Россиянинг Ленинград вилоятида 28 ёшли ўзбекистонлик эркак машинасида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Ҳодиса 11 октябрь куни тунда Мини – Новинка автомобиль йўлининг 1-километрида юз берган. Ўзбекистон фуқароси Chevrolet Cruze автомобилида йўлнинг қатнов қисмида 50 ёшли эркакни белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида уриб юборган. Пиёда қорамтир рангли кийимда, нур қайтарувчи элементларсиз бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳум муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс экани аниқланган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, авариядан олдин пиёда қатнов қисмининг ўртасида бўлган ва узоқдан кўринмаган. Ҳодиса тафсилотлари полиция томонидан ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)