Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак можаро пайтида юртдош аёлни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Полковский шоссесидаги “СалютПлюс” апарт-меҳмонхонасида пичоқ билан жароҳатланган 41 ёшли аёл жасади топилган. Қўриқчи полицияга мурожаат қилган. Марҳума Ўзбекистондан Санкт-Петербургга келган, у миграция рўйхатидан ўтмагани аниқланган. Қотиллик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қўлга олинган шахс Ўзбекистоннинг 26 ёшли фуқароси бўлган. Тергов маълумотларига кўра, у 11 сентябрь куни можаро пайтида ўз ватандошини пичоқлаб ўлдирган. Эркак айбини тан олган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал этилади.
Изоҳ (0)