимиз; ўзимизни мудофаа қилиш ҳуқуқимиз бошқа ҳар қандай миллатники билан бир хил. Россия ракеталари шаҳарларимизга зарба берганда, ҳар куни кечаси Украинага Эрон “шаҳедлари” (дрон) ҳужум қилганда, чегарамизда Шимолий Кореядан контингент жойлашганда, Путин нафақат урушни мураккаблаштиради, балки ҳар сафар тинчликни тиклашни хоҳловчиларнинг юзига тупуради”, таъкидлади у.

    Россия ҳаракатларига жавоб бериш керак

    “Дунё бунга муносабат билдириши лозим. Ҳозирча дунёдан сезиларли муносабат йўқ. Путин бундай ҳолатларга жуда таъсирчан. У сизни синаб кўряпти, ҳурматли ҳамкорлар. Бу урушнинг ягона айбдори ким экан, 24 февралда урушни ким бошлагани ва урушнинг давом этиши учун барча имкониятларини сарфлаётгани ҳаммага аён. Уни тўхтатиш зарур. Агар Россиянинг хатти-ҳаракатларига қатъий муносабат билдирилмаса, демак, улар бундай қилиш мумкинлигини тушунишади. Путин айнан шундай йўл тутяпти”, дея якун ясади Зеленский.

    Сиёсатчи Украина ҳамкорларини Россияни тинчликка мажбур қилишга чақирди. Акс ҳолда Украинага нисбатан ҳужумлар давом этишини айтди.

    Украинадаги сўнгги вазият

    19 ноябрь куни Украина армияси Россия ҳудудига АҚШнинг узоқ масофага учувчи ATACMS ракеталари билан зарба берди. Ҳужум Брянск вилояти Карачев шаҳридаги ҳарбий объектга қаратилган. ATACMS’нинг максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади.

    АҚШ президенти Жо Байден 17 ноябрь куни мазкур ракетани Россия ичкарисига қўллашга рухсат берди. Украина узоқ вақтдан бери Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат этилишини кутаётганди. Кремль раҳбари Владимир Путин эса бундай қуролларни Россияга қарши қўллаш урушга киришишни англатишидан огоҳлантирган.

    21 ноябрь куни Россия илк бор Украинанинг Днепр шаҳри бўйлаб қитъалараро баллистик ракета учирди. Ҳужум Астрахан вилоятидаги полигондан амалга оширилган. Қитъалараро баллистик ракета беш минг километр масофани босиб ўтиши мумкин, аммо уларнинг баъзилари тўққиз минг километрдан ортиқ масофага мўлжалланган.

    Дастлаб ракета ҳужуми ҳақида Украина Қуролли кучлари хабар берган. Кейинчалик маълумотни Россия президенти тасдиқлаган. Путинга кўра, Россия Америка ва Британияда ишлаб чиқарилган қуролларнинг мамлакат ҳудудига ҳужумларига жавобан “Орешник” ракетасидан фойдаланган.

    Путин Россия ўзини мамлакат ҳудудига қарата қурол ишлатаётган давлатларнинг ҳарбий объектларига қарши қурол ишлатишга ҳақли деб ҳисоблашини айтган.
    22.11.2024, 09:40   Изоҳ (0)   11751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#Россия#Путин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин: “Россия Украина билан можаро тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишидан манфаатдор”

    18.10.2024, 21:05

    Дунё АҚШдаги сайловлардан нима кутяпти? 

    25.10.2024, 10:21

    Украина Starlink сунъий йўлдошлари туфайли Илон Маскнинг назорати остида — ОАВ

    05.11.2024, 16:57

    Трамп ва Путин мулоқотга тайёрлигини эълон қилди

    08.11.2024, 13:35

    “Украинадаги қон тўкишлар тез орада тўхтайди” — Илон Маск 

    09.11.2024, 11:22

    “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади” — НАТО собиқ қўмондони

    10.11.2024, 23:26

    Россия разведкаси: АҚШ 2025 йил Украинада сайловлар ўтказишга тайёрланмоқда

    11.11.2024, 17:04

    Украина Россия билан музокаралар бошлашга тайёрланмоқда — Reuters 

    12.11.2024, 10:33

    “Россия фуқароларига доллар керак эмас” — РФ молия вазири

    12.11.2024, 14:35

    Денис Шмигаль: “Украина АҚШдан 1,35 млрд доллар миқдорида грант олди” 

    13.11.2024, 20:49

    Трамп Украина бўйича махсус вакил тайинлашни режалаштирмоқда 

    13.11.2024, 22:40

    “Биз эътиборсиз қолдира олмайдиган минтақа”: Ҳенрик Ҳололей МО давлатлари билан савдо алқолари ва Украинадан кейинги ҳамкорлик ҳақида 

    14.11.2024, 14:07

    Европа иттифоқи Россияни молиявий “қора рўйхат”га қўшишга чақирди  

    14.11.2024, 20:45

    Кремль Путин ва Шольц суҳбати тафсилотларини очиқлади  

    15.11.2024, 21:35

    “Уруш тугайди, аммо санаси ҳозирча номаълум” — Зеленский 

    15.11.2024, 23:30

    Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди — ОАВ

    16.11.2024, 12:55

    “Эгар”дан тушаётган Германия етакчиси нега кутилмаганда Путинга сим қоқди? 

    17.11.2024, 22:45

    Эрдўғон Украинадаги урушни музлатишни таклиф қилади — Bloomberg

    18.11.2024, 12:35

    Кремль ATACMS’дан Россия ҳудудига зарба бериш бўйича Путиннинг позициясини эслатди

    18.11.2024, 21:30

    Уруш сабаб Украина табиатига етказилган зарар суммаси маълум қилинди 

    20.11.2024, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.